Samarqandda ishratxona fosh etildi

Samarqandda ishratxona fosh etildi

Samarqandda ishratxona fosh etildi

"Кўп қаватли уйда яшаймиз. Қўшниларимиз аҳил-иноқ. Бироқ, уларнинг ҳаммаси ҳақида яхши гап айтиш қийин. Масалан, ёнимиздаги уйда... бир аёл енгилтак қизлар билан туради. Бу хонадон бошқача айтганда бузуқлик, беҳаёлик масканига айланган. Бегона эркакларнинг қадами узилмайди. Тегишли идораларга бир неча марта мурожаат қилдик. Орадан йиллар ўтсада бу муаммо ечим топмаяпти. Бу эса, қўшниларда жиддий хавотир уйғотяпти. Ахир ҳамманинг ҳам болалари бор. Бу ҳолат уларнинг фарзандлари тарбиясига ёмон таъсир қилишидан хавотирда. Ёлғиз умид сизлардан...”

О.Ю. Самарқанд шаҳри

Самарқандлик муштарий ўз мактубида ўз манзилини аниқ ёзиб кўрсатган бўлса-да, биз бу манзилни батафсил кўрсатиб ўтирмадик. Асосий мақсад эса ушбу маълумот асл ҳолича Ички ишлар Вазирлигига йўналтирилиб, жамиятга доғ тушираётган чиркин иллатни бартараф этиш эди. Бунга тегишли вазирлик амалий кўмаги билан эришдик. Қуйида Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармаси бошлиғи У.Нарзуллаев имзоси билан тақдим этилган маълумотлар буни исботлайди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, О.Ю.нинг мурожаати бўйича суриштирув ишлари олиб борилганда, фуқаро мактубида кўрсатилган манзилда рўйхатда турмаслиги, яшамаслиги ойдинлашган. Аммо кўрсатилган манзилда чиндан ҳам фоҳишахона ташкил этилганлиги қайд қилинган Самарқанд шаҳридаги манзилда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирда мазкур ноқонуний ҳаракатга қўл урган фуқаро С.Н. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

"Даракчи” газетасизда айнан фуқаролар мурожаатини қабул қилиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларга ойдинлик киритишда ваколат доирасида амалий кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

Айни шу жараёнда аксарият ҳолларда мурожаат қилган фуқароларнинг ўзи ҳақидаги маълумотлар юқоридаги каби исботини топмаса, мурожаатда келтирилган масала ҳам айрим давлат бошқаруви органлари масъуллари томонидан ўрганилмай қолишига сабаб бўларди ва худди шу важ билан четлаб ўтилган ҳоллар ҳам кузатилган. Шу боис вақтида олди олиниши мумкин бўлган муаммо эътиборсизлик оқибатида илдиз отиши, охир-оқибатда хунук оқибатларни келтириб чиқариши ҳеч кимга сир эмас.

Ана шундай хатоларга йўл қўйилмаслиги учун айнан О.Ю.нинг мурожаатининг ўрганилиши мисолида ўрнак олса арзийди. Негаки, гарчи мурожаатчи ўзи ҳақидаги нотўғри маълумотларни тақдим этса-да, Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармасининг мурожаатда келтирилган иллатга барҳам берилиши бош масала эканлигига эътибор қаратгани ва унга қарши чора кўрилишини таъминлагани бундай фикр юритишимизга етарли асос бўла олади.

Ахир давлатимиз раҳбари ҳам ҳар бир мурожаат ортида бир тақдир ётганлигига даъват қилганликлари бежиз эмас.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддасида фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш учун жазо чоралари белгиланган. Унга кўра:

— фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда;

б) такроран, хавфли рецидивист ёки Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан содир қилинган бўлса,

— олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: