Қош шакли юзингизга мосми? Урфда қалин кошлар!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Қош шакли юзингизга мосми? Урфда қалин кошлар!
- Дата релиза: 09-12-16, 19:26
Бугун табиий кўринишдаги ёйилган қошлар урфда бўлиб, ингичга терилган, бўялгани яққол билинганларига талаб унчалик эмас.
ШАКЛИНИ АНИҚЛАЙМИЗ!
Мустақил равишда қошнинг қанот қисмини белгилаш мумкин. Бунинг учун бурун тешигининг юқори қисмидан кўзнинг ўрта қисмигача чизиқ ўтказинг. Сўнг чизиқни юқорига, яъни қош тарафга қараб давом эттиринг.
Кулча юзлиларга...
Қирра қанотли қош шакли мос келмайди. Бу ҳолатда юз қисмлари бир-бирига номутаносиб кўриниши мумкин. Қошингизга шакл бераётганда қиррасиз терилишига диққат қилинг.
Ёноқ суяклари бўртиб чиққан...
Бу ҳолатда юмалоқ шаклда терилган қош шаклини танлашингиз мумкин. Қошнинг бошланғич қисми хиёл кенгроқ, охири эса ингичкароқ бўлгани маъқул.
Юз шакли узунчоқ бўлса...
Юзингизни хиёл думалоқ кўринишга келтириш учун қош шакли қиррасиз, текисроқ бўлиши керак. Энг муҳими қош ингичка терилмаслиги лозим
ЎЗИНГИЗГА МОСИНИ ТАНЛАНГ!
«Қанотли»
Учбурчак шаклдаги юз тузилишига мос бўлиб, диққат қилсангиз, қошнинг бошланиш нуқтаси ҳамда охири бир хил баландликда эканини кўрасиз.
«Тўғри чизиқда»
Овал шаклдаги юз тузилиши учун айни муддао. Юқорига таралган қошлар, бир тарафи салгина кўтарилган.
«Ёйсимон»
Бу каби қош кўриниши квадрат юз шаклини нафисроқ қилиши мумкин. Асосий шарти эса жуда ингичга терилмаслигидир.
ПАРВАРИШЛАШ
- Бир ҳафтада бир марта зайтун, канакунжут ҳамда ўсимлик мойи ёрдамида қошларни парваришлаб туринг. Бунинг учун ёғлардан бирини буғли ваннада илитиб, пахтага суртинг. Сўнгра қошлар устига қўйинг-да, 10-15 дақиқага қолдиринг.
Ҳар куни юздан пардозни тозалаб олгач, қўл бармоқлари ёрдамида қош устини енгил уқаланг. Бу муолажа ушбу соҳада қон айланишини яхшилаб, терини яхшилайди. Шу билан бирга қош кўринишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.