Салатингиз мазали чиқиши учун 11 маслаҳат
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Салатингиз мазали чиқиши учун 11 маслаҳат
- Дата релиза: 22-12-16, 16:36
1. Хом сабзавотларни пластмасса тахтакачда тўғранг. Акс ҳолда, ёғочлиси сабзавот шарбати ва ҳидини ўзига сингдириб олади. Кейин ўша ўткир ҳид бошқа сабзавотларга ҳам уриб қолиши мумкин.
2. Хом сабзавотли салатларни аввалдан эмaс, столга тортишга бир неча дақиқа қолганида тайёрланг.
3. Қайнатилган сабзавотларни бутунлай совиганидан сўнггина тўғранг. Совуқ махсулот билан иссиқ махсулотни аралаштириш салат таъмини бузади.
4. Қайнатилган сабзавотлар юмшаб қолмаслиги ва мазаси тахир бўлмаслиги учун улар қайнаётган сувга бир чой қошиқ шакар солинг.
5. Салатга солинадиган картошка эзилмаслиги ва мазали бўлиб пишиши учун кам сувда қайнатинг. Ёки зар қоғозга ўраб, газ печида пишириб олинг.
6. Тайёр салатларни узоқ сақлаш учун шишали ёки эмаль идишда сақланг.
7. Салатни фақатгина таркибига кирувчи махсулотлар билан безатинг. Шунда мазаси ўзгармайди.
8. Ҳар қандай салатни музлатгичда 12 соатдан ортиқ сақлаб бўлмайди.
9. Қават-қаватли салатлар майонезга тўйиниб, мазали бўлиши учун қаватини юпқароқ ва камроқ қилинг.
10. Сабзавотларни иложи борича алоҳида алоҳида қайнатинг, шунда уларнинг таъми ва ранги бузилмайди.
11. Тайёр сабзавотларни асло сувда совутманг, акс ҳолда улар шилимшиқ бўлиб қолади ва пўстидан тозалашга қийналасиз. Бу мазасига ҳам таъсир қилиши мумкин.