Занжабил ёрдамида озинг!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Занжабил ёрдамида озинг!
- Дата релиза: 16-12-16, 20:32
Занжабилли чойни овқатланишдан ярим соат олдин ичинг. Шунда сиз камроқ овқатланасиз, иштаҳангиз карнай бўлмайди, ёғлар парчаланиб, ҳазм жараёни тезлашади.
- Занжабилли чой ичишга қарор қилдингизми, биринчи кун 50 мл., иккинчи кун 100 мл., учинчи кун эса 150 мл.дан ичинг. Миқдорни кун сайин ошириб боринг.
- Кунига 2 литрдан кўп занжабилли чой ичманг. Ухлашдан 3-4 олдин чой ичишни тўхтатинг.
- Занжабилли чой нафақат оздиради, балки иммунитетни ошириб, бош оғриғини ҳам қолдиради.
- Ҳомиладор, эмизикли аёлларга ва ошқозон-ичак хасталиклари безовта қилувчиларга мумкин эмас.
- 3 ош қошиқ майдаланган занжабил илдизи ва 2 ош қошиқ майдаланган ялпизни 1,5 л. қайнатилган сувга солиб, 15 дақиқа қайнатинг. Оловдан олгач, бироз совутинг-да, 2 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ қора мурч, 4 чой қошиқ лимон шарбати солиб аралаштиринг. Иссиқроқ ҳолида ичишингиз фойдали.
- Қайнатилган 2 л. сувга 3 бўлак занжабил илдизи ва 2 бўлак саримсоқпиёзни майдалаб тўғраб солинг. Термосга солиб қўйиб, кун давомида ичинг.
- 30 гр. занжабилни қирғичнинг майда томонидан ўтказиб, 250 мл. қайнатилган сувга солиб дамланг.
- 2 та сабзи ва битта лавлагини қирғичдан ўтказинг, лимон ва апельсин қириндиси солинг. Майдаланган кашнич ва занжабил қўшиб, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи солинг. Бу салат ҳам озиш учун фойдали.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар