Совуқ кунларда тери ҳамда соч учун витаминлар
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Совуқ кунларда тери ҳамда соч учун витаминлар
- Дата релиза: 23-11-16, 19:58
Куз фаслида организмимизга витаминлар етишмаслигини тери ва сочлар ҳолатига қараб дарҳол аниқлашимиз мумкин. Агар вазиятни ҳозироқ яхшиламасангиз, қишда турли муаммоларга дуч келишингиз тайин. Фойдали моддалар хазинасини тўлдиришда олмалар ёрдамга келади. Бу мевани ҳар куни истеъмол қилинг. Олма қон айланишини яхшилайдиган ва терини ички томонидан парваришлаб, соғлом кўриниш бағишлайдиган пектин моддасига бой. Мева таркибидаги кислоталар соч тузилишини яхшилаб, уларга ипакдай майинлик ва жило бахш этади. Терига нафақат ички, балки ташқи тамонлама ҳам таъсир ўтказиш учун олмали ниқоблардан фойдаланинг.
Олма ва сметанадан юз учун ниқоб. Олма пўстини артиб, қирғичдан ўтказинг. Сўнг 1 ош қошиқ сметана билан аралаштириб, юзингизга суртинг. 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб ташланг.
Олма ва асалдан соч учун озиқлантирувчи ниқоб. Олмани майда тишли қирғичдан ўтказинг, 1 чой қошиқ асал, 2 ош қошиқ сметана ва аталанган тухум сариғи билан аралаштиринг. Ниқобни сочингизга суртиб, полиэтилен билан ёпиб, сочиқ ўраб қўйинг. 40 дақиқадан сўнг шампунлаб ювинг.
Олма ва сули ёрмаси (овсянка)дан қўллар учун ниқоб. Майда тишли қирғичдан ўтказилган олмани 1 чой қошиқ асал ва 1 ош қошиқ майдаланган сули ёрмаси билан аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмани қўлларингизга суртинг. 20 дақиқадан сўнг аввал илиқ, кейин салқин сувда чайинг.

Смс Шерлар