Қўрқмас ботирларни чўчитувчи 8 жумла!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Қўрқмас ботирларни чўчитувчи 8 жумла!
- Дата релиза: 16-12-16, 20:37
- «Мени яхши кўрасизми?» Шу уч сўздан ташкил топган бир оғиз жумлангиз сабаб эркакнинг хаёллари минг бир кўчага кириб чиқади. Сизни севади, аммо буни сўраётганингизнинг ўзи уни ташвишга солади. «Наҳот муҳаббатимни ҳис қилмаса?» дейди-да!
- «Гаплашиб олишимиз керак». «Нима қилиб қўйдим экан тағин?» Унинг миясига шу каби турфа саволлар ёғила бошлайди. Оқибатда гап очишга чўчийди. Ўзини нима учундир айбсиз айбдордек сеза бошлайди.
- «Қаранг-чи? Менда нима ўзгариш юз берган?» Бу билан уни чўчитиб юборасиз, холос. У сиздаги ўзгаришни тополмаса ёки ноўрин эътироф этса, тамом! «Менга эътибор бермайсиз» деб узундан-узун эски қўшиқни бошлаб қоласиз-да!
- «Анчадан буён бир нарса ҳақида ўйлаб юргандим». Режаларингиздан бу тарзда огоҳ этманг. Ахир сизнинг хаёлот дунёнгиз кенглигини билади! «Яна нимани ўйлаб топдийкан?» деб дақиқалар ичида таҳликага тушиб қолиши ҳеч гапмас!
- «Энди нима бўлади?» Бирор муаммо юз берганда, у каттами, кичик, ҳайратингизни бундай ифодаламанг! Шундоқ ҳам эрингизнинг боши қотиб турган бир вақтда сиз унинг шубҳаларини янада кучайтирасиз.
- «Қачон бир оила бўлиб яшаймиз?» Асло, қизларжонлар, бу саволни кўнгил қўйганингизга бера кўрманг! Агар у саволнинг жавобини билганида аллақачон масалани ҳал қилган бўларди. Бу билан уни сиқувга оласиз ва танлов қаршисига қўясиз. Натижада шароит ва имкониятларини ҳисобга олиб, туйғуларидан воз кечиб қўя қолиши ҳеч гапмас!
- «Мен ҳеч нарсани эшитишни истамайман!» Бу гапингиз ёлғонлигини тан олинг! Тезроқ у масалага ойдинлик киритишини хоҳлайсиз-ку! Ёрингиз эса бу сўзингиздан чўчиб, жазавага тушиб қолиши мумкин.
- «Сиз мени яхши билмайсиз». Киноя оҳангидаги бу жумла жаҳл, қасд олиш кабиларни англатади. Шунинг учун уни қўқрқитманг-да, сизни яхши билмайдиган эрингиз учун сирли хонимга айланинг!
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар