“Орланиб сўрамаган ўзига золим”
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: “Орланиб сўрамаган ўзига золим”
- Дата релиза: 13-08-14, 22:45
Савол: Ассалому алайкум!
Мени ўйлантираётган нарса
шуки, моякларимдан биттаси
ҳануз ёрғоқнинг ичига
тушмаган. Ёшим 25 да, яқинда
уйланиш арафасидаман. 20
ёшимда шифокор кўригида
менга “Бир томонлама
крипторхизм” ташҳиси
қўйилиб, ҳеч нарсадан
хавотирланмасам ҳам
бўлишини тушинтиришди.
Интернетдаги маълумотлардан
бу дард 30-40 % ҳолларда
бепуштликка олиб келишини
ўқиб билиб олдим. Мен қандай
йўл тутишим керак?
С.
Жавоб: Аввало, моякнинг бир
томонлама ёрғоқ ичига
тушмаганлиги фақатгина
крипторхизм касаллигигагина
хос эмас. Мисол учун, анорхизм
дардида бир моякнинг туғма
бутунлай бўлмаслиги
кузатилсада, сиҳатга ва
пуштдорликка асло путур
етмайди. Бир ёқлама
крипторхизмнинг гўёки 40%
ҳолларда бепуштликка олиб
келишлиги илмий асосланган
эмас, аксинча, нохолис
бўрттирилган. Аксарият
ҳолларда, бир ёқлама
крипторхизм касаллиги
туфайли моякнинг бири ўз
ўрнида бўлмаса, иккинчи мояк
беихтиёр фаолиятини
кучайтириб, унинг ҳам
функциясини ўз зиммасига
олиши кузатилади. Бирёқлама
крипторхизмнинг бепуштлик
билан асоратланиши кўп
учрайдиган ҳолат эмас. Аммо
уни 25 ёшга келиб даволашга
уннашлик ёхуд жарроҳлик
операцияси қилдиришлик ҳеч
ҳам наф бермайди. Зеро, айрим
“бизнесмен шифокорлар”нинг
операция қилишга асоссиз
ундашларидан мақсад,
уларнинг ўз манфаатларига
мувофиқ келади. Чунки, крипторхизм бўйича voydodshou.net saytidan olindi қилинадиган жарроҳлик
муолажалари узоғи билан 6-8
ёшгача қилиниши шарт. Бир
мояк билан “саксонбой-
тўқсонбой”ларнинг оталари
бўлиб яшаганлар қанчадан-
қанча. Яқинда уйланар экансиз,
кўнгил таскини учун ҳозирги
кунда ҳар қандай туман поликлиникаларида ҳам йўлга
қўйилган никоҳ олди тиббий
кўригидан ўтиб, шаҳват
суюқлигини лаборатор
текширтирсангиз. Ҳозирги
кунда спермограмма анализи
ҳаттоки баъзи қишлоқ
поликлиникалари
лабораторияларида ҳам имкон
қадар йўлга қўйилган. Бу асло
уяладиган дард эмас.
Саволингизнинг иккинчи
қисмига кейинчалик жавоб
оласиз. Қуйида эса бошқаларга
ҳам ибрат бўлиши учун ҳақиқатдан бепуштликка олиб
келадиган иккиёқлама(асло
бирёқлама эмас) крипторхизм
ҳақида китобимиздан бир
бобни эътиборингизга ҳавола
қилмоқдамиз.
Мени ўйлантираётган нарса
шуки, моякларимдан биттаси
ҳануз ёрғоқнинг ичига
тушмаган. Ёшим 25 да, яқинда
уйланиш арафасидаман. 20
ёшимда шифокор кўригида
менга “Бир томонлама
крипторхизм” ташҳиси
қўйилиб, ҳеч нарсадан
хавотирланмасам ҳам
бўлишини тушинтиришди.
Интернетдаги маълумотлардан
бу дард 30-40 % ҳолларда
бепуштликка олиб келишини
ўқиб билиб олдим. Мен қандай
йўл тутишим керак?
С.
Жавоб: Аввало, моякнинг бир
томонлама ёрғоқ ичига
тушмаганлиги фақатгина
крипторхизм касаллигигагина
хос эмас. Мисол учун, анорхизм
дардида бир моякнинг туғма
бутунлай бўлмаслиги
кузатилсада, сиҳатга ва
пуштдорликка асло путур
етмайди. Бир ёқлама
крипторхизмнинг гўёки 40%
ҳолларда бепуштликка олиб
келишлиги илмий асосланган
эмас, аксинча, нохолис
бўрттирилган. Аксарият
ҳолларда, бир ёқлама
крипторхизм касаллиги
туфайли моякнинг бири ўз
ўрнида бўлмаса, иккинчи мояк
беихтиёр фаолиятини
кучайтириб, унинг ҳам
функциясини ўз зиммасига
олиши кузатилади. Бирёқлама
крипторхизмнинг бепуштлик
билан асоратланиши кўп
учрайдиган ҳолат эмас. Аммо
уни 25 ёшга келиб даволашга
уннашлик ёхуд жарроҳлик
операцияси қилдиришлик ҳеч
ҳам наф бермайди. Зеро, айрим
“бизнесмен шифокорлар”нинг
операция қилишга асоссиз
ундашларидан мақсад,
уларнинг ўз манфаатларига
мувофиқ келади. Чунки, крипторхизм бўйича voydodshou.net saytidan olindi қилинадиган жарроҳлик
муолажалари узоғи билан 6-8
ёшгача қилиниши шарт. Бир
мояк билан “саксонбой-
тўқсонбой”ларнинг оталари
бўлиб яшаганлар қанчадан-
қанча. Яқинда уйланар экансиз,
кўнгил таскини учун ҳозирги
кунда ҳар қандай туман поликлиникаларида ҳам йўлга
қўйилган никоҳ олди тиббий
кўригидан ўтиб, шаҳват
суюқлигини лаборатор
текширтирсангиз. Ҳозирги
кунда спермограмма анализи
ҳаттоки баъзи қишлоқ
поликлиникалари
лабораторияларида ҳам имкон
қадар йўлга қўйилган. Бу асло
уяладиган дард эмас.
Саволингизнинг иккинчи
қисмига кейинчалик жавоб
оласиз. Қуйида эса бошқаларга
ҳам ибрат бўлиши учун ҳақиқатдан бепуштликка олиб
келадиган иккиёқлама(асло
бирёқлама эмас) крипторхизм
ҳақида китобимиздан бир
бобни эътиборингизга ҳавола
қилмоқдамиз.
Смс Шерлар