“Уч ойда 10 килога семирдим”
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: “Уч ойда 10 килога семирдим”
- Дата релиза: 07-11-16, 16:55
– Тарозу рақамларига қараб, ичимга ғулғула тушди, қандай қилиб бу тариқа семиришим мумкин? Тўғри, сўнгги пайтларда одатдагидан кўпроқ тановул қила бошладим, чунки ҳаддан ортиқ асабийлашаётгандим. Аммо уч ой давомида ўн килограммга тўлишиш бирор касаллик белгиси эмасми? Эҳтимол бирор таҳлил топширишим керакдир?
Савол «СМС» орқали келган
Саволга олий тоифали шифокор эндокринолог Дилфуза ОРТИҚОВА жавоб беради:
– Аслини олганда семиришнинг сабаблари кўп. Саволингиз мазмунидан, тўлишиш асабийлашиш ҳолатлари орта бошлаганидан сўнг келиб чиққан деб тушундим. Стресс вақтида буйрак усти бези кортизол моддасини ишлаб чиқара бошлайди, у эса ўз навбатида тана вазнининг ортишини келтириб чиқаради. Сиздаги ўзгаришлар асабийлик билан боғлиқ бўлса ҳам, мутахассис кўриги фойдадан ҳоли бўлмайди. Шифокор тавсияси билан қондаги гормонлар таҳлилини ўтказиш лозим. Шу билан бир қаторда турмуш тарзингизни ҳам қайта кўриб чиқинг, таомланиш, уйқу ва жисмоний фаоллигингиз қай даражада, албатта кўздан кечириш керак.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар