Остеохондроз қийнаяптими? Даволаймиз!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Остеохондроз қийнаяптими? Даволаймиз!
- Дата релиза: 19-11-16, 19:28
Авваллари остеохондроз, асосан, қирқ ёшдан ошган кишиларда кузатилган бўлса, бугун ўттиз яшарлар ҳам бўйин, бел ва кўкрак соҳасидаги оғриқлардан тез-тез шикоят қилишининг гувоҳи бўлаяпмиз.
Остеохондроз қандай касаллик эканлигини биласизми? Бу ҳақда олий тоифали шифокор, невролог Муҳаббат Насуллаева маълумот беради.
Тиббий луғат
Остеохондроз – бу умуртқа поғонаси хасталиги бўлиб, умуртқалараро дискларнинг деформацияси (шакл ўзгариши), қисқариши, эластиклик хусусиятининг камайиши сабабли юзага келади. Касаллик, асосан, бўйин, кўкрак, бел ва думғаза суякларида кузатилади. Умуртқа поғонаси орасидаги умуртқалараро дисклар суякнинг эгилувчанлиги, ҳаракатланиши ва амортизациясини таъминлайди.
Қаердан пайдо бўлади?
Остеохондрознинг бирламчи ва иккиламчи кўринишлари бор:
Бирламчи остеохондроз ёшга мойил ўзгаришлар билан кечиб, дискларда дегенератив ўзгаришлар юзага келиши билан кузатилади. Бунда диск суюқлиги ва озуқаси камаяди.
Иккиламчи остеохондроз эса умуртқа поғонасидаги шикастланишлар, юқумли касаллик билан оғриш ҳамда ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш ҳолатлари сабаб пайдо бўлади.
“Вой, жоним!..”
Қайси умуртқа суяклари ҳаракатчан бўлса, ўша ерда хасталик келиб чиқиши эҳтимоли кўпроқдир. Айниқса, бел-думғаза ва бўйин соҳасида остеохондроз кўп кузатилади.
Бўйин-кўкрак остеохондрози – асосан, икки курак соҳасида оғриқ бўлиши, қўлларнинг увишиши, бўйинни ён тарафга ҳаракатлантирганда оғриқ қўзғалиши, чуқур нафас олганда ва қаттиқ йўталганда кўкрак қафасида оғриқ кучайиши билан кузатилади. Оғриқ қўзғалган вақт кўкракдан қўлтиқ соҳасига ҳам тарқалиб боради. Бу хасталик узоқ муддат бир хил ҳолатда ўтириб ишлайдиганлар орасида кенг тарқалганлиги билан фарқланади.
Бел-думғаза остеохондрози – эрталаб уйқудан уйғонилган вақтда белнинг “қотиб” қолиши, ҳаракатланиш оғриқли кечиши, оғриқ зўрайганида белдан думба соҳасига ўтиб, оёқнинг ташқи ва орқа томонига тарқалиб, болдиргача чўзилиши билан кузатилади. Касалликнинг бу тури аксарият ҳолларда оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчиларда кўпроқ учрайди.
Кимга мурожаат қилиш лозим?
Остеохондроз касаллигига ташхис қўйишда невролог ва вертебролог шифокорлар кўригидан ўтилади. Бунда умуртқа поғонаси суякларининг умумий ҳолати ўраганилиб, рентген, магнит-резонанс томографияси текширувлари буюрилади. Остеохондроз сабабли бош мияга борувчи томирлар бўйиндан сиқиб қўйилган бўлса, доплерография текширувига ҳам йўлланма берилиши мумкин.
Соғайиш мумкин!
Шифокор кўрсатмаси ҳамда таҳлил натижаларига кўра, касаллик ҳолати аниқланиб, тегишли муолажа тури танланади. Булар оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши дори-дармонлар, физиотерапия муолажалари ҳамда даволаш гимнастикаси кўринишида амалга оширилади. Оғриқ хуруж қилган вақт иситиш муолажалари, иссиқ ванна, уқалаш ҳаракатларини бажариш тавсия этилмайди. Бу оғриқни зўрайтириши мумкин. Бундай пайтда ҳаракатни чеклаш ва қаттиқ ўринда ётиш керак.
Соғлом бўлай, десангиз...
Ҳар кунги бадантарбия машқларини канда қилманг. Эрталаб 15-20 дақиқалик жисмоний машқлар учун вақтингизни аямасангиз, турли муаммолардан холи бўласиз. Қолаверса, сувда сузиш машғулоти ҳам умуртқа поғонаси қийшайишининг олдини олиши билан эътиборлидир. У, айниқса, аёллар учун кўпроқ тавсия этилади. Шу билан бирга рақс ҳаракатларини бажариш ҳам катта наф беради. Кун давомида камҳаракатлилик ва бир жойда узоқ ҳаракатсиз ўтиришдан сақланинг.
Бу муҳим!
Остеохондрозга бефарқ бўлиб, муолажаларни охирига етказмай, яхши даволанмасангиз, бу диск чуррасининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Самира Улуғбекова
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар