Шифобахш мурабболар
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Шифобахш мурабболар
- Дата релиза: 21-11-16, 22:18
Ёзда тайёраланадиган турли мурабболар совуқ мавсумда танга роҳат берибгина қолмай, шифобахш хусусиятлари билан ҳам қувонтиради.
Малина
Бу мевадан тайёрланадиган мураббо ва шарбатлар шамоллаш, тумов, ангина, ич кетиши, қорин соҳасидаги оғриқларда фойдали. Малина шарбатини овқатдан сўнг қабул қилиш организмни фойдали моддалар билан тўйинтириб, иммунитетни оширади.
Мумкин эмас: аллергик тошмаларга мойиллиги борларга, ошқозон яраси хуруж қилганда, жигар фаолияти бузилишларида.
Қорағат (смородина)
Қорағат мураббоси, джеми ва компоти сурункали шамоллаш, гастрит, ҳолсизликда фойдали, болаларнинг иммунитетини оширади, катталарга қувват беради, пешоб ҳайдовчи восита сифатида фойдаланилади. Бронхит, ларингит ва йўталда қорағат шарбатини асал билан аралаштириб қабул қилиш тавсия этилади.
Мумкин эмас: ошқозон яраси, ўткир гастритда.
Чаканда (облепиха)
Иммунитетни оширади, камқонлик, қорин ва ичаклардаги муаммоларни бартараф этади, шамоллашга қарши профилактика воситаси. Тиш ва милкларни мустаҳкамлаш, оғиз бўшлиғидаги шамоллаш ҳолатларида ҳам чаканда мураббосидан тайёрланаган чой ва дамламалар фойдали.
Мумкин эмас: ўткир холециститда ва кичик ёшдаги болаларга.

Смс Шерлар