Варикозга қарши 4 чора
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Варикозга қарши 4 чора
- Дата релиза: 16-12-16, 20:38
1. Эзғиланган бир бўлак саримсоқпиёзни 2 ош қошиқ сарёғ билан аралаштиринг. ҳосил бўлган аралашмани оёқдаги муаммоли соҳага суртиб, устини целлофан билан ўранг. Бир соатдан сўнг малҳамни илиқ сувда ювиб оласиз. Тери қуруқлашиб кетмаслиги учун болалар кремидан суртишингиз мумкин.
2. 1 стакан ўсимлик ёки зайтун ёғига 50 грамм майдаланган ёнғоқни аралаштиринг. Аралашма 7-8 кун давомида қоронғу жойда сақланиши лозим. Тайёр бўлгач, 50 дақиқа давомида буғли ваннада қайнатиб оласиз. Ҳосил бўлган аралашмани докадан ўтказиб, алоҳида идишга сузиб олинг. Ушбу малҳамни бир кунда 3-5 марта муаммоли соҳага суртиш мумкин.
3. 100 грамм қатиққа 1-2 ош қошиқ қуритилган шувоқ ўсимлиги аралаштирилади. ҳосил бўлган бўтқага озроқ сариёғ ҳам қўшилади. Таъсири ортиши учун аралашмани ярим соат музлатгичда ушланг. Сўнг фойдаланишингиз мумкин. Веналарнинг варикоз кенгайиши юзага келган соҳага аста аралашмадан суртиб, енгил уқалайсиз-да, юзасини иссиқ шарф билан ўраб қўясиз. Суртма тунда ишлатилгани кўпроқ фойда беради.
4. Навбатдаги мазни тайёрлаш учун янги узилган каланхоэ ўсимлигининг барги керак бўлади. 3-4 та ўсимлик баргини майда тўғраб, 1 ош қошиқ вазелин билан буғли ваннада аралаштиринг. 5-7 дақиқадан сўнг оловдан олинг-да, совутинг. Мазь бир сутка музлатгичда туриши керак. Шундан сўнг варикоз кенгайиш ҳосил бўлган соҳалардаги оғриқларга қарши қўллаш мумкин бўлади.
Manba: Darakchi.uz