Yozuv Orqali Xarakterni Aniqlash

Yozuv Orqali Xarakterni Aniqlash

Yozuv Orqali Xarakterni Aniqlash
Сўзлар орасида бўш катаклар кўп - ёзув сохиб ёки сохибаси ўзини ёлғиз ҳис қиляпти.
Тартибсиз - турмушини назорат қила олмаслик

Катта ҳарфлар - . тартибсизлик

Жуда кичик ҳарф ("чумоли”) - ўзига ишончи паст инсон, эхтиёткор, реалист, техника билан тез тил топишадиган

Узун харфлар - эстетика, мардлик, қобилият ва адабиётга мехр

Семиз харфлар - очиқлик

Рақамларга ўҳшаш харфлар - ўқимишли, сабрли ва бироз совуққон

Вараққа сиёх кўп томизилган, суркалган жойлар кўп - нозиктабиат, кутилмаган, ажойиб ишларни бажаришга рағбат кучли.

Ҳарфдаги белгиларни ташлаб ёзиш - ёлғиз қолиб, ўзига ҳизмат кўрсатолмайди, ўзига нисбатан беэътибор

Илгакларни гажак билан ёзиш - қарорни осон ва тез қабул қиладилар. Назоратни яхши кўрадилар, қонунларга бажонидил амал қиладилар. Шунингдек оптимист бўладилар.
Илгакни узун тушуриш - завқ-шавқ
Тепага чиққан узун чизиқлар – хиссиёт.
Илмоқ учлари ўткир - хаққонийлик ва очиқлик

Хаттотлар хатига ўҳшаш - фантазия кучлилиги, қобилият. қўрқоқ ва беқарор

Безакларсиз, оддий, сўзлар орасида бўш катаклар хаммасида бир хил ташланган бўлса, харфларнинг шакли хам деярли бир хил - ақл устуворлиги

Харфлар бир-бири билан боғланган, қўлча хосил қилган - ўз фикрини хурмат қилиш

Енгил, ортиқча куч ва харакатсиз - характери ҳам енгил, ҳаётдан рози, бировга қулоқ тутувчи ва эргашувчи, мехрибон

Керакмас пайтда, масалан сўз ўртасидаги харфларни хам каттада ёзиш, кўп жой ташлаш - қувноқ, ҳазилларни ёқтирадиган, севги ва орзуга мойил, шунингдек математик қобилиятга эга.

Ўнг томонга оғиштириб ёзиш - фаол ва орзуларга бой
Ўнг томонга жуда хам кўп эгилган, натижада охирги харфлар деярли кўринмай қолган, бир қарашда титраб ёзилганга ўхшаса - таъсирчанлик Титраб ёзиш - талабчан, гўзалликка мехри баланд, дангал, айни вақтда қўрқоқ
Тўғри қилиб ёзадиганлар - характерида қўрқув йўқ

Ёзув аниқ, ўқишга осон, харфлар бир-бирига боғланган бўлса - бу мехнаткаш, ишларни чин дилдан қилиш, баъзида пессимист Бундай одамлар гохида очиқ гапириб, қўполлик хам қилиб қўядилар.

Чап томонга оғиштириб ёзиш - эркин эмаслик, доимий характери йўқ, аниқ қадамни қўя олмайди

Кичик вараққа кўп нарса сиғдириш (тежамкор усул) - бунинг иқтисодга даҳли йўқ. Айнан шундай ёзадиганларга ўзбошимчалик ёт бўлади.

Тез ва чиройга кам эътибор бериб ёзиш - бу одамнинг иши ёзишни кўп тақозо қилади ва у кўп вақтларда бирор жойдан кўчириб эмас, ўзи ўйлаб, ичидан тўқиб ёзади.

Деярли хеч вақт бўғин кўчириб ўтказмаслик, ёзувида чалкашлик йўқ, чизиқлар тортилмаган қоғозга хам текис ёза олади - Баланд бўйли инсонлар

Сўзни тўлиқ ёзишга жой етса ҳам бўғин кўчириш , харф ва сўзлари чўзиқ, илмоқлар узун - Паст бўйлилар

Харфларни қисқартириш, қатор охиридаги сўз ё харфларни пастга тушиб кетиш - Ўрта бўйлилар

Оқ-сариқдан келган, малла сочли (блондин)ларнинг ёзуви аниқ, дид билан ёзилган бўлади. Харф ва сўзлари майда, чўзилмаган. Қатор чизилмаган вараққа ҳам текис ёзади. Блондинларнинг кўпчилигининг хуснихати чиройли. Қора сочли (брюнет)лар улардан фарқли равишда қатор чизилмаган жойда тепага чиқиб кетади. Унинг хусниҳатида чиройли ёзишга уринишлар сезилиб туради. У бош харфларни билинтириб ёзади, баъзан кераксиз жойда ҳам бош харфни ишлатади.

Давлат ишида ишловчи кишилар харфлар формасига эътиборсиз ёзишади. Аксинча ёзадиганлар эса кўпинча ишчи, хунарманд, хизматчиларга тегишли бўлади. Фаолиятида бевосита пул билан ишловчи, масалан, сотувчи, дорихона хизматчиси, тадбиркорлар кўп ўчиришади, бўяшади. Умуман олганда, уларнинг хуснихати камдан-кам чиройли бўлади. Қатор чизилмаган қоғозга ёзганда пастга тушиб кетиш шоирларга хос. Графологияда кузатилган яна бир холат: Тикувчининг хуснихати чиройли бўлади.

Конверт устидаги ёзувлар.
Конвертнинг хат юборувчи ва олувчи хақида маълумотлар қисмига биринчи қаергалиги, ундан сўнг кимгалиги ёзилса, у ақлли, аммо хаётий тажриба ва амалий сабоқлари кам, қарор қабул қилиши қийин одам бўлади. Биринчи шахар, кейин кўча ва хонадон ёзилса, бу хат юборувчининг индивидуал хусусиятлари ва эркинлиги кам, бировга қулоқ солувчи эканлигини кўрсатади.

Фақат ажратилган чизиқларга ёзган, хамма сўзлар бир хил қолипда бўлса, у одам эътиборли, юмшоқ табиат ва эхтиёткор бўлади. Уй рақами учун алохида қатор ажратса, пунктуал ва дангаллигидан дарак беради. Шунингдек, баъзи маълумотларни эътибор тортишга ундаб алохида ёзса, эътиқодли, хушмуомала инсон бўлади. Айрим сўзларни (масалан, шахар) тагига чизиб қўйса, хат юборувчи жўшқин, серхавотир, қизиққон экан деб ўйлайверинг. Жой номларини қисқартириш жиддийлик, тартиб ва ақлий қобилиятнинг юқорилигини англатади.

Конверда хат боши(абзац) ташкил қилиш ўша одамда маълум ҳарактернинг шаклланмагани, ўзини ақлли кўрсатишга уриниш деб тахмин қилинади. Маълумотларни сиғдириш учун жойни аяб ёзса, камтар ва меҳнаткаш инсон бўлади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: