Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » “Қовушиш – уйқу дорими?”]
“Қовушиш – уйқу дорими?”]

“Қовушиш – уйқу дорими?”]

“Қовушиш – уйқу дорими?”]

Савол: Аёлим билан жинсий
муносабатдан сўнг дарров
ухлаб қоламан. Бу бирор дард
аломати эмасми?

Жавоб: Жинсий яқинлик яъни
эр-хотин духулидан сўнг бир
пасда ухлаб қолиш айримлар
учун меъёр ҳисобланса-да, гоҳо
касаллик белгиси ҳам бўлиши
мумкин. Меъёрий ҳолат
ҳисобланадиган уйқучанликка
қуйидагилар ҳам сабаб бўлади:
1. Эркаклар жинсан фаол
ҳисобланадиган туннинг
биринчи ярми бугунги
кунга келиб болалар
томонидан забт этиб
улгурилган. Зеро, Ибн Сино
жинсий муносабатда
йўқотиладиган қувват ўрни
тўла қопланиши учун қовушиш
туннинг биринчи ярмида
бўлсагина тонггача яна
тетиклашиб улгуриш
мумкинлигини таъкидлаган.
Замонамиз болалари эса
телевизор, дарс, компютер
кабилар баҳонасида ота-
оналар яқинлашуви имконини
деярли йўққа чиқаришмоқда.
2. “Тирикчилик қули” бўлган
аксари эркаклар руҳий
толиқишлар комида қолишган.
Уззукун, тун ярмига қадар
давом этадиган югур-югурлар
эркак қувватининг асл
кушандаси ҳисобланади.
Қолаверса, айниқса, қовушиш
режалаштирилган кунларда
ота-боболар асло тарк
этишмаган шифобахш кундузги
уйқунинг аҳамияти деярли унут
бўлиб улгурилди.
3. Ишдаги зарарли таъсиротлар,
озиқланишдаги қусурли
жиҳатлар ҳам ўз салбий
таъсиротини ўтказиши
шубҳасиз.
Юқоридаги ҳолатларда
уйқучанликни келтириб
чиқараётган сабаблар
аниқланиб ўз вақтида
бартараф этилса бас, ҳаммаси
рисоладагидек бўлади.
Гоҳо уйқучанлик “жинсий
ожизлик” белгиси сифатида
ҳам юзага чиқиши кузатилади.
Аммо бу хил “жинсий
ожизлик”да бошқа қатор
аломатлар ҳам пайдо бўлади.
Улар сирасига қуйидагилар
киради:
1. Жинсий майл яъни хоҳиш
пасайиб эркакнинг қовушишга
бефарқроқ бўлиб қолиши
кузатилади.
2. Духул пайтида эркак
аъзосининг жунбушга келиши
(таранглашуви) бирмунча
сусаяди.
3. Жинсий муносабат вақти ўта
қисқа муддат давом этади
(айримларда эса аксинча
яқинлик пайти кескин узайиб
эркакни толиқтирадиган нохуш
даражага келиб қолади).
4. Манийнинг отилиб чиқиш
шиддаткорлиги сусаяди ва
лаззат ҳисси олдингиларга
нисбатан яхши сезилмайди.
5. Жинсий алоқадан сўнг кескин
уйқу тортади ва эркакнинг ўз
аёлига қарагиси ҳам келмай
қолади ва ўзини мажбурласа-
да узоқ вақт такрорий
қовушишга ярамайди.
Агар бу белгилар сезилса, тезда
мутахассис шифокорга
мурожаат этилиши мақсадга
мувофиқ.
Уйқучанлик жинсий муносабат
пайтида қонга тушадиган
биофаол моддалар –
гормонларнинг асаб-руҳий
тизимдаги таранглашувни
йўқотиши билан ҳам боғлиқ
бўлади.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: