Организмни тозаловчи маҳсулотлар
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Организмни тозаловчи маҳсулотлар
- Дата релиза: 16-12-16, 20:36
Банан
- Бу экзотик мева таркибида С, В6 ва Е витминлари бўлиб, бир ҳафтада 2 марта оч қоринга истеъмол қилиш организмни зарарли тиқинлардан ҳалос этади.
Яшил олма
- Мунтазам истеъмол қилинганида қонда холестерин миқдорини камайтиради. Таркибидаги пектин ҳисобига қабзият юзага келишининг олдини олади.
Лимон
- Мазкур мева шарбати шамоллашга қарши ҳусусияти билан яхши маълум. Қолаверса, иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди. Таркибидаги компонентлар ҳисобига организмдаги инфекциялар таъсирини камайтиради.
Узум
- Бу мева таркибида глюкоза ҳамда фруктоза бўлиб, қонга тез сингади ва тетиклаштиради. Фруктоза ичаклар фаолиятини яхшилаб, томирларни кенгайтиради. Айниқса, камқонликка даво бўлиши билан жуда фойдали.
Петрушка кўкати
- Ҳазм фаолиятини яхшилаш билан бирга ичакларни тиқинлардан ҳалос этади. Мунтазам истеъмол қилинганида томирларнинг варикоз кенгайиши, тери катакларининг ифлосланиши кабиларга даво бўлади.
Сабзи
- Клетчаткага бойлиги билан ажралиб туради. Айниқса, болалардаги зарарли паразитлар, гижжаларга қарши самарали таъсирга эга. Кун давомида 1-2 та қизил сабзи ёки унинг шарбати айни муддао.
Селдерей кўкати
- Буйракни тозаловчи ҳусусияти билан яхши маълум. Шунингдек, ортиқча тана вазнидан ҳалос бўлишни истаганларга ҳам асқотади. Кўкат бандида тиқинларга қарши фойдали компонентлар бор. Шунингдек оёқ-қўлдаги шишларда ҳам сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.
Қизил лавлаги
- Меъда ва жигарни тозалашда энг қулай ва фойдали маҳсулотлардан бири. Шарбат ёки ярим тайёр пиширилган ҳолатда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Сарсабил
- Бутун организмни тозалайди. Таркибидаги антиоксидантлар тиқинларни парчалаб, ичаклар юргазувчанлигини оширади.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар