Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Текширувга тайёрмисан, эркак?..
Текширувга тайёрмисан, эркак?..

Текширувга тайёрмисан, эркак?..

Текширувга тайёрмисан, эркак?..

Тўғриси, саломатлигига жиддий
эътибор қаратадиган эркаклар
бармоқ билан санарли бўлса
керак. Эркаклар худди
ғурурларига путур етиб
қоладигандек дўхтирга
боришдан қатъий бош
тортишади. Ахир тиббий
текширувлардан ўтиб
туришнинг ҳечам ёмон томони
йўқ, касалликни даволагандан
кўра унинг олдини олган яхши,
деб бекорга айтилмаган-ку.
Қуйида эркаклар учун муҳим
бўлган уч текширув усули
билан танишасиз.
Ҳар бир эркак 30-40 ёшдан
бошлаб уч асосий текширувдан
ўтиб туриши керак. Булар:
қондаги тестостерон
миқдорини аниқлаш, ёрғоқ
аъзоларининг ультратовуш
текшируви ва ПСА тести.
Охирги текширув усулида
простата бези саратонини эрта
босқичларда аниқлаш
имконияти мавжуд. Умуман
олганда, мазкур текширувлар
эркаклар учун муҳим аъзолар
ҳолати ҳақида тўлиқ тасаввур
беради.
Тестостеронни текширтириш
Содда қилиб айтганда,
тестостерон эркакни эркак
қилиб турадиган гормон
ҳисобланади. У эркакларда
жинсий аъзолар ва иккиламчи
жинсий белгилар
ривожланишида иштирок
этади, жинсий майлни
бошқаради.
Сперматозоидларнинг ҳосил
бўлиши, соқол-мўйловнинг
ўсиши, овозимизнинг ўзига
хослиги ҳам тестостерон
туфайлидир. Маълум бир
ёшдан кейин танада
тестостерон ишлаб
чиқарилиши камая боради. Бу
жараён бир неча ойдан бир
неча йилгача давом этиши
мумкин. Шунинг баробарида
эркакнинг ўзини ҳис қилиши
ҳам, феъл-атвори ўзгаради.
Афсуски, замонамизга келиб
эндигина 30 ёшдан ўтган
эркакларда ҳам тестостерон
камайиши кузатиляпти.
Стресслар, кам ҳаракат қилиш
ва семизлик бунинг асосий
сабабларидир.
Шифокорларнинг
таъкидлашича,семиз эркак
ҳафсаласиз бўлиб қолади, унда
либидо – жинсий майл сусайиб
кетади. Тестостерон
танқислигини андролог
шифокор даволайди. Йилига
икки марта қон топшириб,
тестостерон миқдорини
текшириб турсангиз, кўпгина
нохушликларнинг олдини
олган бўласиз.
Ёрғоқни текширтириш
Ёрғоқни ультратовуш
текширувидан ўтказиш
моякларнининг ривожланиш
даражасини, мояк ортиқлари
ва моякларда қон айланиши
ҳолатини аниқлашга ёрдам
беради. Шунингдек, ёрғоқда
ўсма пайдо бўлган-бўлмагани
ҳам УТТда аён бўлади. Ҳозирга
келиб кўпгина касалликлар
қатори мояклар ва простата
бези ўсмаси ҳам «ёшаргани»ни
таъкидлаш лозим. Авваллари
бундай текширув одатда 40
ёшдан кейин тавсия этилса,
эндиликда 30 ёшдан
ошганларга ҳам буюрилмоқда.
Қуйидаги ҳолатлар пайдо бўлса
тезроқ шифокорга кўриши ва
ёрғоқни ультратовуш
текширувидан ўтказиш лозим:
- ёрғоқ соҳасида оғриқ бўлса; -
мояклар ва уларнинг ортиғи
катталашса; - мояклар ва
уларнинг ортиғи қаттиқлашса; -
эрекция билан боғлиқ
муаммолар пайдо бўлса. Энг
маъқули, кутиб ўтирмасдан, ҳар
1-2 йилда профилактик
текширувдан ўтиб туринг.
ПСА қон текшируви
Простатспецифик антиген ёки
ПСА (prostate-specific antigen)
оқсил табиатли модда бўлиб,
простата бези ҳужайралари
томонидан ишлаб чиқарилади.
Қонда мазкур антигеннинг
кўпайиб кетиши простата
безида онкологик жараёнлар
бошланганидан дарак бериши
мумкин. Агар 50 ёшдан ўтган
бўлсангиз, пешоб ажралиши
бузилган ва яқин
қариндошларингиздан бири
простата бези саратони билан
оғриган бўлса, ПСА тестидан
ўтишингиз зарур. Ушбу
антигеннинг меъёрий
кўрсаткичи 4 нг/мл.ни ташкил
этади. Демак, кўрсаткич бундан
юқори бўлса, кечиктирмай
онколог ҳузурига йўл олиш
лозим. Шифокор текширувдан
ўтказиб, сўнгги хулосани
айтади.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: