Рашкли бўлиш.

Рашкли бўлиш.

Рашкли бўлиш.
Савол: Мусулмон киши
рашкли бўлиши мумкинми,
бу гуноҳ саналмайдими?
Жавоб: Инсоннинг ўз ҳақига
бошқанинг шерик бўлишини
ёмон кўриши рашкдир. Рашк
муҳаббатдан келиб чиқади.
Рашк эркакка ҳам, аёлга ҳам
бирдек яхши сифат ва олий
хислат ҳисобланади.
Шубҳасиз, аёл рашк қилади. У
эри устига хотин олмоқчи
бўлганида қаттиқ ғазабланади.
Бу ундаги табиий ҳол. У эрига
танҳо ўзи эгалик қилишни
истайди. Зеро, уни севади.
Севмаганида, парво қилмасди.
Кундошни қабул
қилолмайдиган аёлнинг
кўпхотинликка рухсат берган
шаръий ҳукмни рад этиши
мумкин эмас. Унинг кундошни
қабул қила олмаслиги рашк
туфайлидир. Аммо шаръий
ҳукмни рад этиши ё инкор
қилиши ғофилликдан ё
адашишдан ўзга нарса эмас.
Шариат ҳукмини иккиланмай
қабул қиладиган, барча
яхшилик ва ҳикмат шариат
ҳукмида эканига ишонадиган
аёл солиҳа, муслима аёлдир.
Аллоҳ таоло мўмин
бандаларига жаннатда ато
этадиган ҳурлар хусусида ҳам
мусулмон аёлларга шу
гапларни айтамиз. Мусулмон
аёл рашк қилиб, мўминлар
учун жаннатда ҳурлар
борлигини инкор қилиши ё
ёқтирмаслиги мумкин эмас.
Чунки у, биринчидан, эри
билан жаннатда бўлиши ё
бўлмаслигини билмайди.
Иккинчидан, жаннатда дунёда
бўлганидек рашк бўлмайди.
Учинчидан, Аллоҳ таоло
аёлларга ҳам биз тафсилотини
билмайдиган, уларни рози
этадиган неъматлар ато
қилгандир. Кўз кўрмаган,
қулоқ эшитмаган, инсон
хотирига келмаган неъматлар
бордир жаннатда. Сажда
сурасининг 17-ояти мазмуни
бундай: «Ҳеч бир шахс
қилган ишларининг
мукофоти учун уларга
ҳозирланган кўз қувнар
нарсаларни билмайди».
Мўмин ва мўмина истаган
неъматларини ва кўнгиллари
тусаган нарсани жаннатда
топадилар ва тўла рози
бўладилар. Улар жаннат
неъматларига ва Аллоҳ таоло
раҳматига етиш учун фақат
солиҳ амал қилишлари керак,
холос.
Эркакнинг аҳли ва номусини
ҳимоя қилиши вожибдир.
Номус ва шарафни рашк этиш
эркак бурчидир. Бу рашк
Аллоҳ рози бўлмаган
нарсанинг оилада бўлишига
йўл қўймайди. Хотини ва
қизига рашк қилган эр уларни
бегона эркаклар олдида
яланғочланишига,
шармандаликва ҳазил-
мутойиба қилишига, улар
билан ака-ука ё фарзанддек
муомала қилишига чидай
олмайди.
Асримизда бу рашкни
бачканалик, қаттиққўллик,
мутаассиблик ва яна
нималардир деб аталиши
ғалатидир. Инсонларнинг
бугунги кунда Ғарбнинг ёмон
одатлари асирига
айланганини эсласак,
таажжубимиз йўқолади.
Ғарбда «айб», «номус» ва
«шараф» нималигига унча
эътибор қилишмайди. Зеро,
бузилган, шаҳвоний
жамиятнинг сифати шундай.
Бу ҳолатга ҳавасмандлар
номус, шараф ва ҳурматни
асрашга асосланган бизнинг
исломий ахлоқимиз билан
қовуша олмайдилар.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: