Сиз яхши онасиз! Мана бунинг 10 исботи...
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Сиз яхши онасиз! Мана бунинг 10 исботи...
- Дата релиза: 01-12-16, 13:02
1. Ҳаётингиздан маъно қидирмайсиз, чунки бу маъно қўчоғингизда ётибди, ёки атрофингизда айланмоқда, ёки “ойи”, дея сизни чорламоқда. Бошингиз айланиб кетдими? Бахтдан ҳам одамнинг боши айланади, билсангиз.
2. Оилада энди ким бош эканлиги сизга ва эрингизга ҳам маълум. Кунингизни жажжи “раҳбарингиз”нинг кун тартибига кўра режалаштирасиз. Бунга эса ҳеч ким қаршилик билдирмайди!
3. Ҳар қандай кўринишда, семиз ёки ориқ бўлсангиз ҳам ширинтойингиз учун дунёдаги энг гўзал ОНАсиз.
4. Ширинтойингиз ухлади, энди сиз эркин қушсиз. Истасангиз овқат пиширасиз, истасангиз кир ювасиз ва ҳатто уй йиғиштиришингиз мумкин. Бу ишлар сизга худди мароқли ҳордиқдек туюлади.
5. Ҳа, айтганча, ҳамма ётган ҳолда ухласа, сиз тик турган ҳолда ҳам ухлай оласиз. Шунингдек, сиз 5-10 сонияда овқат ейишга ҳам улгурасиз.
6. Сизни оламнинг глобал муаммолари эмас, “осмоннинг қаерда тугаши” ва “қуёшнинг нима учун ботиши”, “турмуш ўртоғингиз билан тўйингизда ширинтойингиз қаерда бўлганлиги” ва “болалар қаердан туғилиши” ҳақида саволлар кўпроқ қизиқтиради.
7. Ишлайсизми, деган саволга: — Ҳа, ҳар куни, кунига 24 соат давомида: энага, ошпаз, фаррош, ўқитувчи, мураббий, шифокор, қурувчи, қўриқловчи, сураткаш, рақс тушувчи бўлиб ишлайман. Ишимни севаман, шунинг учун меҳнат таътили олмайман. Ойлик маошим ҳамманикидан кўп – севги тўла ўпичлар ва меҳр тўла жажжи қўллар! Ахир мен ОНАман, дея оласиз!
8. Дўконларга кириш бўйича алоҳида қоидаларингиз мавжуд. Асосийси, ҳар гал шу ваъдага алданишингизга қарамай, болангиздан 2-3 маротаба: ҳеч нарса сўрамайман, дейишини талаб қиласиз. Дўкондан бола ўйинчоқ, сиз эса жаҳл билан чиқасиз-у, доимгидек: “Иккинчи марта сени бирор жойга олиб бормайман!” дея ўзингизга ваъда берасиз.
9. Болалар касалликлари бўйича илмий иш ёзишингиз мумкин. Бу илмий иш “Боланинг беморлигини кўзидан билиш мумкин”, деган ёзувлар билан бошланса, ажаб эмас.
10. Ҳар қанча чарчаган бўлсангиз-да, тунни уйқусиз, кундузни юз маротаба такрорланган бир саволга жавоб бериб ўтказангиз ҳам, дилбандингизнинг “ойижон”, деган йиғиси сизни ўрнингиздан сапчитишга қодир.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар