Шифобахш неъмат — хурмо
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Шифобахш неъмат — хурмо
- Дата релиза: 12-12-16, 16:29
- Хурмо меваси таркибида жуда ҳам кўп фойдали витамин ва минераллар бор. Булар: С ва Р, калий, темир, фосфор, глюкоза, сахароза, кальций ҳамда магнийдир. Унда магний мавжудлиги сабаб буйрак ва ўт қопида тошларнинг келиб чиқишини олдини олади. Темир моддаси эса буқоқ касаллигида, қамқонлик, атеросклероз ва иштаҳа бузилишида фойдалидир.
- Хурмодан яна косметик восита сифатида ҳам фойдаланилади. Юз терисини яхшилаш учун бу мевадан турли ниқоблар қилиш мумкин.
- Милклар қонаши вақтида пишган хурманинг шарбати билан оғиз бўшлиғи чайилса, ёрдам беради. Даволаш воситаси сифатида хурмонинг қуритилгани ва пишганини ҳам ишлатиш мумкин. Хурмо асаб тизимини тинчлантириш ҳусусиятига эга.
- Аммо хурмони қандли диабет касаллигига учраган ва ортиқча вазнли кишиларга истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Чунки унинг таркибида катта миқдорда шакар мавжуд.
- Хурмо ичак таёқчаси, олтингранг стафилококка қарши бактерицид таъсирга эга.
- Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишда ёрдам беради. 6 та пишган мевани бўлакларга кесиб, уларни 3 стакан қайнаб турган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қопқоғи ёпиқ ҳолда ушланади. Қайнатмани докада сузиб олиб, 0,5 литрдан ҳар 4 соатда қабул қилиш керак.
- Гипертония ва шишларда хурмо баргларини ювиб, қуритиб, ҳовончада майдаланади. 5-7 кун давомида ҳар куни 2 маҳал овқатдан кейин ¼ чой қошиқдан қабул қилиш лозим.
- Томоқ оғриганида бир дона пишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ош қошиқ илиқ сув қўшган ҳолда чайқаш жуда фойдали.
- Хурмо юрак касалликларига эга кишилар учун жуда фойдали, чунки унда калий моддаси кўп бўлиб, у бемалол валокордин препаратининг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3 дона хурмо мевасини истеъмол қилсангиз, юрак хасталиклари ҳақида узоқ вақт эсламайсиз.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар