Баҳром бу йил 4 ёшга кирди.
- Категории: Hikoyalar
- Название: Баҳром бу йил 4 ёшга кирди.
- Дата релиза: 22-07-14, 00:45
Лекин жуда
серғайрат бола. Бувисининг этагидан ушлаб,
бизникига тез–тез келиб туради. Жуда
серсавол, ҳамма нарсага қизиқувчан, баъзида
эса роса эзма бу болакайни унча–бунча нарса
билан алдаб бўлмайди.
Кунлар исиб, эртапишар гилослар ола–була
бўлиб қизариб қолган пайт. Ҳовлимизга
кираверишда бир туп ўшанақа гилос бор эди.
Якшанба куни бўлгани учун дадам билан онам
бозор–ўчарга кўмаклашади, дея укамни олиб
бозорга кетишган. Уйни тозалаб бўлдим–у,
ҳовлига сув сепиш мақсади–да, ташқарига
чиқдим. Не кўз билан кўрай–ки, Баҳромбек
гилос дарахтининг пастроқ шохига чиқиб олиб,
ҳали пишмаган гилосларни ювмасдан паққос
тушириб турибди. Чўчитиб юбормаслик учун
секин, оёқ учида юриб дарахт олдига бордим.
Мени кўриб қочиб қоладими, десам қаёқда,
пинагини бузмайди. Хуллас, охири гапиришга
мажбур бўлдим:
– Ҳали гилос пишиғига бироз вақт бор
шекилли, бунинг устига гилосни ювмасдан еб
қорнингиз оғриб қолмасин. Бир–икки кун сабр
қилсангиз пишиб қоларди. Кейин ўзим териб
берардим.
Баҳром кўзларини катта – катта очиб менга
бироз қараб турди–ю, пастга тушди.
– Мен гилос еганим йўқ, гилосни ўғрилардан
қўриқлаяпман.
– Йўғ–эй, қаёқда экан ўша ўғрилар?
Баҳром кўзларини жавдиратиб, у ёқ – бу ёққа
аланглади. Қўрахонада эриниб кавш қайтариб
ётган қўйга, онасининг биқинига бошини
тираганча, бизга термулиб турган эгизак
қўзичоқларга, инидан чиқиб офтобга ўзини
тоблаб ётган Олапарга, ҳовли тўрида донлаб
юрган товуқларга бир–бир қаради–ю:
– Ҳамма айб гилосларда, улар бўлмаган–да,
мен ўғриларни ушлаган бўлардим, – деди.

Смс Шерлар