Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Сертуклик давлатми ёки касаллик?
Сертуклик давлатми ёки касаллик?

Сертуклик давлатми ёки касаллик?

Сертуклик давлатми ёки касаллик?
Саломатлик саҳифасига бўлаётган саволлар орасида сўнгги пайтда бадандаги ортиқча тукларни йўқотиш, шунингдек сертуклик билан боғлиқ муаммолар кўпчиликни ташкил этади. Шу боис, Тошкент тиббиёт академияси тери-таносил касалликлари клиникаси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Умида Тошкенбоевага мурожаат қилдик.

СЕРТУКЛИКНИНГ САБАБИ НИМАДА?
Савол— Ёшим 24 да. Эркакларда аёлларга нисбатан бадандаги туклар кўпроқ бўлиши табиий. Аммо мен учун бу жуда катта муаммога айланмоқда. Гап шундаки, оёқ, қўл, кўкрак, қорин соҳасида туклар жуда ҳам кўп. Уларни тез-тез олиб ташлашга ҳаракат қиламан, аммо ҳар сафар олдингисидан-да, қуюқ бўлиб ўсиб чиқаверади. Уларни бутунлай йўқотишнинг чораси борми? Аслида мендаги бу ҳолат ниманинг асорати, бу касаллик эмасми?[www.BePuL.NeT-saytdan olindi..]
Диёрбек Очилхонов. Қашқадарё вилояти

Жавоб— Йўқ. Бу касаллик эмас. Ушбу ҳолат турли ирқдаги одамларда учрайди. Сертуклик наслдан-наслга ўтади, айниқса ота томондан. Қизиқиб кўринг, балки шундай сертуклик яқин қариндошларингизда ҳам бўлгандир. Айтиб ўтиш лозимки, сертуклик эндокрин безлари фаолиятининг бузилишида ҳам юз бериши мумкин. Шунинг учун сиз, энг аввало эндокринолог ҳузурига боринг. Бугунги кунда тиббиёт соҳасида турли лазер ёрдамида ёки фотоэпиляция усуллари билан тукларни йўқотиш мумкин. Улар ўзидан асорат қолдирмайди.

СУҒУРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
Савол— Обрўли лавозимда ишлайман. Ёшим 35 да. Юзимда, хусусан қулоқларимнинг ёнида, иягимдан бир неча узун туклар ўсиб чиқади. Вақти-вақти билан тушиб кетади ёки қайчи ёрдамида олиб ташлайман. Чунки танишларим уларни суғуриб олиб бўлмайди дейишди. халқ оғзида тукли аёллар бадавлат бўлади, деган гап ҳам бор. Лекин уни суғуриб ташланса (тортиб олинса) асаб тизимига зарар етар экан, шу тўғрими? Умуман аёлларда бундай тукларнинг пайдо бўлишининг сабаби нимада?
Шодия Отахўжаева. Тошкент вилояти

Жавоб— Аёлларда бу ҳолатнинг учраши эндокрин тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга тухумдон ва буйрак усти безидаги ўзгаришлар, генетик, руҳий, биохимик ўзгаришлар (қонда тестестероннинг юқорилиги ва бошқалар) сабаб бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай тукларни олдириб ташлаш асаб тизимига зарар етказмайди. Аммо уни суғуриб ёки тортиб олинса, оғриқ пайдо бўлиши, қонаши, инфекция тушиши каби хавф туғилади.

КИЙИНИШИ АЁЛ, ЮЗИ ЭСА ЭРКАК
Савол— Биздан икки ҳовли нарида бир аёл яшайди. Муомаласи ҳавас қилгудек, аммо кўриниши... Бу аёлнинг юзида худди эркакларникидек соқол ва мўйлов бор. Билмаганлар уни эркак киши деб ҳам ўйлашади. Ўзининг айтишича, шифокорга учрашга ҳам уялар экан. Айтинг-чи, бу қандай касаллик?
Нодира Бойқулова. Самарқанд вилояти

Жавоб— Бу гипертрихоз (бу танадаги соч ва тукларнинг меъёридан ортиқ ўсиши) белгилари. Аёлларда эркакларга хос белгилар пайдо бўлишининг яна бир сабабларидан бири бу – ички секреция безлари, яъни буйрак усти бези ва жинсий безларнинг дисфункцияси, эркак гармонлари кўпайиб кетиши натижаси бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда яхшиси эндокринолог, дерматолог ҳузурига бориш лозим. Агар у лозим деб топса, лазер ёки фотоэпиляция усулида тукларни олиб ташлаш мумкин.

ФАРЗАНДЛАРИМГА ЎТМАСМИКАН?
Савол— Ёшим 19 да. Турмушга чиқиш арафасидаман. Яқинда бир йигит билан учрашувга чиқдим. Йигитнинг ақли, бўй-басти, маълумоти бизнинг оиладагиларга маъқул бўлган. Аммо унинг кўриниши менга маъқул бўлмади. Гап шундаки, учрашувга чиққан йигитнинг юзида бирорта соқол туки йўқ. (халқ тилида кўса дейишади шекилли). Одатда эркаклар соқолини олганида ҳам юзининг соқол ўсадиган қисми қорамтир бўлиб туради, аммо бу йигитнинг юзи худди аёлларники каби силлиқ. Илтимос, шу ҳақда ҳам маълумот берсангиз. Бу қандай касаллик, унинг сабаблари ва давоси қандай? Агар у билан турмуш қурсам, фарзандларимга ўтмасмикан?
Севара Холхўжаева, Сирдарё вилояти

Жавоб— Ҳар қандай ташхисни қўйишдан аввал тўлақонли таҳлил натижаларини амалга ошириш лозим. Сиз бераётган маълумотларга қараганда, бу йигитда гипогонадизм (яъни эркаклик жинсий гармонларининг етишмовчилиги) касаллигига чалинган. Ушбу касалликни муҳокама қилиш, даво чоралари ҳақида айтишдан аввал, йигитнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш лозим. Бунда беморнинг ёши, генетик мойиллиги, жинсий ривожланиши, эндокрин тизимидаги ўзгаришлар ҳисобга олиниши керак. Шифокорнинг маслаҳатидан сўнг касалликни даволаш мумкин. Агар таҳлил натижаларидан сўнг, бемор гипогонадизм касалига чалинган деб топилса, бу келажакда унинг фарзандларига ҳам ўтиши эҳтимоли бўлади.

ЙЎҚОТИШ ЙЎЛЛАРИ...
Савол— Бадандаги ортиқча тукларни буткул йўқотиш мумкинми? Йўқотишда нималарга аҳамият бериш керак?
Жавлон Мирпўлатов. Наманган вилояти

Жавоб— Бадандаги тукларни буткул йўқотиш учун лазерли эпиляция усули мавжуд. Бошқа усуллар билан (депилятор малҳамлар, воск, устара ёрдамида) буткул йўқотиб бўлмайди. Эпиляция жараёни соч (тук) фолекулаларини лазер нури ёрдамида куйдириш демакдир. Бунда ўсаётган соч тукининг фоликуласи бузилади ва сочнинг йўқолиши осонлашади. Бироқ бу усул бироз қиммат, тукларни йўқотиш ҳам бир неча босқичлик муолажаларни талаб этади. Бу каби муолажалар қандли диабет, эпиляция зонасида ўткир герпес, ўткир инфекцион касалликлари билан оғриётган, шунингдек ҳомиладор аёлларга мумкин эмас.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: