«Рашк, рашк, рашк қиламан ўзимдан ҳам!»
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: «Рашк, рашк, рашк қиламан ўзимдан ҳам!»
- Дата релиза: 15-12-16, 14:39
Умрида бир марта бўлса ҳам рашкнинг оловида ёнмаган қилмаган инсон бўлмаса керак. Ҳа, бу жуда кучли туйғу, уни назорат қилиш, жиловлаш мушкул. Хўш, бу олов киши қалбида нима сабаб пайдо бўлади? Сиз ҳис қиладиган ўша ақлни шошириб, нафасни тезлаштирувчи туйғу замирида ягона бўлиш истаги ётадими ёки ташлаб кетишларидан қўрқувми? Келинг, рашкингизнинг даражаси ҳамда уни юзага келтирувчи омилларни аниқлаймиз. Ва албатта, ундан халос бўлиш йўлларини биргаликда излаймиз.
1. Ёрингизнинг телефондаги суҳбатларини тинглашингизнинг асосий сабаби...
А. «Ҳаётида мен билмаган нарсалар содир бўлаётганидан хабардор бўлиб туриш...»
Б. «Онаси билан нималарни муҳокама қилаётганини эшитиш...»
В. «Пулини қандай сарфлаётганини аниқлаш...»
Г. «Хиёнат қилмаётганига ишонч ҳосил қилиш эҳтиёжи...»
2. Сизнингча ўтмишни унутиш...
А. «Мумкин эмас».
Б. «Яхши даво».
В. «Хато».
Г. «Нормал ҳолат, баъзида шундай қилиб туриш керак».
3. Қуйидаги буюмлардан қай бири сизга кундалик ҳаётингизни эслатади?
А. «Очилган китоб».
Б. «Тунги чироқ».
В. «Бир уюм кир кийимлар».
Г. «Бир даста гул».
4. Жуфтингизнинг хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотаяпти, ўзини бундай тутишининг сабабини аниқлаш учун нималарга тайёрсиз?
А. «Саёҳатга чиқишни таклиф қиламан. Ёлғиз қолсак, муаммонинг тагига етишим осонроқ кечади».
Б. «Юриш-туришини обдон кузатаман».
В. «Муносабатларимизни яхшилаш учун фарзанд кўришни режалаштираман...»
Г. «Ҳаммаси яхшилигига ўзимни ишонтираман»
5. Қуйидаги қарашлардан қай бири сизга яқинроқ?
А. «Ўзимизни ақлли санаганимиз сари, қанчалар кам нарса билишимиз маълум бўлаверади».
Б. «Аслида рашк — севган инсонингизга ҳурматсизлик белгиси».
В. «Рашк муҳаббатдан кўра ўзни севишга ўхшайди».
Г. «Ёруғ кунда сизни севган киши, мушкул вазиятларда янада кучли ардоқлаши лозим».
6. Уйқудан уйғонибоқ айтадиган биринчи сўзингиз...
А. «Қаердасиз?»
Б. «Бугун нима қилмоқчисиз?»
В. «Бугун бирам ишим кўп-ки, ҳаммасига улгуришим керак»
Г. «Яна беш дақиқа...»
7. Севган инсонингизнинг хиёнатидан сўнг...
А. «Бутунлай бошқа одамга айланаман».
Б. «асло синиб қолмайман, юксалишга ҳаракат қиламан».
В. «Ўзимни ёлғиз ҳис этаман».
Г. «Энди ҳеч ким эмасман».
8. У сизга қайси гапни кўп такрорлайди?
А. «Мен айтдимми, демак, чиндан ҳам шундай».
Б. «Мени севишингни тез-тез айтиб тур».
В. «Бироз сабр қил, ишим битай деб қолди».
Г. «Йўқ жойдан муаммо чиқариш одатингни ташламадинг, ташламадинг-да».
9. Тасаввур қилинг, судьясиз. Бевафо ёрингиз ва унинг ёнидаги аёлнинг устидан ҳукм чиқаришингиз лозим. Биринчи ҳукмингиз ўша аёлга аталади.
А. «Бутун умр, туну кун оғир меҳнат қилсин!»
Б. «Мен билан танишганининг ўзи унга жазо бўлақолсин».
В. «Кўзини мошдек очиб қўйиш керак».
Г. «Совуқ юртларга бадарға қилинсин!»
10. Сизнингча рашк...
А. «Ўзига ишонч белгиси».
Б. «Ўзингга тегишли инсонларни ҳимоялаш».
В. «Муҳаббатни исботлашнинг усули».
Г. «Яқин кишингизнинг ҳаётида ягона аёл бўлиш истаги».
Балларни ҳисоблаймиз:
Manba: Darakchi.uz