Главная » Hikoyalar » Ayol sabri...
Ayol sabri...

Ayol sabri...

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Ayol sabri...
  • Дата релиза: 31-07-14, 00:34
Ayol sabri...
Аёл жуда қийналганди.
Марҳум эридан қолган
озгина мерос аллақачон
тугаган, болалари эса
катта бўлмоқда. Уларни
кийинтириш, овқатлан тириш кундан-кунга
қийинлашиб
борар, аёл боши билан
топган пули ҳеч нарсага
етмасди. У ниҳоятда содда,
баъзи бир аёлларга ўхшаб савдо билан шуғулланишга
қобилияти
йўқ, бошини қаерга уришни
билмас эди. Мана бугун ҳам
шу аҳвол, уйдаги
камчиликларни тўлдириш учун зарур пул унда
йўқ эди. Автобус бекатида
турар, атрофни
кузатарди. Бир пайт унга яқин
жойда бир такси
машинаси келиб тўхтади. Таксидан бир киши
тушди. Унинг ноодатий
кийими, орқасига осиб олган
ғалати сумкаси ажнабий
эканлигидан
далолат берарди. Бундайлар йул кира ҳақига
яхши пул беришини биларди
ва умид билан
такси хайдовчиси томон
юрди. Ажаб эмас,
озгина ёрдам қилса. -Ука, мени тиланчи деб ўйламанг,
илтимос.
Аллоҳ розилиги учун менга
ёрдам беринг, мен
очликдан ўлимга розиман,
аммо, болаларимнинг
қийналишларига чидай
олмаяпман. Кутилмаган бу
мурожаатдан хайдовчи бироз
тараддудланиб қолди.
Киссасида пул бор, йўқ эмас, аммо, бу пулларни
тишининг кавагида
асраб юрганди.
Машинасининг шиналари
анчадан буён эскирган,
уларни янгилаш оддий такси хайдовчиси учун осон
эмас эди. Бу пулларни
рузғордан орттириб анчадан
буён
йиғиб келаётганди. Уйига
борса, ҳар куни хотини жаврайди.
-Хой, дадаси, қачон
алмаштирасиз, бу қуриб
кетгур баллонларни. Сал
кечга қолсангиз,
хаёлимга нималар келмайди, дейсиз. Қачонгача
бунақа хавотирда ўтираман.
Шу тахлит гапларни дарров
эслади ва "ўзинг
оғир аҳволда бўлсанг, ёрдам
беришинг шарт эмас” деган шайтоний ўй
кечди хаёлидан.
Аммо, дарров "Пулни мана
шундай пайтда
ишлатмасанг, қачон
ишлатасан. Пулинг кўрпайганда, мана шундай
мухтож инсонни топа
олмасангчи? Аллоҳнинг
розилиги
қаерларда яширинган
эканлигини қаердан биласан”, деб ўнг тараф
фариштаси қалбини
юмшата бошлади. У
чўнтагидаги бор пулини
чиқарди ва халиги
аёлга берди. -Олинг синглим, бу пул анча
вақтга етади,
кейин яна Аллоҳ бир йўлга
бошлар, -деди-да,
пул кўплигидан аёл қайтариб
бериши мумкинлигини сезиб, дарров
газни босди. Кун бўйи
қулоқлари остидан аёлнинг
"сен
менга ёрдам бердинг, Аллоҳ
сенга ёрдам берсин” деб дуо қилгани
кетмади ва қалбида
"омин” деб такрорларди. Уйга
келгач, хотинига:
-Янги баллонлар келмабди,
келиши хабар қиламиз, дейишди, -деб қўя
қолди ва бир неча кун учун
бу савол-жавобдан қутулди.
Орадан бир неча кун ўтди,
бир куни у уйига
келиб хотинини манзил ёзилган қоғоз ушлаб
ўтирган ҳолатда кўрди.
-Бир одам келди, мана шу
манзилни бериб,
эртага боришингизни айтди.
Машинангизга янги баллон қўйиб берар экан. У
ҳайрон қолди, ахир, ҳеч
кимга бу ҳақида
оғиз очмаганди. Эрталабгача
қандай
ухлаганини билмади, биринчи қилган иши ўша
манзилга бориш бўлди.
Баллон учун эмас,
қизиқиш уни етаклаб
борганди. Манзил ёзилган
қоғозни кутиб олган кишига берар экан. ҳайронлиги икки
баробар ортди.
Мезбон "ўша такси
ҳайдовчиси сизми” деб
қучоқлаб олди, кейин йиғлай
бошлади. -Уч кундан бери Расулулоҳ (с.а.в) тушимга
кирадилар ва менга, "мана шу
манзилдаги бир
такси ҳайдовчисини
баллонларини
алмаштириб бер ва бунинг эвазига менинг
шафоатимга эга бўлгин”,
дейдилар. Эй биродар,
сиз қандай ҳайрли иш
қилдингизки, пайғамбаримиз
(с.а.в.) уч кундан бери мени бу ишга буюрмоқдалар Энди
йиғлаш навбати ҳайдовчига
келганди.
Кўзларини юмди, қалб кўзи
билан
пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг ризолик
тўла нигоҳларини ҳам,
йўлдаги аёлнинг
миннатдорчилик уфуриб
турган кўзларини ҳам
бир лавҳада кўриб, хис қилиб турарди. Қулоқлари
мезбоннинг тинмай
"субҳоноллоҳ”
деяётган сўзларини эшитмас,
аёлнинг "Аллоҳ
сенга ёрдам берсин” деган сўзларини қайта-
қайта хаёлида жонлантирар,
дуодаги "ёрдам”
калимасини аёл қанчалик
кичик маънода
ишлатган бўлса-да, бу сўз нақадар кенг маънода самода
қабул қилинганлигидан
ҳайратда эди.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: