Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Совуқдан сақланишнинг 5 усули
Совуқдан сақланишнинг 5 усули

Совуқдан сақланишнинг 5 усули

Совуқдан сақланишнинг 5 усули
Совуқ ҳавода саноқли дақиқаларни ҳам ўтказиш қийин. Агар иссиққина уйингизга етгунингизча совуқдан титрай бошлаганингизни сезсангиз, кўп куюнманг. Исиниб олишнинг бир нечта йўллари бор. Бир вақтнинг ўзида шамоллашнинг ҳам олдини олиш мумкин.

1. Бир текис нафас олинг

Оҳиста нафас олинг, лекин жуда ҳам чуқур бўлмасин. Бу асаб тизимини тинчлантиради ва организмнинг совуққа мослашишини осонлаштиради. Аммо қадамингизни тезлатинг.

2. Шароб қабул қилинг, ичиб эмас

Агар кўчадан совуқ қотиб келган бўлсангиз, одатий хатони такрорламанг - спиртли ичимлик ичманг. Биринчидан, у миянинг диққатини сусайтириб, баданни бўшаштиради. Иккинчидан, шу куни яна кўчага чиқишингизга тўғри келиб қолса, ундан баттар совуқ қотасиз. Бундан ташқари, бадан қизиб бўшашган ҳолатда касалланиб қолиш хавфи кескин ошади. Чунки бу ёлғон исиш организмнинг табиий терморегуляциясини бузади. Алкоголни ташқи қўллаш эса бошқа гап. Тез-тез ҳаракатлар билан гавданинг совуқ қотган жойларини (бўртма холлар жойлашган жойларни четлаб ўтган ҳолда) ароқ суриб уқаланг (спирт тўғри келмайди, у терини куйдириши мумкин). Уқалашни қўлдан, бармоқлардан бошланг. Худди шу ерда тананинг реанимация нуқталари жойлашган. Сўнг бўйиннинг орқа қисмига ўтинг. Шу ерни уқалаш танага ёқимли иссиқлик бағишлайди. Муолажадан сўнг иссиқ шарф ёки одеалга ўраниб олинг.

3. Марварак ҳидланг

Бу усул фақат исишда ҳам ёрдам берибгина қолмайди. Ингаляция — тез-тез шамоллашга қарши жуда фойдали восита. Қайнаётган шифобахш гиёҳлардан нафас олинг ва ҳаммаси жойида. Бу муолажа ёрдамида танага ёқимли иссиқлик тарқалибгина қолмай, сизни таблеткалар ва бурунга томизиладиган томчилардан халос қилади. Агар махсус ингалятор бўлмаса, бир сиқимдан мармарак ёки мойчечакни сув қайнаётган кастрюлкага солиб, бироз дамланг ва оловдан олиб, сочиқ ёпиниб, 5-10 дақиқа шифобахш буғдан нафас олинг.

4. Занжабил ёки қалампир енг

Исиниб олишнинг яна бир усулларидан бири иссиққина бирор нарса истеъмол қилиш ёки ичиш. Масалан, занжабилли чой. Бу ичимлик иситувчи таъсир кўрсатибгина қолмай, шамоллашнинг ҳам олдини олади. Қўл остингизда занжабил йўқми? Унда тезда шўрвача тайёрлаб, кўпроқ қалампир солинг-да, тановвул қилинг. Тезда исиганингизни сезасиз. Бироқ бундай ўткир зираворларнинг истеъмолида эҳтиёт бўлинг, ошқозонингиз билан муаммо бўлса, аччиқ емаслик керак. Бундай ҳолатда оддий ширин чой ёрдам беради. Шакар таркибидаги қонни тўйинтирувчи углеводлар ҳисобига иситувчи таъсир кўрсатади.

5. Душда уқалаш муолажалари

Агар остонадан ҳатлашингиз билан билан барча мушакларингиз совуқдан ҳаракатсиз қолганини сезсангиз, дарҳол иссиқ ичимлик ичиш ёки бироз нарса ейишга шошилманг. Уй ҳавосига мослашиб, душ қабул қилинг. Сув аввал илиқроқ, сўнг чидаганингизча иссиқ бўлсин. Душда туриб юз, бош, бўйин ва елкаларни уқаланг - танангиз яйраб, чарчоғингиз ҳам чикиб кетади. Аммо совуқ ҳаводан келибоқ иссиқ ваннага тушиш маъқул эмас. Ваннадан чиққач бироз ўтиб, танангиз худди совуқ сувда қолгандек ҳис қила бошлайсиз.

Эслатма: Совуқдан келиб исинишнинг ишончли усули — тананинг энг муҳим жойларини иссиқ тутишдир. Булар оёқлар, қўллар, бел ва томоқ. Уй учун қизил, тўқ сариқ ёки бошқа қайноқ ранглардаги кийимларни танланг. Ранг албатта иситмайди, лекин илиқлик тасаввурини беради.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: