Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Жаҳлингиз сабаби атрофдагиларми ёки фарзандингизнинг ҳаракатларими?
Жаҳлингиз сабаби атрофдагиларми ёки фарзандингизнинг ҳаракатларими?

Жаҳлингиз сабаби атрофдагиларми ёки фарзандингизнинг ҳаракатларими?

Жаҳлингиз сабаби атрофдагиларми ёки фарзандингизнинг ҳаракатларими?
Бола ғингшийверади, она эса ундан беркиниш учун жой қидиради. Кечагина энтикиб қўлингизга олган фарзандингиз бугун ҳар бир ҳаракати билан асабингизга тегади. Шундай пайтларда унга бир тарсаки тортасиз-у, бироздан сўнг қилган ишингиздан пушаймон бўлиб, болангизга қўшилиб ўзингиз ҳам йиғлашга тушасиз. Бу туйғуларни ҳис қилмаган онанинг ўзи бўлмаса керак. Аммо бир қанча вақт ўтгач, бу ҳодиса яна такрорланади... ва яна ўша пушаймонлик ҳисси... Гап нимада ўзи? Нима учун асабийлашамиз? Бундай вазиятда оналар бир иборани кўп ишлатишади: «асабимга ўйнама бола!» Онанинг «асаби ўйнаши»га эса сабаб кўп: бола ўйинчоқларини йиғиштирмади, овқат емади, ухламади, дарс тайёрламади ва ҳоказо... Аммо ҳар доим ҳам айб боладами? Балки биз катталардадир ҳамма айб? Келинг, асабийликка нималар сабаб бўлиши мумкинлигини кўриб чиқамиз. Чарчоқ Бу ҳолат асосан боласи ҳали бир ёшга тўлмаган оналарга хос. Айниқса, ёш онага ёрдам берувчи бўлмаса, у чарчоқдан ўта асабий бўлиб қолади. Ва аксар ҳолларда аламини боладан олади. Тўрт девор ичида... — Кун давомида ўғлим билан биргаман, аммо баъзан ундан шу қадар чарчайманки... Бирор жойга чиқишга ҳам ўзимни кўндира олмайман, ўзимни боласини ташлаб кетган онадек ҳис қиламан... Нигора, Сирғали тумани Аёл она бўлгач, ўзининг барча қизиқишларини бир четга суриб, вақтини тўлалигича бола парваришига бағишлайди. Дастлабки ойларда бу табиий инстинкт таъсирида содир бўлади. Аммо бола кўкракдан ажралиб, ўзи юришни ўргана бошлаган даврда унинг онага бўлган эҳтиёжи камаяди. Мана шу пайтда она ҳам ўз қизиқишларини соғинганини ва бошқалар билан муносабатлар танқислигини ҳис қила бошлайди. Фақат аксар ҳолларда боласини бобо-бувиларга ташлаб, бирор жойга бориб, кўнгил очишни боласига хиёнатдек қабул қилади. Ҳаётига ўзгартириш кирита олмагани, танқисликни тўлдира олмагани сабабли ўзи сезмаган ҳолда асабийлашиб, аламини яна фарзандидан олади. Жаҳлни ҳадеб ичга ютавериш охир-оқибат «портлаш»га олиб келади. Она фарзандига ҳамма нарсани мулойимлик билан тушунтиради, асабийлашаётганини билдирмайди. Аммо баъзан бола ҳам онасининг жаҳлини чиқарганини ҳис қилиши тарбиявий аҳамият касб этади. Бундан ташқари, жаҳлни фақат кимгадир бақириб эмас, мусиқа тинглаб ёки спорт билан шуғулланиб ҳам тушириш мумкин. Боладан кўп нарса кутиш... — Бир танишим боласига нуқул бақиради. Чунки 5 яшар ўғли тайёрлов курсларида берилган дарсларни мустақил равишда тайёрлай олмас экан. Малика, Миробод тумани Бунда айб боладами? Йўқ, онанинг фарзандидан кўп нарса кутганида. 5 яшар бола мустақил равишда дарс тайёрлай олмайди. Чунки унда ҳали ўз-ўзини назорат қилиш тизими шаклланмаган. Фарзандингизнинг имкониятларини тўғри баҳоланг. Ўзингизга ишончингиз бўлмаса... — Қизимдаги ўзгаришларга қараб, ўзимнинг яхши оналигимга шубҳа қиламан, баъзан ўтириб йиғлайман ҳам. Ҳамида, Ҳамза тумани Аро йўлда қолиш ҳисси сизга ожизлигингизни ҳис қилдиради, ва она асабийлаша бошлайди. «Мен яхши она эмасман» деган ички ҳиссиёт ташқарига «У яхши бола эмас» шаклида чиқади. Токи она ўзини ўзгартирмас экан, боланинг ахлоқи ҳам ўзгармайди. Ўзингизни айблашдан тўхтанг ва фарзандингиз билан тил топишиш йўлини қидиринг. Шахсий муаммолар Оилавий муаммолар, ўзингизга ишончингиз пастлиги бола туғилиши билан ҳеч қаёққа ғойиб бўлмайди. Яширилган гина-кудрат, ечими топилмаган муаммолар таъсирида эса инсон асабийлашади ва аксар ҳолларда бундан унинг яқинлари зарар кўради. Баъзи ҳолларда аёл эри ёки бошқа яқинларига жаҳл қилади-ю, уларга гапира олмагани боис аламини боласидан олади. «Нимани ўзгартирай?..» • Энг аввало асабийлашаётганингиз сабабини аниқланг. • Ўзингизга ҳеч бўлмаганда ярим соат вақт ажратинг. Бу вақтни қизиққан машғулотингиз ёки дам олиш билан ўтказинг. Энг аввало бундай қилиш учун ўзингизга руҳан рухсат беринг. • Чарчаганда, нимадандир асабийлашганда, бола билан тарбиявий ишлар олиб борманг. • Боланинг бирор бир ҳаракатидан жаҳлингиз чиқса, аввало 10 гача сананг ва чуқур нафас олинг. Бу жаҳлингизни бироз назорат остига олишингизга ёрдам беради. • Боладан жаҳлингиз чиққанда ўзингизни айбламанг, вазиятдан чиқиш йўлини қидиринг. Ўзингизни айблаш эса сизни ҳаракатдан тўхтатиб, умидсизликка тушириб қўяди. • Жаҳлингизни болага зарар келтирмайдиган равишда кўрсатишни ўрганинг. Масалан, ундан хафа эканлигингизни кўрсатинг ёки бурчакка турғазинг ёки уни ширинликдан маҳрум қилинг. • Асосан қайси пайтларда боладан жаҳлингиз чиқади? Буни назорат остига олсангиз, жаҳлингиз сабаби атрофдагиларми ёки фарзандингизнинг ҳаракатларидами — билиб оласиз ва шунга кўра чора кўрасиз. Одатда самолётларда стюардесса хавфли вазиятлар борасида кўрсатма берар экан, шундай дейди: «Агар фарзандингиз билан саёҳатга чиққан бўлсангиз, хавфли ҳолатда аввало ўзингизга кислород ниқобини тақинг ва сўнгра болани кислород ниқоби билан таъминланг». Бир қарашда бу худбинлик бўлиб кўринади, аммо аслида эса тўғри. Чунки ўзи ҳақида қайғура олган она фарзандини ҳам тўғри парвариш қилади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: