Сурма — гўзалликнинг табиий сири
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Сурма — гўзалликнинг табиий сири
- Дата релиза: 07-11-16, 16:53
Шарқ аёлларининг доим табиий гўзаллик рецептлари бўлган. Улардан бири қадимдан фойдаланиб келинган сурмадир. Бу қора модда Арабистон яримороли ва Шарқ аёллари томонидан пардоз воситаси сифатида, кўз остига суриш, қовоқ учун бўёқ, кўзларни даволаш, шунингдек, Шарқда машҳур кўзнинг ташқи бурчагига чизиқ тортиш учун қўлланилган. Сурма бу майдаланиб, кастор ёғи билан аралаштирилган қора тошдир.
“Дарё” нашри сурманинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида мақола тайёрлади.
«Сурма» сўзи туркча «сюрме» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «суриш», «қошларни қорайтириш» маъноларини англатади. У нафақат кўзларга ифодалилик бағишлаб, уларнинг чиройига урғу беради, балки кўриш қобилияти ва кўз гигиенаси учун жуда фойдали ҳисобланади.
Сурма кўзларини мустаҳкамлаш учун чақалоқларга ҳам сурилади, шунингдек, ёмон кўздан асраш воситаси саналади. Сурма қуруқ ёки турли ёғлар қўшилган суюқ шаклда бўлиши мумкин.
Кўп йиллар аввал кўз учун сурма фақат бадавлат аёлларнинг гўзаллик воситаси ҳисобланган. Уни харид қилиш осон бўлмаган, сабаби у узоқ мамлакатлардан келтирилиб, нархи ҳам анчагина қиммат бўлган.
Замонавий косметика дунёси ушбу воситадан чекловларсиз фойдаланиш имконини беради. Уни оддий дўкон ва интернетдаги косметика магазинларидан бемалол харид қилиш мумкин.
Косметика воситаларининг жуда кўплигига қарамасдан, араб гўзаллари ҳамон сурманинг турли шаклларидан фойдаланиб келади. Ҳозирги пайтда Эрон ва Сурияда ишлаб чиқарилган сурма жуда қадрланади.
Сиз ҳам сурмадан фойдаланасизми?

Смс Шерлар