Шамоллашга қарши курашнинг ғаройиб усуллари
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Шамоллашга қарши курашнинг ғаройиб усуллари
- Дата релиза: 20-06-14, 14:03
Асал солинган чой, горчичниклар ва қайнаётган картошкали сувнинг буғида қилинадиган ингаляциялар – буларнинг барчаси шамоллашга қарши курашнинг самарали, аммо ягона усуллари эмас.
1-усул: Апельсиндан "типратикон” ясаш
Ўткир респиратор касалликларда пиёз ва саримсоқпиёзни ҳидлаш (ушбу сабзавотлар чиқарадиган учар моддалар, яъни фитонцидлар антибактериал таъсирга эга бўлиб, улар микробларни ўлдиради) яхши эканини ҳамма билади. Аммо ҳамма ҳам пиёз ва саримсоқпиёз ҳидини ёқтиравермайди.
Бу ҳолда ёқимлироқ ароматерапия сеансини ўтказса бўлади. Апельсинларга қуритилган қалампирмунчоқ солинг ва ҳосил бўлган "типратиканларни” уларнинг шифобахш бўйи келиб туриши учун бутун уй ичига қўйиб чиқинг. Қалампирмунчоқнинг ҳиди оғриқни қолдирувчи ва
микробларга қарши таъсирга эга, апельсин ҳиди эса бош оғриғини қолдиради, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқларни енгиллаштиради, иммунитетни оширади.
2-усул: «А-а-а» дейиш!
Отоларингологлар шамоллашда тез-тез... тилни кўрсатишни тавсия этади. Ташқаридан бу ғалати кўриниши мумкин, лекин бундай машқ лор органларнинг қон билан таъминланишини яхшилайди ва томоқдаги оғриқни камайтирган ҳолда шилимшиқ модданинг чиқишига кўмаклашади.
Тилингизни чиқаринг ва 5-7 сония давомида уни иякка томон тортинг. Кейин тилни пастки тишларга босинг ва оғзингизни кенг очиб, шу ҳолатда бир неча сония туринг. Профилактика мақсадларида тилни кунига 3 марта чиқаришнинг ўзи кифоя, даволаш мақсадларида эса – 5-6
марта.
3-усул: Денгизни томоша қилиш
Касалликка қарши курашда барча воситалар яхши. Шу жумладан ранг терапияси ҳам. Қадим
замонлардаёқ одамлар рангларнинг организмга турлича таъсир қилиши ҳақида билган: баъзи ранглар тинчлантирса, бошқалари иш қобилиятини оширади, учинчилари эса иситма ва титроққа қарши курашади. Шу боис тана ҳарорати кўтарилганида, мовий рангга қараш, масалан, денгиз манзараси тасвирланган картина ёки фотосуратни томоша қилиш фойдали. Тузаляпсиз-у, лекин ҳамон ожизликни ҳис қиляпсизми? Ўзингизни зарғалдоқ ранг билан ўраб олинг. Ушбу ранг қувват ва яхши кайфият бағишлайди. Таблеткалардан кейин жигарингиз безовта қиляптими? Унда рационга сариқ рангни киритинг.
Айтгандай, қуёш рангларини сариқ ва зарғалдоқ мева-сабзавотлар кўринишида "ичга” қабул қилиш ҳам фойдали. Уларда иммун тизимини рағбатлантирувчи ҳамда ЎРВИ ва грипп юқиши
хавфини камайтирувчи бета-каротин моддаси ва Е витамини кўп.
4-усул: Нуқтага босиш
Хитойлик табиблар ҳар куни (яхшиси эрталаб) бешта биологик фаол нуқтани босишни маслаҳат беради, бунинг учун уларни кўрсаткич ёки бош бармоқ билан 2 дақиқа давомида босиш лозим – бу сизни шамоллашдан асрайди.
Мабодо касал бўлиб қолсангиз, нуқталарни босиш сизни тезда соғломлар сафига қайтаради. Шамоллашга қарши курашадиган нуқталарни топиш жуда осон: улардан биттаси бўйиннинг орқа томонидаги чуқурчада, сочлар чегарасидан сал юқорироқда жойлашган. Яна бироз
юқорроқда (чуқурчадан чиқмаган ҳолда) эса – иккинчиси. Учинчи нуқтани қошлар ўртасидан,
тўртинчисини қошларнинг ички чеккасидан (хитойликлар қаттиқ шамоллаганда ушбу зонани уқалаш жуда фойдали эканини қайд этади), бешинчисини эса бурун солинчакларининг ён томонларидан топиш мумкин. Жуфт нуқталарни бир пайтда босиш лозим.
5-усул: Сайр қилиш
Сайрлардан воз кечманг (тананинг нормал ҳароратида). 30-40 дақиқа пиёда юриш бурун ва
бронхлардаги қон айланишини яхшилайди, шунингдек, бу йиғилиб қолган шилимшиқ моддани тезроқ йўтал билан чиқариб ташлаш имконини беради. Бунда ўртача жадалликда юриш лозим. Агар тезлашсангиз, нафас олишингиз бузилиб, ичингизга совуқ ҳаво кўпроқ киради ва бу соғайиш жараёнини чўзиб юборади. Аммо касаллик пайтида тренажёр залида югуриш, сузиш ва терлаш тавсия этилмайди – бунинг учун тўлиқ соғайишингизни кутинг.
Шамоллашга қарши курашнинг миллий хусусиятлари:
японча усул: кунига камида 10 пиёла кўк чой ичилади;
ҳиндча усул: зираворлардан фойдаланиш, айниқса куркумадан: уяллиғланишни олади, микробларга қарши курашади ва кучли антиоксидант ҳисобланади;
итальянча усул: пицца тановул қилиш. Италияликларнинг фикрича, пиццадаги асосиймасаллиқлар – пишлоқ, тухум, кўкатлар ва помидорлар – организмнинг шамоллаш ва гриппга чидамлилигини оширади;
мексиканча усул: қалампир ва яна бир бор қалампир қўшиш! Қалампир бронхларни кенгайтиради ва микробларга қаршитаъсир қилиш хусусиятига эга. Мексикаликлар касалликнинг дастлабки аломатларида тилларига бироз майдаланган қизил қалампир солади ва уни сув билан ичиб юборади.

Смс Шерлар