Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » “Сассиқ хотиним дастидан дод!”
“Сассиқ хотиним дастидан дод!”

“Сассиқ хотиним дастидан дод!”

“Сассиқ хотиним дастидан дод!”

Савол: Хотинимнинг
баданидан бадбўй ҳид келади.
Бирга ётишга кўнглим
чопмайди. “Сассиқсан”
деяверганимдан “бечора” ҳар
куни ётишдан олдин ювинади.
Аммо фойдаси бўлмаяпти, мен
эса ортиқ чидай олмайман.
Ажрашсамми, қандай йўл
тутай?

Жавоб: Мактуб соҳиби аввало,
муаммо ўзида эмасми, шу
ҳақда ҳам ўйлаб кўриши керак.
Чунки, айрим ҳолатлар
мавжудки, эркак димоғида
доимо бадбўйлик ҳис этиши
мумкин. Ўзини жабрдийдага
менгзаётган эркак аввало аёл
киши сиҳатига ўзи
масъуллигини ҳис
этмаётганлиги
таажжубланарли. Хўш, бу эркак
аввало ўзи қуйидагиларга
аҳамият бердимикин?:
1. Уйланишдан олдин
оналаримиз ибрати бўлган
бўлғуси келиннинг қулоқ
ортлари ва тўпиқ пастларига
(бу аъзолар ювилиши сал
ноўнғай бўлганлиги боис,
фаросати қусурлик оилалар
қизларининг кўзгусидир) назар
ташладимикинлар?
Саришталик, озодалик белгиси
бўлган қулоқ ортини
узоқроқдан бўлсада ҳидлаш
йўсинини қўллайдиган, “келин
кўрди”га борган совчи аёллар
агар бу бадбўйликни ҳис
этмаган бўлсалар, демак, бу
дардли ҳолат турмуш
қургандан кейин пайдо бўлган
бўлиши мумкин.
2. Агар сассиқ ҳидни фақат
эрнинг ўзигина ҳис қилаётган
бўлса, унинг бурун-халқум
йўлларида бадбўйликка боис
бўладиган йирингли
яллиғланиш дардлари
йўқмикин?
3. Бадбўй ҳидни доимо ҳис этиш
айрим руҳий хасталикларнинг
аломати ҳам ҳисобланади.
“Жабрдийда”нинг руҳий
ҳолати қандай экан? деган
ҳақли савол туғилади.
4. Тўғри айрим кишиларда туғма
дард – тер безлари маҳсули
таркибида нохуш ҳид берувчи
моддаларнинг кўпайиши
кузатилади. Агар бу кишининг
аёлида шундай дард бўлса,
мутахассис қабулида муаммо
ечимини топиш мумкин.
5. Мактубда айтилганидек, “аёл
ҳар куни ётишдан олдин
ювинса”, бу унинг озодаликка
интилишидан далолат. Аммо
сиз, аёлингизни хушбўйликлар,
терга қарши совун, махсус
малҳамлар билан
таъминлашни йўлга
қўйганмисиз? Энг бўлмаса, оғиз
бўшлиғидаги ҳидни даф этувчи
оддий “мисвок” ёки ошқозон-
ичаклардан келувчи нохуш
ҳидларни бартараф этувчи
неъматлардан аёлингизга
тортиқ қилганмисиз? Унутманг,
сиз-у, биз фаришталар хуш
кўрадиган хушбўйликларга
мулкининг учдан бирини аямай
харж қилган аждодлар
авлодларимиз.
6. Аҳли аёлига далда бериш
ўрнига “сассиқлигини” тинмай
эслатиб турадиган эркак,
арзимас, ўзи ечиши лозим
бўлган муаммони элга овоза
қилган, “ажрашсамми?” дея
сўраётган эр киши “бу аёлнинг
фарзандлари онаси
эканлигини” унутмаслиги жоиз.
Зеро, айтилаётган муаммо ўз
тиббий ечимини осонгина
топиши шубҳасиз.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: