Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш мумкинми?
Сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш мумкинми?

Сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш мумкинми?

Сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш мумкинми?
Савол: Оила қурганимизга ўн
йил бўлди. Афсуски,
фарзандимиз йўқ. Турмуш
ўртоғим билан бундай
қарорга келдик: «Сунъий йўл
билан ҳомила пайдо қилсак-
чи?!» Лекин бизга бу иш
исломий нуқтаи назардан
дуруст эмас, дейишди.
Ҳақиқатда шундайми?
Шариатда бу ҳақда нима
дейилган?
Жавоб: Аллоҳ таоло фарзанд
туғилиши учун эркак ва
аёлнинг қўшилишини умумий
қоида қилди, аммо Ўзи
фарзанд беришини эслатиб
туриш учун баъзи кишиларни
фарзандсиз қилиб қўйди.
Эркак ва аёлнинг қўшилиши
бола бўлиши учун кифоя
қилса, ҳамма эр-хотин болали
бўлиши керак эди. Аммо
баъзилар фарзанд кўрмайди,
демак, қўшилишнинг ўзи бола
бўлиши учун сабаб эмас экан.
Аллоҳ таоло ҳар бир
бандасига берган насл
қолдириш ҳисси, фарзандли
бўлиш истаги ва эҳтиёжи
айниқса, фарзандсизларда
кучли бўлади. Аллоҳ таолога
ёлворади, назр-ниёзлар
атайди, хайр-садақа қилади,
табибларга югуради.
Инсоният фарзандсизликка
чора ахтариб, ўз замонидаги
тиб илми тараққиёти
даражасида турлича
усулларни қўллаб келган.
Ниҳоят, бизнинг асримизга
келиб, сунъий йўл билан
ҳомила пайдо қилиш, яъни
бачадонга уруғликни табиий
йўл билан эмас, сунъий йўл
билан тушириш усули
топилди.
Кейинроқ тиб илми янада
ўсди. Эр, хотин уруғликлари
аввал ташқарида урчитиб
олиниб, бир йўла тайёр
ҳомилани бачадонга қўйиш
жорий қилинди. Бу услуб
илмда гоҳ «найча усули», гоҳ
«найча боласи» дейиляпти.
Ҳар икки атамада ҳам
уруғликни олдин найчада
урчитиб олишга ишора бор.
Маълумки, бу усуллар
мусулмон бўлмаган юртларда,
мусулмон бўлмаган одамлар
томонидан йўлга қўйилди.
Бинобарин, биз
мусулмонларда савол пайдо
бўлади: бу ҳодисага
шариатимиз нима дейди?
Мусулмонлар ҳам бу усулдан
фойдаланса бўладими?
Мусулмонлар ҳар бир
янгиликни қабул қилиш ва
ҳаётларига татбиқ этишдан
олдин ўйлаб кўришлари, ўз
динлари ҳукмини сўраб-
суриштиришлари табиий
ҳолдир. Албатта, бундай
саволларга мўътабар
уламоларимиз Қуръони карим
ва Пайғамбаримизнинг
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
суннати мутаҳҳараларига
суяниб жавоб ахтаришади.
Сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш voydodshou.net saytidan olingan масаласида
уламоларимизнинг фатволари
бир хил чиқди: бу услублардан
мусулмонлар фойдалансалар
бўлади.
Аммо бачадонга сунъий йўл
билан уруғлик киритиладими
ёки найчада урчитиб, сўнгра бачадонга қўйиладими,
асосий шарт – уруғлик аёлнинг эридан, шаръий жуфти ҳалолидан олинган бўлиши лозим. Бегона эркакдан олинса, зино ҳисобланади. Зино эса шаръан
ҳаромдир. Зинонинг ҳаром қилиниши-ю никоҳнинг йўлга
қўйилишидан асосий
мақсадлардан бири инсон наслининг поклигини
сақлашдир. Шу боисдан
бегона эркакнинг уруғини
муслима аёл бачадонига
киритиш Ислом шариати қоидаларига мутлақо тўғри келмайди. Бу ҳукмни асримиз
мусулмон уламоларнинг
ҳаммаси иттифоқ қилиб
айтишган. Шунингдек, «Азҳари
шариф», «Ислом фиқҳи
академияси» каби мўътабар
муассасалар масалани
атрофлича ўрганиб чиқиб,
йирик анжуманлар ўтказиб,
сўнгра фатволар чиқаришган.
Мусулмон инсон доимо Аллоҳнинг шариатига
мувофиқ иш қилиши лозим
(«Исломий оила – фароғат
қасри»).

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: