Веналарингиз қай аҳволдалигини биласизми? Текшириб кўринг!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Веналарингиз қай аҳволдалигини биласизми? Текшириб кўринг!
- Дата релиза: 07-12-16, 11:31
Сарлавҳадаги саволга аниқ жавоб бериш учун, сўзсиз, шифокор маслаҳати ва аниқ ташхис талаб этилади. Аммо баъзи белгилар сурункали вена етишмовчилигининг у ёки бу кўринишларига ишора қилади. Қуйидаги тест вена томирларингиз аҳволи ва сурункали вена етишмовчилиги хавфи бор-йўқлигини аниқлашда ёрдам беради.
1) Кун давомида узоқ вақт тик туриш ёки ўтиришга тўғри келадими?
- Ҳа, доим шундай – 15 балл.
- Кўпинча – 10 балл.
- Камдан-кам ҳолларда – 5 балл.
- Йўқ – 0 балл.
2) Ёшингиз 40дан ошганми?
- Ҳа – 10.
- Йўқ – 0.
3) Вазнингиз меъёрдан жуда ошиб кетмаганми?
- Йўқ, 20 килодан бироз ошган – 15.
- 10–20 кг ошган – 10.
- 10 килодан кам ошган – 5.
- Меъёрида – 0.
4) Тез-тез оғир юк кўтариш ёки кўтариб юришингизга тўғри келадими?
- Ҳа – 15.
- Кўпинча – 10.
- Камдан-кам ҳолларда – 5.
- Йўқ – 0.
5) Катта жисмоний юк талаб этадиган спорт турлари билан шуғулласизми ёки илгари шуғуллунганмисиз?
- Ҳа, ҳамиша – 15.
- Кўпинча – 10.
- Камдан-кам ҳолларда – 5.
- Йўқ – 0.
6) Чекасизми?
- Кунига бир қутидан кўп – 15.
- Бир қутидан кам – 10.
- Ярим қутидан камроқ – 5.
- Йўқ – 0.
7) Спиртли ичимлик истеъмол қиласизми?
- Ҳа, ҳамиша – 15.
- Тез-тез – 10.
- Баъзан – 5.
- Йўқ – 0.
8) Яссиоёқликдан азият чекасизми?
- Ҳа – 15.
- Йўқ – 0.
9) Қаҳва ичасизми?
- Ҳа, кунига 3 финжондан кўп – 10.
- Кунига 2 финжон – 5.
- Онда-сонда – 0.
10) Бўйингиз баландми?
- Ҳа – 10.
- Ўртача – 5.
- Йўқ – 0.
11) Тор, ноқулай, пошнали пойабзал киясизми?
- Ҳа, ҳамиша – 15.
- Кўпинча – 10.
- Баъзида – 5.
- Йўқ – 0.
12) Оёқларни сиқиб турадиган чулки, гольфи ёки сиқиб турадиган резинали пайпоқ киясизми?
- Ҳа, ҳар доим – 15.
- Кўпинча – 10.
- Камдан-кам ҳолларда – 5.
- Йўқ – 0.
13) Юрак етишмовчилигидан азият чекасизми?
- Ҳа – 15.
- Йўқ – 0.
14) Буйрак касалликларига чалинганмисиз?
- Ҳа – 15.
- Йўқ – 0.
15) Кичик тос аъзолари бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганмисиз?
- Ҳа – 15.
- Йўқ – 0.
16) Сизда қабзият (ич қотиши) кузатиладими?
- Ҳа, доим – 15.
- Кўпинча – 10.
- Баъзан – 5.
- Йўқ – 0.
17) Иссиқ ванна қабул қиласизми, ҳаммомда буғланасизми?
- Ҳа, ҳар доим – 15.
- Тез-тез – 10.
- Баъзида – 5.
- Йўқ – 0.
18) Оёғингиз жароҳатланганми?
- Ҳа – 10.
- Йўқ – 0.
19) Солярийга боришни ёки соҳил бўйида офтобда тобланишни яхши кўрасизми?
- Ҳа – 15.
- Кўпинча шундай қиламан – 10.
- Камдан-кам ҳолларда тобланаман – 5.
- Йўқ – 0.
20) Рационал овқатланиш тартибига риоя қиласизми?
- Ҳа, ҳамиша – 0.
- Кўпинча – 5.
- Камдан-кам ҳолларда – 10.
- Йўқ – 0.
21) Ота-онангиз веналарнинг варикоз кенгайишидан азият чекишганми?
- Ҳа, иккиси ҳам – 10.
- Фақат биттаси – 5.
- Йўқ – 0.
22) Неча марта туғуруқни бошдан кечиргансиз (аёллар учун)?
- Икки мартадан кўп – 15.
- Икки марта – 10.
- Бир марта – 5.
- Туғуруқни бошдан кечирмаганман – 0.
Энди балларни ҳисобланг ва натижани баҳоланг!
Натижа | Мутахассис маслаҳати |
Агар натижа 85 (эркакларда) ва 95 (аёлларда) баллгача бўлса, ҳозирча веналарингизнинг аҳволи яхши. | Бироқ уларни кўп зўриқтирманг: ўтирганда оёқларингизни чалиштирмасликка ҳаракат қилинг; зарарли одатлардан воз кечинг; қуёш ванналари ва солярийда бўлишни камайтиринг. Кечқурунлари оёқларингизни совуқ сув билан чайинг. 15 дақиқа қаватланган кўрпача устига кўтариб ётганча оёқларга дам беринг. Оғир юк кўтарманг; вазнингизни кузатиб боринг. Сузинг, велосипедда сайр қилинг, зинадан кўпроқ чиқиб-тушинг. |
90 дан 170 баллгача (эркакларда) ёки 100 дан 200 баллгача (аёлларда). Бироз бўлса-да, сурункали вена етишмовчилиги ривожланиши хавфи бор. | Даволовчи компрессион гольфи, чулки ёки колготка кийинг, пайпоқнинг резинаси қисиб турадиган бўлмасин. Сон ва болдир ҳаракатини сусайтирадиган кийимлардан воз кечинг. Тўғри овқатланинг, вазнингизни нормаллаштиришга ҳаракат қилинг, шифоокр тавсияси билан веналар аҳволини яхшиловчи махсус препаратлар қабул қилишингиз мумкин. |
Натижа 175 дан 285 баллгача (эркакларда) ва 205 дан 300 баллгача (аёлларда) бўлса, сизда сурункали вена етишмовчилиги муаммоси борга ўхшайди. | Кейинга қолдирмай, зудлик билан шифокор билан маслаҳатлашинг. Жиддий даво курсини ўташингизга тўғри келиши мумкин.
|
Тавсияларни шифокор Саодат ТЕМИРОВА берди.
Веналарга қандай ёрдам бериш мумкин?
Вена томирларининг саломатлиги бутун организм аҳволида ўз аксини кўрсатади. Агар оёқлардаги веналар кенгайган бўлса, бую рак-қон томир тизими фаолияти ҳам издан чиққанидан дарак беради. Демак, варикоз ва сурункали вена етишмовчилиги нафақт веналар кенгайиши ва юрганда чарчашни билдиради, балки юрак ва ўпкалар, жига рва буйракларнинг тўғри ишлашига ҳам халақит беради. Шунинг учун веналар саломатлигига аҳамиятли бўлиш жуда муҳим. Веналарга ёрдам бериш қийин эмас. Бунинг учун бир қанча оддий тавсияларга амал қилсангиз кифоя:
• фаол режимга амал қилинг, бўш вақтингизда спорт билан шуғулланинг. Сузиш айниқса фойдали. У оёқлар ва бутун организм томирларини фаоллик билан машқ қилдиради.
• Агар фаолиятингиз ўтириб ишлаш билан боғлиқ бўлса ёки кун бўйи тик оёқда туришингизга тўғри келса, бироз машқ қилиб олишга вақт топинг. Юринг, имкон бўлди дегунча оёқларингизни бироз кўтариб ўтиринг ёки ётинг. Бу қон айланишини яхшилайди.
• Оёқларни чалиштириб ўтириш ярамайди. Бу қоннинг бир жойда туриб қолишига сабаб бўлади.
• махсус эластик чулки ёки бинтлар тақиб юринг. Улар шифокри тавсияси билан индивидуал тарзда белгиланади. Улар оёқлардаги керакли босимни тутиб туради.
• Ортиқча вазн орттирмасликка ҳаракат қилинг. Агар вазнингизга вазн қўшилган бўлса, жисмоний машқлар ва мева-сабзавотларга бой парҳез ёрдамида озишга ҳаракат қилинг.
• Агар оёқларингизда, веноз «расмлар» шиш пайдо бўлса, томирлар тортишиб оғриса, шифокорга мурожаат қилинг.
НИЛУФАР
Manba: Darakchi.uz