Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Жуфтимизни «ипсиз боғлаш»ни ўрганамиз
Жуфтимизни «ипсиз боғлаш»ни ўрганамиз

Жуфтимизни «ипсиз боғлаш»ни ўрганамиз

Жуфтимизни «ипсиз боғлаш»ни ўрганамиз
Сиз энг гўзал ва
жозибадорсиз, гўзаллик
салонларию тренажёр
залларидан чиқмай, ташқи
кўринишингиз устида
ишлайсиз. Чунки доимо ёш ва
мафтункор бўлиб,
эрингизнинг эътиборию
муҳаббатини ўзингизда
ушлаб туришни истайсиз.
Аммо ёқимтой ташқи
қиёфанинг ўзи кифоямикан?
Унда манаман деган
соҳибжамолларга эрлари
нега хиёнат қилишади?
Сабаби, эрни ипсиз
боғлашнинг бир қарашда
мураккаб, аммо амалга
оширса бўладиган қатор
шартлари бор. Уларни
ўзлаштирмай туриб “Эрим
мени бир умрга севади”, –
дейиш мумкин эмас.
«СЕВИНГ, СЕВИМЛИ БЎЛАСИЗ!»
Ширин сўз – жон озиғи, деган
гап бор. У нафақат жон, балки
муҳаббатнинг ҳам озиғидир.
Аёлининг эътиборию меҳр
муҳаббатига чўмиб яшаётган
эркак ҳеч қачон унга бефарқ
бўлиб қолмайди, бошқа аёл
ҳақида ўйламайди ҳам. Эркак
кишига зарда, гина, буйруқ,
жаҳл... билан умуман гапириб
бўлмайди. Чунки у сиз боқиб
олган кучук, мушук... каби уй
ҳайвони эмас, оила бошлиғи,
ЭРКАК! Шу сабабли эрингизни
фақат севинг ва бу туйғу ҳар
бир хатти-ҳаракатингиз
замирида яширин бўлсин.
Жуфтингиз буни, албатта, ҳис
этади ва жавобан сизга ҳам
улкан муҳаббат ҳадя этиши
турган гап. Чунки биз
одамларга нима берсак, шуни
оламиз. Ҳаёт қонуни бу.
«ЭККАНИНГИЗНИ ЎРАСИЗ»
Бирон ишдан фойда
кўрмоқчи бўлган тадбиркор,
аввало, инвестиция
киритади. Яъни, пул тикади.
Қолаверса, вақтини,
эътиборини сарфлайди.
Ишининг равнақи учун айрим
нарсалардан воз кечади. Эр-
хотин ўртасидаги
муносабатларда ҳам шундай.
Эр оиласига, аёлига қанча кўп
«инвестиция» қилса, уларни
йўқотишдан шунчалик
қўрқади. Лев Толстой шундай
деган эди: “Биз
одамларларни уларга қилган
яхшиликларимиз учун
севамиз ва қабиҳликларимиз
учун ёмон кўрамиз”.
Эрингизнинг сизга қанчалик
кўп меҳнати сингса ва меҳр
берса, муҳаббати ҳам
шунчалик зиёда бўлади. Бу
ерда гап фақат моддий
нарсалар ҳақида кетмаяпти
(аслида, бусиз ҳам мумкин
эмас). Юқорида айтилган
вақт, эътибор ҳам улкан
инвестициядир. Хўш, бу
инвестиция қанчалик катта
бўлади ва қай тарзда айнан
сиз томон йўналтирилади? Бу
сизнинг маҳоратингизга
боғлиқ.
«МАҚСАД САРИ ОЛҒА!»
Муносабатларнинг кушандаси
– зерикиш. Агар эркак аёли
учун қиладиган иши
қолмаганини сезса, яъни
унинг учун етарлича
қаҳрамонликлар қилиб
бўлдим, энди у менинг
чўнтагимда, нима қилсам (ё
қилмасам) ҳам у мени
севаверади деган фикрга
келиб қолса, сизга бўлган
қизиқиши йўқолади. Шу
сабабли, эркакнинг олдига
янги-янги мақсадлар, етиши
лозим бўлган янги марралар
қўйиш керак. Севинг, аммо
пойафзалига патак бўладиган
даражада ўзингизни хор
қилманг. Оилавий
муносабатлар ҳар икки
томоннинг муросаси,
демакдир. Фақат сиз ён voydodshou.net saytidan olingan бераверманг. Баъзида у ҳам
ҳаракат қилиши керак. Эркак
кишини мунтазам ғалабалар
сари рағбатлантириб туриш
керак.
«МАЖБУРЛАМАНГ, АЙЛАНИБ
ЎТИНГ...»
Эркак киши мақсадсиз яшай
олмайди. Юқорида
айтилганидек, унга доимо янги марраларни кўрсатиб
туриш лозим. Аммо бу марраларга эришишни
эркакнинг ўзи исташи керак.
Унинг иродасига қарши,
мажбурлаб бир нарса
қилдириб бўлмайди. Олайлик,
уйингизни
алмаштирмоқчисиз, кенгроқ,
шинамроғига.
“Алмаштирамиз”, –
дейишингиз биланоқ эрингиз
бунга киришиб кетмайди.
Шундай қилишингиз керакки,
уйни алмаштирмасангиз
бўлмаслигига эрингиз
ишонсин – бу бир, шуни
истасин – буниси икки.
Ишонгач ва истагач, ўзи
қарор қабул қилишига қўйиб
беринг. Қарор қабул қилиши
билан эса уни қўллаб-
қувватлашни бошланг:
“Ўзингиз ақллисиз-да, дадаси,
тўғри айтасиз, тўппа-тўғри!”
Хуллас, мақсадларга ана
шундай айланма йўллар
билан бориш керак.
«РАФИҚА БЎЛИНГ, ОНАСИ
ЭМАС!»
Эркак киши – оила бошлиғи,
қарор қабул қиладиган ва уни
амалга оширадиган шахс.
Мақсадларига етишда унга
ёрдам бериб бориш эса
аёлнинг бурчи. Аммо ёрдам
бераман деб, барча
масъулиятни ўз зиммангизга
олишингиз ҳам тўғри эмас.
Ҳар ҳолда, у сизни аёл
сифатида севиши керак.
Онаси ўрнида бўлиб
қолсангиз, аёл сифатида
бошқасини севиши
эҳтимолдан холи бўлмайди.
Онадан рафиқанинг фарқи
шундаки, хотин
масъулиятнинг ҳеч бўлмаса
бир қисмини эрига юклайди.
Шундай қилингки, мақсадига
сизнинг ёрдамингизда, аммо
ЎЗИ эришганини ҳис этсин.
БУНДАН ТАШҚАРИ:
Ўзингизга ишонинг! Бекор
қолдингизми, китоб ўқинг.
Дунёқарашингиз кенгаяди.
Фарзандларингизнинг
саволларига тўғри жавоб
бера бошлайсиз. Асосийси,
эрингизга қизиқарли
суҳбатдошга айланасиз.
Муносабатларингизга янги
таъм, ранг ва бўй киради.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: