Тиш оғриғида лимон фойдали
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Тиш оғриғида лимон фойдали
- Дата релиза: 23-11-16, 20:04
Лимон организмни тиқинлардан тозалашда, ҳазм қилиш фаолияти, қон айланиши, кўриш қобилиятини яхшилаш, иммунитетни ошириш ва юқори нафас йўллари касалликларига даво.
Рецепт:
Шамоллаганда: иммунитетни мустаҳкамлаш, тумов ва нафас йўлларини тозалаш учун кунига уч маҳал лимон шарбатига 1 стакан қайнаган сув аралаштириб ичиш фойдали. Айниқса, тана ҳарорати кўтарилган пайтда лимон шарбати ичилса, тер ажралиши натижасида иситма пасайиб, организмда касалликка қарши таъсир кучи юзага келади.
Ҳазм қилиш фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда: масалан, жиғилдон қайнашида лимон шарбатига озроқ сув аралаштириб ичилса, безовталик йўқолади.
Тиш оғриғида: милклар қонаши, кариес ва тиш оғриғида лимон шарбати билан оғизни чайқаш тавсия этилади. Ҳар куни уйқуга ётишдан аввал арчилган лимон пўсти билан тишлар ишқаланса, милклар мустаҳкамланиб, тиш ранги оқаради.
Тери муаммоларида: юз, қўл ва оёқ терисидаги муаммоларда лимондан фойдаланиш мумкин. Теридаги шамоллаш сабаб юзага келган тошмалар, тери юзасининг дағаллашиб, қорайиши каби ҳолатларда лимон бўлаги ёрдамида муаммодан халос бўлиш мумкин. Лимон таркибидаги антибактериал моддалар тери юзасидаги шамоллашни кетказиб, жароҳатнинг битишини тезлаштиради.
Юрак-қон томир фаолияти муаммоларида: ҳар куни наҳорда оч қоринга 1 стакан лимон шарбатини таъбга кўра сув билан аралаштириб қабул қилинади. Бу усул юрак фаолияти учун қувват беради.
Лимондан тайёрланган мураббо, джем ва компотлар жигар, қорин, мушаклар оғриши ва қон кетиш ҳолатларида фойдали.
Кимларга мумкин эмас?
Ҳомиладор аёллар ва кичик ёшдаги болаларга (агар аллергик тошмаларга мойиллик бўлса), лимондан тайёрланган малҳамлар тавсия этилмайди. Шу билан бирга, ошқозон яраси ва 12 бармоқли ичак фаолияти билан боғлиқ хастликларда ҳам мазкур мева ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар