Уйқусизлик соғлиққа зарар! Мана бунинг 6 исботи
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Уйқусизлик соғлиққа зарар! Мана бунинг 6 исботи
- Дата релиза: 25-10-16, 22:44
1. Миямиз толиқиб қолади
Инсон мияси узоғибилан кечки соат 23:00 гача бедор бўлиши мумкин. Агар соат 23:00 дан сўнг ухлашга одатланган бўлсангиз, вақт ўтгани сайин ақлий фаолиятингиз сустлашиб боради. Баъзилар тунги соат 23:00 дан соат 2:00 гача мизғиб олишадию, сўнг ёзув-чизув ишларини бажаришади. Бу ҳам соғлиққа зарар. Айниқса, асаб тизими зарарланади. Ҳолсизлик, жиззакилик, кайфият ўзгариши кузатилиши мумкин.
2. Ташқи кўринишингиз ўзгаради
Тунда организмдаги ҳужайралар янгиланади. Бунинг учун эса уларга дам бериш керак. Организм уйғоқ ҳолатда бўлганида янгиланиш жараёнлари содир бўлмайди. Қарабсизки, юз терисига ажин тушиши, рангпарлик кабилар юзага келади.
3. Сурункали чарчоқ
Аввалига кундузи уйқунгиз келаётгандек туюлади. Бора-бора меҳнат лаёқати камайиб, хотира сустлашади, диққатни жамлашга қийналасиз. Чунки организм жуда ҳам толиққан. Уйқусизлик эса заҳира қувватини ҳам тортиб олаяпти.
4. Тана вазнининг ортиши
АҚШлик олимларнинг олиб борган тадқиқот натижасига кўра, етарлича ухламайдиган аёлларда тана вазни тез ортиб боради. Кам ухлаш моддалар алмашинувига таъсир этиб, турли ўзгаришларга олиб келади.
5. Иммунитет заифлашади
Ҳаммаси кундек равшан. Уйқунинг етарли бўлмаётгани иммун тизимини ишдан чиқаради. Организмдаги алмашинув жараёнлари бузилиб, иммунитет заифлашиб боради. Бу ҳолат тез-теш шамоллаш ва тумов билан кузатилиши мумкин.
6. Эрта кексайиш
Қон айланиши яхши бўлса, тери ҳужайралари кислород билан тўйиниб, аминокислоталар меъёрида бўлади. Юз ва баданга ажин тушиши кузатилмайди. Бунинг акси бўлганида эса ёшга доир ўзгаришлар фаоллашиб, эрта кексайиш аломатлари содир бўлиши мумкин.

Смс Шерлар