Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Оталар & болалар - 7 муаммонинг 7 ечими
Оталар & болалар - 7 муаммонинг 7 ечими

Оталар & болалар - 7 муаммонинг 7 ечими

Оталар & болалар - 7 муаммонинг 7 ечими
Хоҳ қиз, хоҳ ўғил бўлсин, фарзанд ҳаётидаги илк мукаммаллик андозасини ОТАдан олади. Афсуски, баъзилар фарзандлари айнан уларнинг ҳаракатлари ва сўзларидан ўрнак олган ҳолда улғайишини унутиб қўйишади. Бу гал саҳифамиз орқали фарзанд тарбиясида отанинг ўрни мавзуси юзасидан муштарийлар томонидан берилган саволларга руҳшунос Гўзал РЎЗМАТОВА жавоб беради.

«Болалар билан иши йўқ»

— Уч фарзандимиз бор. Турмуш ўртоғим ишга болалар ухлаб ётганида чиқиб кетиб, уйга улар уйқуда эканида қайтиб келади. Дам олиш кунларини эса телевизор қаршисида ўтказади. Эрим болалар тарбиясида фаолроқ бўлишини истардим... [ www.voydodshou.net -Saytdan olindi!]

Наргиза, Тошкент шаҳри

Руҳшунос маслаҳати: — «Болага қарамайсиз, у билан ишингиз йўқ» каби дашномлардан узоқ бўлинг. Ота-болани бирлаштирувчи ҳамда бирдек мамнун қилувчи ҳолатларни юзага келтиринг. Табиат қўйнида оилавий ҳордиқ чиқариш, ота-ўғилни футбол кўргани бориши кабилар икки томонга ҳам фойда бериши аниқ.

"Ўғлим меҳнатнинг тагида қолди...”

— Ўғлимиз 7 ёшда. Турмуш ўртоғим рўзғорда эркак киши бажараши лозим бўлган ишларга уни ҳам жалб қила бошлади. Бундан қувонсам-да, баъзан ўйинқароқлик даври тугамаган болани эрта катта қилиб қўймаяпмизми, деб хавотирланаман...

Гулноза, Бухоро вилояти

Руҳшунос маслаҳати: —Маслаҳатим, ота-ўғил муносабатларига аралашманг. Болангизни аяшни бошласангиз, у этагингиз ортига яширинишга ўрганиб қолади. Фарзанд ҳақида фақат она эмас, балки ота ҳам қайғуришини унутиб қўйган кўринасиз. Бола учун ота доим қўллаб-қувватловчи ва илдам қадам ташлашга ундайдиган шахс бўлади. Ота ҳам ўз навбатида ўғлига ишонч билдирса ҳамда унга ғолибдек муносабатда бўлса, ҳақиқий эркак тарбияланиши шубҳасиз. Шунингдек, ўғил келажакда аёллар билан бўладиган муносабатларининг андозасини ота-онасидан олади.

«Қараб тур, дадангга айтиб бераман!»

— Опам фарзандлари бирор хато иш қилса, дарров «Даданг ишдан келсин, айтиб бераман», деб қўрқитади. Поччам ўта босиқ одам, шу вақтгача жаҳли чиқиб, кимгадир қаттиқ гапирганини билмайман. Болаларни отаси билан қўрқитиш тўғримикан, деб ўйлаб қолдим...

Мирмансур, Тошкент вилояти

Руҳшунос маслаҳати: — Болага ота-она ёки бобо-бувилардан бирини жазоловчи шахс сифатида кўрсатиш, албатта, нотўғри. Бола истар-истамас оиласининг ўша аъзосидан узоқроқ бўлишга, унинг нигоҳидан беркинишга интилади. Іар бир ҳаракати жазоловчи томонидан салбий баҳоланишидан қўрқиб турса-да, қолганлар олдида ўзи истагандек ҳаракат қилади. Тўғри, фарзанд оиладаги катталарнинг биридан ҳайиқиши керак, лекин уни доимий қўрқувда ушлаш тарбиянинг мақбул усули саналмайди.

«Фарзандларим дадасидан безиллаб қолишган»

— Турмуш ўртоғим табиатан жиззаки инсон. Арзимас нарса ҳам унинг асабига тегиб, жаҳлини чиқариши мумкин. Мен-ку, унинг феълига кўнканганман. Аммо яқиндан буён болаларимизни калтаклаяпти. Айниқса, ўғлимни аямайди. Фарзандларим дадасидан безиллаб қолишган. Эримга камар билан бериладиган «тарбия»ни тўхтатишни тушунтиролмай ҳалакман...

Шарофат, Хоразм вилояти

Руҳшунос маслаҳати: — Оилангиздаги вазиятни турмуш ўртоғингизни истагисиз ўзгартириш қийин. Камар ёрдамида берилган «тарбия» натижасида бола отаси ва катталар олдида саросимага тушадиган, ваҳимага берилиб қўрқадиган бўлиб қолади. Отани ҳурмат қилиш туйғуси қўрқув ва нафрат билан алмашиши мумкин. Шунингдек, боланинг ўзига бўлган ишончи пасайиб, руҳиятида ўзгаришлар кузатилади, дарсларни ўзлаштириши пасайиб, ўз қобиғига ўралиб қолиши мумкин. Энг ёмони эса, бу ачинарлари ҳолат занжир каби давом этавериши мумкин.

«Ажрашдик, энди нима бўлади?»

— Рафиқам билан ажрашдик. Суднинг қарорига кўра, ҳар ҳафтанинг якшанбасида қизимни кўришим мумкин. Собиқ хотиним бунга рози. Молиявий жиҳатдан боламни қўллаб-қувватлайман, ғамхўрлик қиламан. Руҳиятида ўзгариш бўлмаслиги учун нима қилишим керак?

Нодир, Навоий вилояти

Руҳшунос маслаҳати: — Іар бир учрашувга совға-салом, турли сайрларни уюштириш шарт эмас, шунчаки бола билан биргаликда вақтни қизиқарли ўтказиш тавсия этилади. Унутманг, истироҳат боғи ва бошқа жамоат ерларида бола билан учрашиб, вақт ўтказиш меҳр ва муносабатларни мустаҳкамлаш учун камлик қилади. Іафтада бир марта фарзандингиз билан кўришсангиз, уйда бўлиш, қизиқарли ҳаракатга бой ўйинлар ўйнаш, биргаликда китоб ўқиш ёки кино, мультфильм томоша қилишни маслаҳат берамиз. Яна болага ўтган кунларни эслатиш, онасини ёмонлаш кабилар ҳам нотўғри таъсир қилади. [ www.voydodshou.net -Saytdan olindi!]

«Ўғлим отаси билан гаплашмайди...»

— Тўнғич ўғлим 16 ёшда. Отасининг хиёнатига гувоҳ бўлганидан буён мана ярим йилдирки, дадасига, ҳатто, қайрилиб ҳам қарамайди. Боламнинг кўнгли синган, отасига бўлган ишончи йўқолган. Эрим ҳам ўғли билан суҳбатлашишни истамайди. Ота-болани қандай қилиб яраштиришни билолмаяпман...

Рисолат, Тошкент шаҳри

Руҳшунос маслаҳати: — Ота ким ва қандай бўлишидан қатъи назар уни иззатламоқ фарзанднинг бурчи. Эрингиз билан яшаяпсизми, демак, сиз унинг хиёнатини кечиргансиз. Фарзандингизга ҳам буни унутишни маслаҳат беринг. Тўғри, бошида осон бўлмайди. Аввалига унутса, кейинчалик кечиради ҳам. Турмуш ўртоғингиздан ҳам ўғли билан ҳоли гаплашиб олишини илтимос қилинг. Ота-ўғил муносабатлари яхши бўлиши учун бир-бирини тушуниши керак, тушуниш учун эса суҳбатлашиш лозим.

Она – фарзанд ва ота ўртасидаги кўприк

— Қўшним жуда қаттиққўл. Қизларини кўчага ортиқча чиқармайди. Кийим борасида ҳам чекловлари кўп. Бир неча марта кўчага чиқиб кетаётган қизларининг уй йўлакчасида эгнидаги кийимни алмаштирётганига кўзим тушди. Іайратланарлиси, уларга онаси кўмаклашаётганди. ҳайрон қолдим...

Марғуба, Тошкент вилояти

Руҳшунос маслаҳати: — Болага жазо ёки чеклов қўйилганда, уларнинг фойдаси, таъсири ҳақида ўйлаш лозим. Кўпинча фарзандимиз алоҳида шахс эканини унутиб, ўз хоҳишларимизни уларда татбиқ қилишга уринамиз. Ота-она қиз бола тарбиясига жиддий ёндашиши лозим. Лекин бола кичиклигидан «қилмагин» деб айтилган нарсанинг аксини қилишга интилади. Шунинг учун уни бироз эркин қўйган маъқул. «Йўқ», «мумкин эмас» дегандан кўра, нима сабабдан бирор ишни қилмаслик лозимлигини тушунтирган яхши. Онанинг қизларига ёрдам бераётганини оқламайман. Она ими-жимида қизларини қўллагандан кўра, фарзанд ва ота ўртасида кўприк бўлса, эртага юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан ҳимояланган бўлади.

Азиз, ота-оналар! Бола тарбиясида отанинг ҳам, онанинг ҳам бирдек ўрни бор. Фарзандимизни вояга етказиш бизнинг энг олий вазифамиздир!
Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: