Главная » Hikoyalar » Қалбга боғлиқ гуноҳларнинг энг каттаси
Қалбга боғлиқ гуноҳларнинг энг каттаси

Қалбга боғлиқ гуноҳларнинг энг каттаси

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Қалбга боғлиқ гуноҳларнинг энг каттаси
  • Дата релиза: 08-07-14, 11:52
Қалбга боғлиқ гуноҳларнинг энг каттаси
Кабира гуноҳлар баъзилар
ўйлаганидек, фақатгина
зоҳирий амаллар билан
чекланиб қолмайди. Балки
қалбга боғлиқ кабира
гуноҳлар ҳам бор. Қолаверса,
қалбга боғлиқ кабира
гуноҳларнинг оқибати
хатарлироқ бўлади.
Шунингдек, қалбга боғлиқ
солиҳ амаллар зоҳирий солиҳ
амаллардан кўра савоби
улуғроқ ва фазилатлироқ
бўлади.
Қуръони карим бизга Одам
алайҳис салом яратилиб,
жаннатга киритилгандан
кейинги дастлабки икки
гуноҳни зикр қилган.
Биринчиси, Одам алайҳис
салом билан Ҳавво
онамизнинг Аллоҳ таоло
ейишдан қайтарган дарахт
мевасини еб қўйишлари эди.
Бу зоҳирий аъзоларга тегишли
гуноҳдир. Бу гуноҳни
қилишларига унутиш ва
қатъиятнинг заифлиги сабаб
бўлган.
Аллоҳ таоло шундай деган:
“Биз илгари Одам билан
(жаннатдаги бир дарахтга
яқинлашмаслиги ҳақида)
аҳдлашган эдик, у (аҳдни)
унутди ва Биз унда (Одамда)
қатъиятни кўрмадик” (Тоҳа,
115).
Иблис лаъин ушбу унутиш ва
қатъиятнинг заифлигидан
фойдаланиб, Одам алайҳис
салом ва Ҳавво онамизга
таъқиқланган дарахтдан
ейишни зийнатлаб кўрсатди.
Икковларини уни ейишга
қизиқтирди. Ўзининг ёлғонини
қасам билан беркитди.
Натижада улар унинг
сўзларига алданиб, маъсиятга
тушиб қолишди. Лекин Одам
алайҳис салом ва Ҳавво
онамизнинг қалбларидаги
иймон уйғониб, ўша заҳоти
гуноҳ иш қилиб қўйганларини
англаб етишди. Дарҳол тавба
қилишди. Аллоҳ таоло
уларнинг тавбаларини қабул
қилди.
Бу ҳақида Қуръонда шундай
дейилади: “Одам
Парвардигорига осий бўлиб,
янглишди. Сўнгра
Парвардигори уни поклаб,
тавбасини қабул этди ва
ҳидоятга йўллади” (Тоҳа,
121-122).
Яна Аллоҳ таоло уларнинг
тавбалари хусусида шундай
дейди: “Иккиси айтдилар: “Эй,
Раббимиз! Биз ўзимизга
(ўзимиз) зулм қилдик. Агар
бизни кечирмасанг ва бизга
раҳм қилмасанг, биз, албатта,
зиён кўрувчилардан бўлиб
қолурмиз” (Аъроф, 23).
“Бас, Одам Раббидан (тавбага
доир) калималарни қабул
қилганидан сўнг (Аллоҳ) унинг
тавбасини ижобат этди.
Албатта, У Таввоб (тавбани
қабул этувчи) ва Раҳим
(раҳмли)дир” (Бақара, 37).
Иккинчи гуноҳ Иблиснинг
саждадан бош тортиши эди.
Аллоҳ таоло Одам алайҳис
саломни яратганидан кейин
барча фаришталарни у
кишига сажда қилишга
буюрди. Бу сажда Одам
алайҳис саломни икром
қилиш ва у зотга салом айтиш
саждаси эди. Зеро, Аллоҳ азза
ва жалла у кишига Ўз руҳидан
пуфлаган эди. Мана шу
саждадан Иблис алайҳи лаъна
бош тортди. Бу ҳақида
Қуръонда шундай дейилади:
“Барча фаришталар жам
бўлиб, унга (Одамга) сажда
қилдилар. Фақат Иблис сажда
қилувчилар билан бирга
бўлишдан бош тортди. (Шунда
Аллоҳ) деди: “Эй, Иблис! Сенга
не бўлдики, сажда қилувчилар
билан бирга бўлмадинг?” (У)
айтди: “Мен қора балчиқдан
олиб, (одам сурати берилгач)
қуритилган лойдан Сен
яратган башарга сажда
қилувчи эмасман”. (Аллоҳ)
деди: “Бас, ундан (жаннатдан)
чиқ! Энди сен, (Менинг
даргоҳимдан) қувилган –
малъунсан. То жазо куни
(қиёмат)гача сенга лаънат
бўлур” (Ҳижр, 30-35).
Бу гуноҳ Аллоҳнинг амридан
бош тортиш ва кибрланиш
эди.
Бақара сурасида келганидек:
“Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Биз
фаришталарга: “Одамга сажда
қилингиз!” – деб буюришимиз
билан улар сажда қилдилар.
Фақат Иблис бош тортиб,
такаббурлик қилди ва
кофирлардан бўлди” (34-оят).
Яна унинг кибрига ушбу оят
ҳам далил бўлади: “(Аллоҳ)
айтди: “Сенга буюрганимда
сажда қилишингга нима
монелик қилди?” У деди: “Мен
ундан яхшиман, мени
оловдан яратгансан. Уни
(Одамни эса) лойдан
яратдинг” (Аъроф, 12).
Одам алайҳис саломнинг
гуноҳлари билан Иблиснинг
гуноҳи орасидаги фарқ
қуйидагича: Одам алайҳис
саломнинг гуноҳлари зоҳирий
аъзолар билан содир этилган
бўлиб, дарҳол тавба
қилишлари билан тавбалари
қабул қилинган. Иблиснинг
гуноҳи эса қалбга тегишли
ботиний гуноҳ бўлиб, унинг
хатари ёмон оқибат билан
тугади. Аллоҳ асрасин!
Қуръони каримда қалбга
боғлиқ гуноҳлардан
қайтариқнинг қаттиқ таъкид
билан такрор-такрор
келишига сабаб унинг кўп
ҳолларда зоҳирий гуноҳларга
ундовчи эканлигидир.
Аллоҳ барчамизни зоҳирий ва
ботиний гуноҳлардан сақлаб,
Ўзининг итоатли, тавозеъли
бандаларидан қилсин!
Аллома Юсуф Қарзовийнинг
асарлари асосида Нозимжон
Ҳошимжон тайёрлади

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: