Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » «Тирноғингни ғажима!» Онихофагия - одатми ёки касаллик?
«Тирноғингни ғажима!» Онихофагия - одатми ёки касаллик?

«Тирноғингни ғажима!» Онихофагия - одатми ёки касаллик?

«Тирноғингни ғажима!» Онихофагия - одатми ёки касаллик?
Онихофагия. Илмий тилда тирноқни тишлаш одати шундай ном олган. Бундан чиқди, тирноқни тишлаш касалликми? Унга нималар сабаб бўлади? Оқибатлари қандай? Саволларга Тошкент шаҳри Болалар руҳий-асаб касалликлари маркази диспансер бўлинмаси бошлиғи, олий тоифали шифокор Адиба ҲОШИМОВА жавоб беради.

Бу ёқимсиз одат сабаблари ҳақида турли қарашлар мавжуд. Баъзилар «ҳаммасига генлар айбдор»лигини такидлайди. Яъни улар фикрича, бу болага қачондир тирноғини тишлаш одати бўлган ота-онадан ўтади. Бошқалар эса тирноқни тишлаш боладаги агрессия ёки стресс оқибати экани тарафдори. Аслида боланинг бу одати сабабини унинг ҳиссий ҳолатидан излаш керак. Ўйин майдонидаги тушунмовчиликлар, боғча ёки мактабдаги стресслар, оиладаги зиддиятлар, ота-онанинг доимий тергашлари митти одамчанинг ич-ичидан ўзидан ва атроф-муҳитдан қониқмаслигига олиб келади.

Бу ниманинг аломати?

Баъзи ота-оналар фарзандида пайдо бўлган ёқимсиз одатга кераклича эътибор беришмайди. Шунчаки болани тенгдошларидан фақатгина салбий одатларни «кўчириш»да айблашади, холос. Тўғри, бу фикрда қисман жон бор, лекин бу одатнинг пайдо бўлиши бирмунча жиддий сабабларга боғлиқ. Мутахассислар онихофагияга бежизга энг кўп тарқалган патологик одат сифатида қарашмайди. Болалар педагоглари ва руҳшунослари бунинг энг асосий сабабини боланинг безовта руҳий ҳолатига боғлашади. Одатда катталар болалар ҳаётида онихофагияга олиб келадиган даражадаги стресслар бўлмайди, деб ҳисоблашади. Бироқ биз катталар учун унчалик аҳамиятли бўлмаган нарсалар ҳам бола учун катта аҳамият касб этишини унутмаслик лозим.

Сабаб ва маслаҳатлар

Онихофагия билан курашишга киришар экансиз, аввало оилангиз ва фарзандингиз ҳаётида сўнгги пайтларда юз берган воқеаларни таҳлил қилиб кўринг. Асосийси — касаллик сабабини топиш.

Зерикиш. Ўйлаб кўринг, болакайнинг кундалик ҳаёти қизиқарли ишлар, қувноқликларга қанчалик бой? Фарзандингизга ҳаддан зиёд қаттиққўл эмасмисиз? Бўлар-бўлмасга тергайвермайсизми, жазолайвермайсизми? Эҳтимол, болакайнинг тенгдошлари билан боғлиқ муаммолари бордир-у, сизга буни айтишга имкони бўлмагандир? Табиийки, гап ҳар куни байрам ташкиллаштириш ҳақида бормаяпти. Лекин фарзандингизни болаларча вақтичоғлик қилишда чегараламаслик сизнинг қўлингизда. Масалан, майли, сувдаги ўйиндан кейин полга совун кўпиклари сачраса, бу тўғирлаб бўлмайдиган ҳолат эмас. Болани фойдали машғулотлар (китоб томоша қилиш, мозаика йиғиш…) билан банд қилишга ҳаракат қилинг. Қанчалик банд бўлсангиз ҳам ҳеч бўлмаса бир кунда бир соатгина вақт ажратиб, фарзандингиз билан дилдан гаплашинг, кунингзи қандай ўтгани ҳақида сўзлаб Беринг ва боладан ҳам кун қандай ўтганини сўранг.

Эътибор етишмаслиги. Агар фарзандингиз яна «гўдаклигига қайтиб қолса», яъни тирноғини тишлаш сингари одат чиқарса, демак, унга илгариги эътиборингиз унга етишмаяпти. Балки болакай сиз хоҳлаган даражада «катта бўлиш»га тайёр эмасдир. Боланинг мажбуриятлари доирасини аста-секин кенгайтириб боринг, лекин ўзингиз ҳам ёрдам беринг. Кўмагингизни эса аста-секин камайтириб боринг, лекин бу вазиятда болага кўпроқ меҳрингиз, эркалашларингиз керак. Фарзандингизни «катталарча» қилган ҳар бир иши учун ошкора рағбатлантириб туринг, бироқ катталар ролини бўйнига илиб қўйманг. Кўпроқ қучоқланг, ўпинг. Агар уни ўзини «чақалоқларча» тутиши учун жазоласангиз, бу энг катта хатонгиз бўлади. Уларга ўта эътибор қаратиб юборманг.

Йиғилиб қолган агрессия. Болани ҳис-туйғуларини тўғридан-тўғри ифодалашга ўргатинг. Унда агрессия йиғилиб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Бунинг учун «бақириш» ўйини ўйнаш ёки ёстиқ билан бир-бирингизни уриб ўйнашингиз мумкин. Бу фарзандингиз тенгдошлари билан дўппослашганда ҳам рағбатлантириш маъносини билдирмайди албатта. Лекин агар бола ва дўстлари орасида тушунмовчилик бўлса, гап нимадалигини билмасдан туриб, фарзандингизни жазолашга шошилманг. Унга агрессив ҳиссиётни чиқариб ташлаш имконини берадиган роль ўйновчи ўйинларга тез-тез таклиф этиб туринг.

Юқори хавотир. Ота-оналарнинг кайфияти ва ўзини тутиши болаларнинг асаб бузилишларига ҳам сабаб бўлади. Кичкинтойлар радар сингари хавотирингиз, безовталигингизни сезади. Бундай вазиятда фарзандингиздаги тирноғини тишлайвериш одатини йўқотиш учун аввало ўзингиз ўзгаришингиз керак. Бола ўзини кутганингиздек тутмаса, ҳадеб уни айблайверишдан ўзингизни тийинг. Кунига ҳеч бўлмаса бир соатга бола бўлишга ҳаракат қилинг: уйдаги саранжом-саришталик, кийимдаги доғлар ва мурожаатдаги «ақл ўргатиш»ларни унутиб, фарзандингиз билан болаларча мириқиб ўйнанг. Бу боладаги хавотирлик, салбий ҳиссиётларни чиқариб ташлашда ёрдам беради.

Оқибатлари
Бола турли тери инфекцияларига бирмунча чалинувчан бўлиб қолади. Чунки онихофагия бактерия, вирус ва гижжаларнинг организмга кириши учун йўл очади.
Мунтазам равишда тирноғини тишлайдиган бола доим оғиз бўшлиғига инфекция киритади. Бу эса стоматит, фарингит, ангина касалликлари хавфини оширади.
Тирноғини тишлашга одатланган болада руҳий муаммолар ҳам юзага келади. Аслида ҳам катталарнинг кўпгина қўрқув ва комплекслари болалигидан «мерос» қолган бўлади.

Хуллас, агар сизнинг фарзандингиз ҳам тирноғини тишласа, бу одатми ё касаллик эканини аниқлаш учун болалар психотерапевтига мурожаат қилинг.

Нилуфар тайёрлади
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: