Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Ошхонада уялиб қолмаслигингиз учун 25 та маслаҳат
Ошхонада уялиб қолмаслигингиз учун 25 та маслаҳат

Ошхонада уялиб қолмаслигингиз учун 25 та маслаҳат

Ошхонада уялиб қолмаслигингиз учун 25 та маслаҳат
Ошпазларнинг маҳорат сири нимада эканлигини биласизми? Махсус рецепт ёки антиқа аралашмаларда деб ўйласангиз, адашасиз. Аслида мазали таом тайёрлашнинг махсус рецепти йўқ. Шунчаки қонун-қоидасига тўғри амал қилиш ва ошхонада тажриба ўтказишдан чўчимаслик керак. Ана шунда маҳоратингиз ошиб, таому егуликларингиз таъми оғизда қоладиган бўлади. Демак, ошхона бекаси бўлишнинг баъзи сир-асрорлари сиз учун қизиқ бўлса, маслаҳатларимизга диққат қилинг.

Бисквит коржи

Бисквит осон тайёрлангани билан бироз «қайсар»роқ. Ҳатто миксерда тухум оқини узоқроқ кўпиртириб юборсангиз ҳам шишиб чиқмай қолади. Агар ун солганингиздан сўнг хамир суюқроқ чиққандек туюлса, асло ун қўшиб қуюқлаштирманг. Хамирга ярим чой қошиқ истеъмол содаси аралаштиринг-да, газ печига қўйинг. Сода ёрдамида суюқ бисквит хамири кераклича кўтарилади.

Истеъмол содаси

Пишириққа истеъмол содаси ишлатаётган бўлсангиз, сирка ёки лимон шарбати билан аралаштириб, сўнг фойдаланинг. Йўқса, пишириқдан соданинг тахир мазаси ва ёқимсиз ҳиди билиниб қолади.

Пирог усти қизариб, ичи пишмай қолса...

Пишаётган пирогнинг устки қисми ичига нисбатан аввалроқ пишиб қолса, ўсимлик ёғи суртилган пишириқ қоғози (фольга) ни пирог устига ёпинг-да, пиширишдан давом этинг. Шунда хамирнинг устки қисми ортиқча қизариб кетмай, ичидаги хамири маромида пишади.

Печеньеларнинг таги куйганда...

Ташлаб юборишга шошилманг! Таги куйган печеньеларни майда тишли қирғичда қириб, қорамтир қисмидан тозалаш мумкин. Тозаланган печеньеларнинг қирилганини яшириш учун қанд упаси сепиб безасангиз бўлади.

Шоколадли глазурь

Торт устига қуйиладиган глазурдан фойдаланаётганингизда оқиб кетмаслиги учун озгина крахмал солиб аралаштиринг. Глазурни торт коржига текис суртиш учун пичоқни аввал иссиқ сувга ботириб, кейин ишлатинг.

Крем тайёрлашда....

Қуюқ қаймоқдан крем тайёрлаб бўлмайди. Шу сабаб қаймоқ қуюқ бўлса, озгина сут аралаштириб, кейин фойдалансангиз, крем бир текис суртилади.

Юмшоқ суфле тайёрлашда....

Агар творог ёки джем қўшилган пирог устини шакар билан кўпиртирилган тухум оқи билан безамоқчи бўлсангиз, аралашмага 1-2 ош қошиқ лимон шарбати ёки кукунидан қўшинг. Шунда бизе юмшоқ суфле кўринишида бўлиб, бизе сингари қотиб қолмайди.

Пирожки

Оширма хамирдан тайёрланган пирожкиларни газ печидан олгач, иссиқлигида устига сариёғ суртинг. Иссиқлигида хамир сариёғни шимиб олиб, уст қисми ялтиллаб, иштаҳаочар кўриниш беради.

Сариёғ қораймаслиги учун…

Агар пишириқ учун сариёғни эритиш керак бўлса, товага озроқ туз сепиб, айланаси бўйлаб тарқатинг. Шунда эриётган сариёғ қорайиб кетмайди (бунда майда туздан фойдаланган маъқул).

Қўзиқоринни пиширишда...

Қуритилган қўзиқоринларни пиширишдан олдин 1-2 соат туз қўшилган сутга солиб қўйинг. Шундан сўнг уларни сувда қайнатсангиз, тез пишади, юмшоқ ва мазали бўлади.

Кўкатлар

Агар музлатгичингиздаги кўкатлар сўлиб қолган бўлса, уларни қайта тирилтириш мумкин. Бунинг учун муздек сувга озроқ сирка аралаштириб, кўкатларни бир-икки маротаба ботириб, сўнг силқинг. Қарабсизки, барра кўкатлар яна фойдаланиш учун шай.

Сабзавотларни қайнатгач....

Сабзавотларнинг пўстини арчиб, тузли сувда қайнатсангиз, пишгач, сувини тўкиб юборманг. Ундан шўрва ёки гўшт қиймасини қовуришда фойдаланса бўлади. Сазавотлар қайнаётиб, таркибидаги фойдали витаминлари сувга чиқади. Шу сабаб қайнатилган сувини бемалол ишлатиш мумкин.

Картошкали гарнир учун

Тозаланган картошкаларни 10-15 дақиқага тузли иссиқ сувга солинг. Сўнг сочиқ устига ёйиб қуритинг-да, ёғда қовуринг. Бундай жараёндан сўнг картошканинг мазаси хуштаъм, ўзи қарсиллаган бўлади.

Қизил лавлаги

Бошқа сазавотлардан фарқли равишда қизил лавлагини тузсиз сувда, алоҳида қайнатиш керак. Тузли сувда қайнатилган лавлаги таъмини йўқотади. Салат тайёрлашда лавлагини тўғраб, озгина ўсимлик ёғи билан аралаштирсангиз, салат кўриниши чиройли чиқади.

Гулкарам

Қайнатилган гулкарамнинг ранги баъзи вақт сарғайиб қолади. Бунинг олдини олиш учун оловга қўйишдан олдин гулкарам солинган идишга бир бўлак лимон ҳам қўйинг. Лимон гулкарам рангини сарғайишдан ҳимоялаб, оппоқ кўринишини сақлаб қолади.

Балиқ гўшти

Балиқни қовуришдан аввал ярим-бир соатларга лимон, тухум ва туз солинган аралашмага солиб қўйсангиз, гўшти янада юмшоқ ва мазали бўлади.

Кекс хамири

Пишираётган кексингиз чиройли сарғиш рангда чиқиши учун тухум сариғига озгина туз солиб, музлатгичга қўйинг. Бу ишни пишириқ тайёрлашдан 1 соат олдин қилиш керак.

Пирогга майиз солсангиз...

Пишириқ хамирига майиз қўшсангиз, уни аввал иссиқ сувга ботиринг ёки ун билан аралаштириб, сўнг хамирга қўшинг. Шунда майизлар пишириқ тагига чўкиб қолмайди.

Тухум ўрнига…

Пишириқ устига суртиш учун тухум қолмаган бўлса, бу ишни қатиқ ёки оддий сув билан ҳам бажариш мумкин. Қатиқ ёки сувни пишириқ устига суртилганда пишгач, тухум каби қизғиш ранг беради.

Мазали котлет тайёрлаш учун

Қиймали бўлакларни нон талқонига ботириб қовуринг. Нон талқони нафақат котлетга хуш таъм беради, балки ортиқча ёғни ўзида ушлаб қолиб, қийма мазасини таъминлайди.

Лимон

Агар таом ёки пишириққа лимон қўшмоқчи бўлсангиз, ишлатишдан аввал иссиқ сувда чайинг. Бундай усулда лимон янада хуштаъм бўлади.

Пиёзни қизартиришда…

Гарнир учун пиёздан фойдаланмоқчи бўлсангиз, аввал уни ун билан аралаштириш керак. Шунда пиёз ранги қизариб, мазали таъмга эга бўлади.

Эскирган сариёғ таъмини созлашда…

Музлатгичда сариёғ узоқ вақт туриб қолса, табиий таъмини йўқотади. Унинг асл таъмини қайтариш учун 1-2 соат сариёғ солинган идишга бир бўлак сабзи солинг. Қарабсизки, сариёғ таъми яна табиий ҳолига қайтади.

Нон қотиб қолганда....

Нонушта учун нон қотиб қолса, асло хавотир олманг. Нонни сувли буғда 10-15 дақиқа ушлаб турсангиз, юмшаб, ўз ҳолига қайтади.

Оширма хамир

Оширма хамир тайёрлашда бир қўлингиз билан масаллиқларни солсангиз, иккинчиси билан тўхтатмай аралаштириб туринг. Хамирнинг кўтарилиши ана шу жараёнга боғлиқ. Сутнинг ҳароратига ҳам аҳамият беринг. Иссиқ сутда хамир яхши кўтарилмайди.

Суюқ таомлар

Қайнатма ёки қовурма шўрва тайёрлаганда тузни тайёр бўлишидан олдин солинг. Дафна (лавр) баргини ҳам овқат сузишдан 15-20 дақиқа аввал солсангиз, шўрва ўз таъмини сақлаб қолади.

Чой, қаҳва...

Дамланган ичимликларга ёқимли таъм бериш учун улар сақланадиган идишга лимон ёки апельсин бўлакларидан солинг. Мазаси янада хуштаъм бўлади.

Самира УЛУҒБЕКОВА
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: