Шамолласам, иссиғим чиқаверади, қандай чора кўрай?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Шамолласам, иссиғим чиқаверади, қандай чора кўрай?
- Дата релиза: 15-12-16, 14:49
Улуғбек ЭРГАШЕВ, тиббиёт фанлари номзоди:
– Тана ҳароратининг кўтарилиши, аслида, яхши белги. Негаки, бу организмнинг ҳимоя тизими тўла қувват билан ишлаётганидан далолатдир. Шу боис 38 даражагача бўлган тана ҳароратини туширишга ҳаракат қилиш керак эмас.
Организмга ёрдам бериш учун иложи борича ўринда ётинг, кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг. Чунки ичилган суюқлик организмдан барча зарарли моддалар ва микроорганизмларни чиқариб ташлайди ва тезроқ соғайишга имкон яратади. Шарбат, чой ва қатиқ ичиб туринг. Айниқса, чойга лимон қўшсангиз, фойдаси янада ошади. Чунки лимон таркибида C витамини мўл-кўл бўлиб, у организмда вируслар кўпайишининг олдини олади.
Агар тана ҳарорати уч кундан ортиқ вақт мобайнида 37,7 даражадан юқори сақланса, демак, организмнинг ўзи касаллик билан кураша олмаётган бўлади. Бундай ҳолларда шифокорга мурожаат этганингиз маъқул.
Manba: Darakchi.uz