Қорнингиз оғриса, АНОР шарбати ичинг!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Қорнингиз оғриса, АНОР шарбати ичинг!
- Дата релиза: 21-11-16, 22:30
Астма, атеросклероз, камқонлик, иммунитет пасайиши, қорин оғриқлари, юрак-қон томир ҳамда ичаклар фаолияти бузилишида, ич кетиш каби ҳолатларда анор меваси ва ундан тайёрланадиган шарбатлар тавсия этилади.
Рецепт:
Гижжаларни туширишда: 50 гр. анор пўстлоғини 2 стакан совуқ сув билан аралаштириб, ўрта оловда қайнатилади. Дамлама тайёр бўлиш жараёнида сув икки баравар камайиши керак. Сўнг докадан ўтказиб, илиқ ҳолатда 1 соат давомида оз-оздан ичилади. Суюқлик қабул қилингач, сурги дори тавсия этилади.
Диареяда: ич кетиши, қорин соҳасидаги оғриқларда анор пўстини майдалаб, кунига 3 маҳал овқатланишдан кейин 1 чой қошиқдан ичилади. Кичик ёшдаги болалар учун эса анор шарбатини тенг миқдорда қайнаган сув билан аралаштириб берилади. Диареяни келтириб чиқарувчи инфекция таёқчалари анор пўсти таркибидаги моддалар туфайли ўз таъсирини йўқотади.
Милклар шамоллаши, юмшашида: анорнинг меваси истеъмол қилиниб, пўстлоғи озроқ сувда қайнатилади. Дамлама билан оғиз бўшлиғи чайилганда милклар мустаҳкамланади. Бироқ бу муолажани мунтазам такрорлаш мумкин эмас, акс ҳолда тиш эмалига таъсир этиши мумкин.
Тери жароҳатларида: қуритиб майдаланган анор пўстлоғидан тери жароҳатларида, куйганда, очиқ яраларда фойдаланиш мумкин. Бунда жароҳат юзаси анор шарбати билан артилиб, сўнг майдаланган пўстлоғининг кукуни сепилади. Бу малҳам очиқ турдаги жароҳатлар учун мўлжалланган бўлиб, тери битишини тезлаштиради.
Кимларга мумкин эмас?
Анор шарбатини доим сув билан аралаштириб истеъмол қилиш лозим. Анордан тайёрланадиган малҳамлар ўткир нефрит, гепатит, панкреатит, ошқозон яраларида тавсия этилмайди.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар