Шоколад ҳақида ҳақиқатлар...
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Шоколад ҳақида ҳақиқатлар...
- Дата релиза: 12-12-16, 16:28
Шоколад – ортиқча вазн сабабчисими?
Қисман ҳақиқат. Шоколад — ҳақиқатан ҳам юқори калорияли егулик. Лекин унинг калориялари асосини фақат сут ва глюкоза ташкил этади. Шоколаднинг углеводлари енгил ҳазм бўлгани боис, тез сарфланади. Муҳими кўп емаслик!
Қувват манбаи
Ҳақиқат! Шоколаднинг асосий қисмини ташкил этадиган қанд ва ёғ моддаси организмга керакли миқдорда қувват бахш этади. Асаб тизими ва мушаклар ҳаракатининг саломатлиги учун ширинлик таркибидаги магний ҳамда кальций жавобгар. Шунинг учун шоколад болалар ва спорт билан шуғулланувчилар учун жуда фойдалидир.
Кофеин моддаси кўп
Балки... Аслида, эса битта ўрам шоколадда бор йўғи 30 мг. кофеин мавжуд бўлар экан. Бир финжон қаҳвада эса нақ 180 мг. кофеин бор.
Юрак қон-томирларига ижобий таъсир кўрсатади
Тўғри. Кардиологлар какао донларида юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатадиган полифенол моддаси борлигини аниқлашган. Улар қоннинг яхши айланишини таъминлаши натижасида юракка камроқ оғирлик тушишига сабаб бўлади. Шифокорлар шоколаднинг фақатгина олий навини танлашни тавсия этишади.
Тишлар учун кони зарар
Бундай эмас. Чунки какао тиш эмали зарарланишига тўсқинлик қилади. Шоколад таркибидаги какао мойи тишларда ҳимоя қобиғини ҳосил қилади.
Унга ўрганиб қолиш мумкин
Йўқ! Шоколад таркибида кофеин моддаси жуда оз миқдорда. Ўрганиш ҳиссини пайдо қиладиган теобромин моддаси ҳам унчалик кўп эмас. Агар бир кунда 400-500 гр. шоколад ейилса, унда ўрганиш ҳисси пайдо бўлиши аниқ. Сархушлик ҳолати юзага келиши учун эса камида 55 ўрам шокалад ейиш лозим бўлади.
Қийин ҳазм бўлади
Нотўғри. Сифатли шоколад ҳеч қачон ҳазм қилиш жараёнида муаммо туғдирмайди. Аксинча, у ҳазмни тезлаштиради ва ичакларнинг мушаклари қисқаришига таъсир кўрсатади. Шоколад истеъмол қилинганидан сўнг бир соат ўтибоқ, ҳазм бўлади.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар