«Собиқ эрим ярашишни таклиф қилаяпти...»
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: «Собиқ эрим ярашишни таклиф қилаяпти...»
- Дата релиза: 12-12-16, 16:27
— Бундан уч йил аввал турмушга чиққандим. Ўғлим туғилганидан кейин қайнсингилларим билан келишолмай қолдик. Улар мени хиёнатда айблаб, кўпнинг кўзида шарманда қилишди. Эрим ҳам ёнимни олиш ўрнига сингилларига қўшилиб, енгилтакка чиқарди. Шундан кейин кўч-кўронимни йиғиштириб ота уйимга қайтдим. Кўп ўтмай эрим уйланиб олибди. Қайнсинглим ва қайнопам билан бир ташкилотда ишлаймиз. Улар ишхонада ҳам турли бўҳтонлар тарқатиб юришди. Барига сабр қилдим. Мана, ниҳоят ҳақиқат юзага чиқаяпти. Собиқ эрим ярим йилдан буён қўнғироқ қилади, хатолик бўлганини айтиб, уни кечиришимни сўрайди. Айтишича, иккинчи хотинини севмас экан. Устига-устак, қонуний никоҳимиз бузилмаган. Қайнсингилларимдан бири мени тушунарди. У билан кўришиб гаплашсамми, деяпман. Бироқ ота-онам оиламни қайта тиклашимга қаршилик қилишаяпти. Мен эса фарзандим тирик етим бўлишини истамайман. Аксига олгандек эримнинг иккинчи хотини ҳам ҳомиладор. Тез кунларда кўзи ёриши керак. Аразлаб отасиникига кетиб қолибди. Шунинг учун собиқ умр йўлдошим у билан яшамоқчи эмас. Нима қиларимни билмай аросатда қолдим. Оиламни тиклашим керакми ёки барини ўз ҳолича қолдиришимми? Билолмаяпман?
Умида, 24 ёш, Навоий вилояти
Қайнонажон: — «Кўз очиб кўрганидан қўймасин» дейишади-ку, жон қизим. Болангизнинг отаси билан ярашиш хайрли иш, назаримда. Инсон ўз тақдирини ўзи ҳал қилади. Шу боисдан оилавий масалада ёшларнинг ўзига қўйиб берайлик, бошқалар аралашмасин, дейилади-да. Ота-онангизга ҳам осонмас, қизим. Улар яна хато қилишингиздан қўрқишади. Ишончларини йўқотган одамдан умид қилиш ножоиз деб ўйлашади. Бундай воқеаларга бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Бошида «ўлдим-куйдим» деб, тўйдан сўнг «ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ»қа чиқаришади. Сўнг шартта айро йўлга тушиб кетишади. Икки ўртада бола бечора сарсон. «Сендан зўрини топаман, онаси ўпмаганини оламан», деб содда меров қизга қонуний никоҳсиз уйланиб ҳам олишади. У «соддагина» қиз бошига данак чаққач, «Ўзимни хотиним минг марта яхши эди-ку», деб пушаймонлар билан «Кел, энди бир-биримизни қадрлаб яшайлик, ҳар ҳолда орада боламиз бор…» деб қолишади. Ҳа, шундайлар келгусида яхши яшаб кетишади. Чунки бошлари деворга тақ этиб урилганда кўзлари мошдай очилган. Энди афсус, минг афсус, расмий никоҳсиз турмуш қуриб, ҳомиладор ҳолига онасиникига қайтган қизга ачинишдан ўзга иложимиз йўқ. Ярашиш таклифи эрингиздан чиққан экан, оила аъзолари билан бамаслаҳат шу қарорга келишган, деб умид қиламиз. Ўтган ишга саловат, дейди халқимиз. Бу ёғига яхшиликлар, аҳиллик ва тинч-тотувлик ёр бўлсин.
Шаҳноза Халилова, руҳшунос: — Мурожаатингиздан сизни айбдорлик ҳисси қийнаётганини сезиш мумкин. Биринчи галда мана шу ҳис қаердан пайдо бўлган ва қанчалар асосли эканлигига ойдинлик киритиб олиш лозим. Агар ўзингизни айблашга асосингиз бўлса, бу туйғу билан ишлаш, ундан халос бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Шундан кейингина ўзгаришлар томон қадам қўйганингиз афзал. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ким билан яшашни эрингиз ҳал қилиши шарт. Бу масъулиятни унинг бўйнига юклашингиз тўғри бўлади, менимча.
Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар