Томоқ оғриғини даволайдиган мойларнинг қайси бири фойдалироқ?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Томоқ оғриғини даволайдиган мойларнинг қайси бири фойдалироқ?
- Дата релиза: 15-12-16, 14:48
Гулимбой БОБОХОНОВ, ЛОР шифокори:
– Сизга томоқ оғриғини қолдиришда маврак (шалфей) мойини тавсия этган бўлардик. Ярим стакан қайнатилган илиқ сувга тўрт томчи маврак мойини томизиб аралаштиринг ва ҳар сафар овқатлангандан сўнг томоғингизни чайинг. Шунингдек, маврак ўсимлигининг қуритилганини чой ўрнида дамлаб, бир-икки чой қошиқдан ичсангиз ва томоқни шу сувда чайиб турсангиз, оғриқ камаяди ва бактериялар тарқалишининг олди олинади.
Унутмангки, томоқ оғриши билан кечадиган йирингли ангинада шифокор қабулига бормай туриб, томоқни чайиш тавсия этилмайди.
Manba: Darakchi.uzСмс Шерлар