Ўтган хафта Гўзал ёш келинчак тўғрисида мақола ёзганди....
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ўтган хафта Гўзал ёш келинчак тўғрисида мақола ёзганди....
- Дата релиза: 16-06-14, 11:39
Ўтган хафта Гўзал ёш
келинчак тўғрисида мақола
ёзганди. Мақолада бир
аёлнинг 15 ёшли қизи
хомиладор бўлиб қолади, ва
бу опа қизини эрга беришга
мажбур бўлади. Охири
оқибати, қиз бола туғишда
жароҳатланади, ва бир
умирга боласизликка
чалинади. Албатта, бундай
холлар ҳар бир voydodshou.net сайтидан олинди оилада
учрамайди, лекин аминманки,
ҳар бир ота-она бундай
фожеа уларнинг оиласида
содир бўлишидан қўркади.
Ўн беш ёшли қиз ва йигитлар
биологик жиҳатдан
аллақачон жинсий алоқага
тайёрлиги аниқ. Гап шундаки,
улар руҳан бунга тайёр
эмаслар. Бизнинг
жамиятимизда, ота оналар
болалари билан бу тўғрисида
умуман гапирмайди, уят
хисобланади. Лекин бу
тўғрими? Агар сиз ой
кўришни бошлаган
қизингизга баданига нима
бўлганини тушунтирмасангиз,
у бу маьлумотни
дугоналаридан
изламайдими? Ёки овози
ёғонлашиб, гормонлари
ошиб кетган йигитга нима
бўлаетганни ким
тушунтириши керак? Албатта
ўспиринларда бундай
саволлар туғилади, улар
жинсий уйғониш тўғрисида
билгиси келади, бу – факат
табиий. Уларга жинсий алоқа
тўғрисида ўргатишимиз
керакми? Ёки тўй кунигача
кутишимиз маьқулми?