Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Qalqonsimon bez qalqondek mustahkammi?
Qalqonsimon bez qalqondek mustahkammi?

Qalqonsimon bez qalqondek mustahkammi?

Qalqonsimon bez qalqondek mustahkammi?
Қалқонсимон бездаги тугунлар хавфлими? Улар ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.

Ҳожиқурбон Машарипов Тошкент

Саволга олий тоифали шифокор эндокринолог Наталья Ни жавоб беради.

— Қалқонсимон бездаги тугунлар борлиги профилактик кўрик вақтида аниқланади. Бу тугунлар кўп вақт ўзини кўрсатмайди. Майда тугунлар эса пайпасланганда сезилмайди, уларни фақатгина ультратовуш текшируви орқали кўриш мумкин. Катта (диаметри 2 см.дан ошса) тугунларни пайпаслашда аниқлаш мумкин. Бу тугунлар нега пайдо бўлади ва бу нохуш ҳолат аниқланганда нима қилиш керак, деган савол кўпчиликни қизиқтиради.

Катталиги аҳамиятга эга

Қалқонсимон безда тугунларнинг шаклланишига кўпинча йод моддасининг етишмаслиги сабаб бўлади. Баъзан эса генетик мойилик, атроф-муҳитнинг ёмонлиги, ҳавода радиациянинг юқорилиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Агар қалқонсимон безингизда тугун аниқланган бўлса, аввало ваҳимага тушманг. Диаметри 1 см.гача бўлган тугунлар одатда хавфсиз ҳисобланади. Ультратовуш текширувида шифокор шубҳали ҳолатлар, масалан, кальций тузларининг йиғилиши, ўсимта қирраларининг нотекислиги, бўйин лимфа тугунларининг каттариши, киши яқинларида қалқонсимон без саратони борлиги аниқласа, тугунларни янада чуқурроқ ўрганиш талаб қилинади..

Агар шифокор шубҳали ўзгаришларни аниқламаса, бир йилда бир марта мутахассис шифокор кўригидан ўтиш етарли. Аммо тугун 1 см.дан катта бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Иссиқ ёки совуқ?

Аввало қоннинг гормонлар даражасини аниқлаш зарур. Агар қон натижаси меъёрдан ошган бўлса қалконсимон без радиоизотоп қилинади. Бунда тугуннинг «иссиқ» ёки «совуқ» тури аниқланади.

«Иссиқ» тугунлар кўплаб тиреоид гормонларини ишлаб чиқаради. Ўз навбатида улар зарарсиздир. Яъни, қушимча текширувларга ҳожат йуқ.

«Совуқ» тугунлар эса хавфли. Ҳужайра таркибини аниқлаштириш учун игна аспирацион биопсия текшируви ўтказилади. Шифокор ингичка игна билан без тўқима қисмидан бироз парча олади. Муоалажа ультратовуш текшируви назоратида ўтказилади ва шифокор игна йўналишини кўриб туради ва шунинг учун бошқа органлар зарарланмайди. Олинган тўқима цитологик лаборатория текширувига жўнатилади. Бунда тугуннинг хавфли ёки хавфсизлиги аниқланади. Одатда тугунларнинг 90 фоизи хавфсиз бўлиб чиқади.

Ташхис қўйилди, кейинчи?

Таҳлиллар натижасида шифокор анъанавий даволашни ёки операция қилишни тавсия қилади.

Тугуннинг катталиги операция қилишиниши кўрсаткичи эмас. Операция тугун тўқимасида хавфли ўзгаришлар бўлсагина қилинади. Яна бир сабаб – «иссиқ» тугунлар бўйин ҳаракатига халақит берса ёки косметик нуқсон мавжуд бўлса, бемор хоҳишига кўра шиш операция йўли билан олиб ташланади. Бемор операциядан сўнг 2-3 кун шифохонада ётади. Шифокор беморга кейинги даволаниш ва кузатиш хақида тавсиялар беради.

Тест :

Қалконсимон безингиз соғломми ёки йўқлигини текшириш учун қуйидаги саволларга жавоб беришингиз кифоя.

Бу аломатлар сизда кузатиладими?

✓ Йиғлоқилик, безовталик, асабийлашиш;

✓ Аёлларда тартибсиз ёки кўп ҳайз кўриш;

✓ Вазнингизнинг кескин ўзгариши (сабабсиз);

✓ Терининг қуруқлашгани;

✓ Сочнинг кўп тўкилиши;

✓ Исиб кетиш, терлашнинг кучайганлиги

✓ Юракнинг тез уриши;

✓ Танага титроқ кириши;

✓ Ич қотиши.

Натижа: агар сизда 3 ёки ундан кўп аломатлар кузатилса, эндокринолог билан маслаҳатлашинг!

Феруза Нажимова тайёрлади

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: