Телевизор томоша қилганда, компьютерда ишлаганда ёки газета ўқиётганингизда ўтирган ҳолатда бўлинг. Ёстиққа суяниш ёки каравотга ётган кўйи бирор машғулот билан банд бўлиш тавсия этилмайди.
Кун бўйи уйқусраб юрадиганлар ҳар кун бир вақтда ухлашга одатланишлари лозим.
Уйқу билан боғлиқ муаммолар безовта қилганда кечки овқатдан сўнг қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Шунингдек, мева шарбатлари ва музқаймоқ ҳам. Бўлмаса, эртасига турли муаммолар юзага келиши мумкин.
Ҳар қандай жисмоний машқларни ухлашдан 2 соат олдин бажариш керак. Уйқу олдидан ҳатто енгил машқлар ҳам тавсия этилмайди. Акс ҳолда организмдаги алмашинув жараёнлари фаоллашиб, уйқусизликни келтириб чиқаради.
Эрталаб контраст душ қабул қилинг. Аввал илиқ, кейин совуқроқ сувда чўмилиш организм тонусини оширади ва тетиклик улашади.
Бироз мудраб олай деган сўзни унутинг. Толиққан организмингиз уйқу ҳолатига кириб олгач, истайсизми-йўқми, ундан воз кечишни истамайди. Қарабсизки, кундузи 10-15 дақиқалик уйқу ланжлик билан давом этади.