Пьер Дюкандан Янги йил куни вазн тўпламаслик сирлари
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Пьер Дюкандан Янги йил куни вазн тўпламаслик сирлари
- Дата релиза: 29-12-16, 12:58
1. Дастурxонингизда, албатта балиқли газак ва таомлар бўлсин. Курка гўштидан ҳам фойдалансангиз бўлади.
2. Байрам таомномасидан картошкали таомлар ва майонезли салатларни бутунлай чиқариб ташланг. Картошка — сабзавотлар орасида калорияга энг бойи эканини унутманг.
3. Иложи борича, нон еманг, агар бунинг иложи бўлмаса, ўзингиз уй шароитида сули ёрмаси унидан кулчалар ёпишингиз мумкин.
4. Иштаҳа очувчи крекерлар, тузланган ерёнғоқ, чипслардан нафақат Янги йил арафасида, балки байрамдан олдин ёки кейин ҳам камроқ тановул қилинг. Ёнғоқлар таркибидаги ёғлар ортиқча сантиметрларингизга сабаб бўлади.
5. Янги йил столидаги таомларни оддий, калориясиз ва фойдали маҳсулотлардан тайёрланг.
6. Асосийси, оқсил ва сабзавотлар, қолгани эса таъбингизга қараб.
7. Байрам ширинликларсиз ўтмайди, шу муносабат билан бир бўлак шоколадли торт билан кўнглингизни хушнуд этинг.
8. Шодиёнанинг яна бир олтин қоидаси — ўзингизга ёққан инсонлар билан таомланинг! Шунда кайфиятингиз кўтарилиб, кўзингиз қувнайди, суҳбати аржумандлар билан керагидан ортиқча таом еб қўймайсиз. Дийдор – ширин, ҳатто энг лаззатли таомдан ҳам!