Afsus

Afsus

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Afsus
  • Дата релиза: 13-08-14, 04:21
Afsus
Аммо… бу бизни айириш учун
қилинган бир тузоқ экан.
Тўйдан сўнг елиб-югуриб,
ойижоним ва
дадажонимнинг хизматларини
қилдим. Қайнотам
яхши инсон эди, раҳматли.
Ойижоним эса… кинода
кўрганим ёвуз оналардан
қолишмас эди. Ҳар
қадамда мени «чақиб» олар,
ишимдан камчилик
топиш, тергашдан сира
чарчамас эди. Опаларим
эса ундан баттар: ҳар ҳафта
якшанба куни уйга
келишар, мен билан холи
қолишса, шундай ҳақорат
ёғдиришар эдики, эшитган
қулоқ қизариб кетарди.
- Сен етим, укамизнинг бошини
айлантириб,
бойлигини совураяпсан,
заҳарли илон, сени
қуритамиз ҳали! — деб
кетишарди ҳар гал.
Бир куни ойижоним ва
опаларим ўтирган хонага
чой олиб кираётиб, уларнинг
гаплари қулоғимга
чалинди:
- Бу шумшук қандай келган
бўлса, шундай кетади.
Ўғлимнинг бойлигига учгани
аниқ, бундайларни
билмас эканманми? Шундай
нағма кўрсатайки,
безор бўлиб, қочиб кетсин.
Кейин ўғлимни бирор
бир обрўли хонадон қизига
уйлантираман!
Кўз ёшларимни ичга ютдим.
Улар Маъруф акани
ташлаб кетишимни
исташаяпти. Аммо… мен
турмуш
ўртоғимсиз ҳаётни тасаввур
қилолмасдим. Бир кун
келиб мени қабул қилишларига
ишониб, сабр
қилишда давом этдим.
Бу таҳқирли сўзларнинг
бирортасини турмуш
ўртоғимга айтмасдим. У кун
бўйи ишда, бу гап-
сўзлардан хабари йўқ эди.
Онасидан шикоят қилсам,
қайнонам мендан арз қилса,
икки ўт орасида
қолишини билардим. Уни
аярдим, шу сабаб ҳар
куни очиқ юз билан кутиб олар
ва куним ажойиб
ўтганлигини, ойижоним билан
чиқишиб кетганимни
айтардим.
Аслида эса ҳақоратлар таъсир
қилмагач,
қайнопаларим ҳар келганда
мени урадиган
бўлишди. Ўшанда ҳомиладор
эдим… Улар буни
билишарди. Мендан туғилган
меросхўр уларга керак
эмасди. Уларнинг тилаги амалга
ошди: ҳомиламдан
айрилдим. Шифокорлар
турмуш ўртоғимга «Қорнига
зарб теккан», дейишибди.
Бундан шубҳаланган
хўжайиним мени сиқувга олиб,
нима бўлганини
сўради. Хўрлигим келиб,
опалари урганини айтишга
мажбур бўлдим.
Маъруф акам опалари билан
жанжаллашгани аниқ.
Шифохонадан чиқишим билан
тўғри уйга эмас, икки
хонали «дом»га келтирди.
- Энди шу ерда яшаймиз. Менга
аввалроқ
айтганингда, боламиз тирик
қоларди. Уйга
қайтмаймиз энди, — деди.
Оиласидагилар билан қаттиқ
уришганга ўхшарди.
Бундан куйиндим. Нима бўлса
ҳам ота-онасини
норози қилиб, хотини билан
яшаш оғир-да. Маълум
вақт ўтиб, ўзимга келгач, уйга
қайтишга ундадим.
Ўша кунлар қайнотам ва
қайнонам машинада
автоҳалокатга учрагани ҳақида
хабар келди. Эрим
билан учиб касалхонага
бордик. Афсуски қайнотам
ўша заҳоти оламдан ўтибди.
Ойижоним эса оғир
аҳволда эмиш. Ҳамма карахт!
Опаларим эрлари
билан етиб келишган. Турмуш
ўртоғим бу жудолик
олдида эгилиб қолди. Рози-
ризолик ҳам ололмади…
Шунинг учун куйинарди. Мен
унга далда бўлишга
ҳаракат қилардим. Эртасига
таъзия ўтди. Оила
аъзолари ўзига кела олмагани
учун барчасига ўзим
бош-қош бўлдим. Бу ўртада
ойижонимдан хабар
олиб, овқат ташидим. У киши
ҳам жисмонан, ҳам
руҳан эзгин эди. Қайнотамни
йўқотгани учун
айрилиққа чидай олмасди.
Қайнонамнинг аҳволи
ўнглангач, уйга олиб келдик.
Аммо оёқларидаги жароҳат
туфайли уч-тўрт ой
қимирламай ётишлари керак
экан.
- Кун ора келиб-кетинглар,
мени ювиб-тарашга… —
деди қайнонам қизлари
кетишидан олдин.
Улар «хўп», деб кетишди…
Аммо ҳафтада бир
келишга ҳам ярашмади.
Ойижонимни
овқатлантирар, ювинтирар,
тувак тутардим. Бу
ишларни бажаришдан
оғринмасдим. Аввалига
мендан ўчини олади, деб
ўйлаган бўлса керак,
тутган овқатим, чойимни
ичишга чўчиди. Ҳар
ишимни ҳадик билан кузатди.
Ширин сўз ва меҳрим
билан уни уч ой парвариш
қилдим. Эрим ҳам ўзига
келиб ишга чиқди, онаси билан
муносабатимиз
илиқлашгани учун кўнгли
тинчиганди.
Ҳа, ойижоним тез оёққа турди.
Турди-ю,
кутилмаганда мени бағрига
босди. Узоқ йиғлади,
кечирим сўради. Мен ҳам худди
ўз онам бағрида
эркалангандек сездим ўзимни…
Мана, шу воқеаларга ҳам етти
йил тўлибди. Турмуш
ўртоғим отасининг ишини
давом эттиряпти.
Ойижоним уйда, икки
набиралари бағрида
ўтирибди. Муносабатларимиз
ҳамма ҳавас қилгудек.
Опаларимнинг бири эри билан
чет элга кетган,
иккинчиси эса онда-сонда
келиб туради. Аммо
кўзимга қарашга ботина
олмайди.
Инсон тақдири узун йўлга
ўхшар экан. Мен ўнқир-
чўнқир йўллардан кеза-кеза,
ниҳоят текис йўлга
чиқиб олдим. Бунинг учун
қанча сабр қилишимга,
азоб чекишимга тўғри келди.
Аммо уддаладим.
Меҳр-муҳаббат билан дилларни
забт этиш
мумкинлигига ишондим.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: