Сочларни ўстирувчи 5 ниқоб
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Сочларни ўстирувчи 5 ниқоб
- Дата релиза: 09-01-17, 00:03
1. 1 ош қошиқдан чакамуғ ёғи, шампунь, асал ва пиёз шарбатини аралаштириб, сочларингиз илдизига массаж ҳаракатлари билан суртинг. 2 соатдан сўнг лимон шарбати аралаштирилган сув билан ювинг. Шунда пиёзнинг ҳиди қолмайди.
2. 1 дона тухумга 2 чой қошиқдан асал ва ўсимлик ёғи қўшинг. Сув буғида бироз иситиб, соч илдизларига суртинг. 20-30 дақиқадан сўнг яхшилаб ювинг. 10 кунда икки марта ушбу ниқобдан фойдаланишингиз мумкин.
3. Тухум сариғига 1 ош қошиқдан асал ва лимон шарбатини солиб, аралаштиринг-да, ювилган соч илдизларига суртинг. Сўнгра целлофан ва сочиқ билан ўраб, 1 соат кутинг. Иссиқроқ сув билан ювинг.
4. Чакамуғ, зайтун ва канакунжут мойидан тенг миқдорда олиб, сув буғида бироз илитинг-да, Е витаминини қўшинг. Соч илдизларига суртгач, бир соатдан сўнг шампунлаб ювиш мумкин.
5. Пиёзни гўштқиймалагичдан ўтказинг. 2 ош қошиқ пиёз бўтқасига 1 ош қошиқ асал қўшинг. Ниқобни 40 дақиқа сочларда ушлаб, лимонли сув билан ювинг.