Сочлар ҳам «касал»ланадими?..
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Сочлар ҳам «касал»ланадими?..
- Дата релиза: 29-11-16, 18:37
Орамизда соч тўкилишидан шикоят қилмаган аёлнинг ўзи бўлмаса керак. Чунки ҳомиладорлик ва эмизиш даврида бу муаммога деярли барчамиз дуч келамиз. Ҳайз ва климакс пайтида эса яна соч тўкилиши кузатилади. Трихологлар фикрича, бунга организмдаги гормонал бузилиш ва бошқа шу каби омиллар сабабдир. Уларнинг энг кўп учрайдиганлари билан танишинг:
Стресс. Жисмоний чарчоқ, уйқусизлик, асабийлашиш, руҳий зўриқиш туфайли соч фолликуласи ўсишдан тўхтайди. Бу ҳолат стресс натижасида бош терисидаги капилляр томирлар торайиши ва қон айланишининг бузилиши билан боғлиқдир.
Парҳез. Озиш учун доимий оч юриш, турли парҳезларга зўр бериш, организмда темир моддаси етишмовчилиги каби сабаблар ҳам соч илдизини заифлаштиради. Маълумки, ёғ тўқималари организмимизда аёллик гормонини ишлаб чиқаришга жавобгар. Шу боис, зудлик билан озишни мақсад қилган бўлсангиз, бунинг тери, тиш, тирноқ ва сочга зарари борлигини эътиборга олинг. Шунингдек, қон томирларининг бирданига торайишига олиб келувчи қаҳва, аччиқ чой сингари ичимликлар сочларга салбий таъсир кўрсатишини ҳам ёдда тутиш керак.
Юқумли касалликлар. Шамоллаш билан боғлиқ ва ҳар қандай инфекцион касаллик соч тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам соғайгач, дарҳол мутахассис кўригидан ўтиб, керакли муолажаларни олиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳомиладорлик. Бу даврда аёл кишининг сочлари янада кўпроқ жилоланади. Чунки ҳомиладор аёл организмидаги қўшимча эстроген гормони фаоллашади. Туғуруқдан сўнг (айниқса, дастлабки 3 ойда) эса организмдаги эстрогенлар миқдори кескин тушиб, эркаклик гормони (андроген) кўпайгани сабаб, соч фолликуласининг озиқланиши бузилади ва соч тўкилиши кузатилади.
Гормонал бузилишлар. Аёл организмида эстрогенлар билан биргаликда эркаклик гормони — андрогенлар ҳам мавжуд. Улар соч фолликуласига таъсир ўтказиб, озиқланишига халал беради. Эндокрин хасталиклар, тухумдон, буйрак усти безларидаги ўзгаришлар, климакс, гормонал контрацептив воситаларни нотўғри қўллаш каби омиллар ҳам соч тўкилишига олиб келиши мумкин.
Наслий унсурлар ва андроген аллопеция. Бу кўпроқ эркакларда учрайдиган муаммо бўлиб, баъзан аёлларда ҳам учраб туради. Яъни аёл организмида эркаклик жинсий гормонлари миқдори ошса, ушбу муаммо юзага келади. Хасталикни даволаш учун мутахассисга мурожаат қилиш зарур.
Себорея. Бош териси касаллиги бўлиб, тери ёғ безларининг нотўғри ишлаши оқибатида сочда қазғоқ пайдо бўлади. Унинг ёғлилик даражаси ошиб, шўрлашиш ва қичишиш аломатлари кузатилади. Себорея ёғли ва қуруқ бўлиб, ҳар иккиси ҳам соч тўкилишига олиб келади. Касаллик сабабли бош териси тешикчалари тиқилиб қолгач, соч пиёзи нозиклашиб бораверади. Себорея касаллиги клиник муолажа қилинади. Уни ўзбилармонлик, турли гиёҳ ва ниқоблар билан даволашга уриниш муаммони чуқурлаштириши мумкин. Шунингдек, шахсий гигиена воситаси бўлмиш тароғингизни бошқа бировга ишлатиш учун зинҳор берманг. Негаки, кўпгина касалликлар бошга тароқ орқали юқади.
Кимёвий бўёқлар, фен ва махсус дазмол (утюжок) сочни жиддий жароҳатлайди.
Тест
Тўкилган сочингизни диққат билан текширинг. Агар унинг учида майда қорамтир қопчасимон нуқта кўзга ташланмаса – хавотирга ўрин йўқ. Бундай нуқта бор бўлса, сочингизни 3 кун мобайнида ювманг. Уч кун ўтгач эса бошнинг қоқ ўртаси ва чакка сочларингизнинг бир тутамини ушлаб, тортиб кўринг. Қўлингизда 5 донадан ортиқ соч толаси қолса, демак сочингиз нима сабабдан тўкилаётганини аниқлашингиз лозим.
Соч учун ҳимоя:
Бош терисида қон айланишини яхшилаш учун уқалашни канда қилманг;
Оқилона овқатланинг. Жумладан, Е витаминига бой маҳсулотлар сочнинг тез ўсишини таъминлайди. Тузли, ёғли, дудланган таомлар эса сочингиз билан бирга умумий саломатлигингизга ҳам зарар келтиради.
Ювилган соч кирланганига нисбатан кам тўкилади. Шунинг учун ҳам соч ювишда ишлатиладиган воситаларнинг ўзингизга мосини танланг. Соч ювганингиздан сўнг қичишиш ёки бироз ачишиш ҳис қилсангиз, соч учун мўлжалланган гигиена воситаларини ўзгартиринг.
Спорт билан шуғулланинг, у бутун танадаги қон айланишини яхшилайди ва кайфиятни кўтаради.
Сочлар доимий бўяш, турли кимёвий таъсирлар ва турмаклардан чарчайди. Шу сабабли уларга вақти-вақти билан дам беринг:
Уйда сочларингизни ёйиб юринг.
Фен ишлатганингизда уни сочингиздан 20 см узоқ тутинг.
Сочларингизни кўпи билан 2 ойда 1 маротаба бўянг.
Нозик, синувчан сочларни кимёвий йўл билан жингалак қилиш учун аввал унинг нормал ҳолатини тиклаб олиш зарур. Ёғли сочларни эса кимёвий жингалак қилиш (ёки текислатиш) йилда 2 маротабадан кўп тавсия қилинмайди.
Тўйиб ухлаш ва мароқли ҳордиқ чиқаришни ўзингиз учун одат қилинг ва сочингиз сиздан миннатдор бўлади!
Дерматолог-трихолог Шерзод МАҲМУДОВ тавсиялари асосида
Мадина ЗАРИФ тайёрлади.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар