Зинокорларни тошбўрон қилиш масаласи
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Зинокорларни тошбўрон қилиш масаласи
- Дата релиза: 05-07-14, 12:09
Савол: ассалому алайкум.
Араб давлатларида
зинокорларни тошбўрон
қилишади. Тириклайин ерга
кўмиб қўйишади. Уларнинг
бундай қилишга нима ҳаққи
бор? Улар оддий банда-ку ёки
шунақа қилиш ҳақида
китобларда ёзилганми? Шу
ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Қуръони каримда
зинокорларга қандай жазо
қўлланиши айтилган. Яъни,
ҳали оила қурмаганлар зино
қилса, юз дарра урилади. Агар
оилали бўла туриб зино
қилгани исботланса, суннатда
кўрсатилганидек, тошбўрон
қилинади. Бу ҳеч қандай зулм
эмас, балки адолатдир. Бу
билан катта жиноят содир
этган мусулмон банда
гуноҳдан покланади ва
жамият турли маънавий ва
тиббий иллатлардан
тозаланади.
Зинокорларни жазолашнинг
ўз тартиб-қоидалари бор.
Кўзга кўринган зинокорни ёки
икки бегона-
номаҳарамларнинг гаплашиб
турганини кўриб қолиб,
дабдурустдан тутиб олиб,
дарра билан жазолаш ёки
тошбўрон қилиб кетавериш
мумкин эмас. Бунинг маълум
шартлари бор. Жумладан:
1. Зинокорнинг мусулмон,
балоғатга етган, ақлли ва озод
бўлиши. Мусулмон
бўлмаганлар шаръий жазога
тортилмайди. Шунингдек,
балоғатга етмаганлар, ақли
ноқис, жиннилар, озод
бўлмаган қулларга ҳам
шаръий жазо белгиланмайди.
2. Зинокор тўғри никоҳ билан
уйланган ва эр-хотин
сифатида ҳаёт кечирган
бўлиши. Никоҳ ўқитилиб,
аммо бирга яшамаганлар
тошбўрон қилинмайди.
3. Зинокор эркак аёлнинг олд
томонидан яқинлик қилган
бўлиши. Агар орқа томонидан
яқинлик қилган бўлса, жазо
берилгани билан тошбўрон
қилинмайди.
4. Тошбўрон қилиниши учун
зинокор оила қурган бўлиши
керак. Агар оила қурмай туриб
зино қилган бўлса, у ҳолда юз
дарра урилади.
5. Зинокор бу ишини ўз
ихтиёри билан амалга
оширган бўлиши керак.
Бировнинг қистови билан
зино қилган эркак ёки
зўрланган аёл тошбўрон
қилинмайди. Бу Исломнинг
умумий қоидасидир.
Динимизда мажбуран
қилинган ишлар авф этилади.
6. Зинокорнинг шу ишни
қилганига иқрор бўлиши.
Зинокор зино қилганини очиқ
иборалар билан айтади. Бу
бировнинг таъсирисиз, ўз
ихтиёри билан айтилади. Яна
зинокор ақлу ҳуши жойида
бўлган вақтда зино қилганини
эътироф этиши лозим. Абу
Ҳанифа зинокорнинг иқрори
тўрт марта бўлиши
кераклигини таъкидлаган.
7. Уларнинг зино қилганига
тўрт нафар мусулмон,
адолатли, ҳур эркакнинг
гувоҳлик бериши. Гувоҳлар
бир жойда, бир хилда voydodshou.net сайтидан олинган гувоҳлик беришлари керак.
Демак, зинокорларни
жазолашда шошма-
шошарликка рухсат йўқ. Бунда
ҳар бир нарсани синчиковлик
билан текшириб, сўраб-суриштириш, зино содир бўлганига етарли далиллар
мавжуд бўлгандагина жазони қўллаш талаб этилади. Эри йўқ
аёл ҳомиладор бўлиб қолса, то юқорида айтилган шартлар мавжуд бўлмагунича ўша аёлни зинокор дейишга ҳеч
кимнинг ҳаққи йўқ. Шундай экан, унга дарра ҳам
урилмайди, тошбўрон ҳам
қилинмайди.
Энди “аёл қай суратда
тошбўрон қилинади?” деган
саволга жавоб берадиган
бўлсак, зино қилгани
тасдқиланган аёл ўртага олинади ва кўкрагигача ерга
кўмиб қўйилади. Эркаклар уни
тошбўрон қиладилар. Бу
бераҳмлик эмас. Агар бунда қалбларда раҳм туйғуси
уйғонадиган бўлса, жамиятда
иллатлар илдиз отиб кетади.
ОИТС балосини бунга мисол
қилиш мумкин. Яна шуни
такрор айтамизки, бир аёлни
шубҳа-гумон билан тутиб
олиб, текширмасдан, далил-
исботларга асосланмай туриб
тошбўрон қилиш мумкин эмас. Балки бунда шариат белгилаб берган чегарани
унутмаслик лозим.
Сиз айтганингиздек,
зинокорларни тириклайин
кўмиш ёки шариатда
белгиланмаган бошқа
жазолар билан қийнаш
мумкин эмас.
(саволнинг давоми)
Савол: жавоб учун катта
раҳмат! Фақат бир жойига
тушунмай қолдим. Тошбўрон
қилинганда аёл ўлиб қолиши
мумкин-ку, тўғрими! Нима,
ўлгунича тошбўрон
қилинадими? Агар аёл тирик
қолса, кейин эркакларга
ҳаром бўладими? Эркакларчи,
бу ишдан кейин уларнинг
ҳолати қандай бўлади? Мени
масаланинг шу жиҳати
қизиқтирмоқда.
Жавоб: зинокорлиги учун
тошбўрон қилинган эркак ва
аёл тирик қолмайди, вафот
этади. Сабаби бу азобга чидаш
мумкин эмас. Тошбўрон
қилиниб вафот этган одамга
худди бошқа мусулмонлардек
муомала қилинади, ювиб,
кафанлаб жаноза ўқилади ва
мусулмонлар қабристонига
қўйилади. Сабаби у энди гуноҳидан покланди,
охиратда зинокорларга
бериладиган жазодан қутулиб
қолади. Яна Аллоҳ
билгувчироқдир!