Главная » Hikoyalar » Beg'uborim eding (2-qism)
Beg'uborim eding (2-qism)

Beg'uborim eding (2-qism)

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Beg'uborim eding (2-qism)
  • Дата релиза: 09-07-14, 12:29
Beg'uborim eding (2-qism)
Бир қанча йилдан
сўнг.
Кузнинг совуқ
кунларининг бирида,
кузни муздек
ёмғирлари остида
Акмал қўлида катта
сумка билан йўлдан
юриб кетаяпти. Уст
боши жиққа ҳўл. Уйга
кетяпти. Уйда уни
кутиб оладиган ҳеч
кими йўқ. На онаси, на
синглиси. Ҳеч кими
йўқ, ўзидан бўлак. Ёши
30 га етиб қолган. 7
йил умри бесамар
кетди. Тўғри, ҳаётнинг
қора томонини кўрди,
лекин бу билан ҳеч
нарсага
эришолмайди.
Топмади, фақат
ёқотди. Ҳозир унинг
ўртоқлари 2 ёки 3
боланинг отаси бўлса
керак. Ўтган умридан
афсусланмаяпти,
фақат ёқотганидан
афсусланаяпти.
Онасини ҳар кун
тушида кўрарди.
Қорни оч бўлса, овқат
бераётган, чанқаса,
сув ичираётган, бетоб
бўлса, бошини
силаётган бўларди.
Чўчиб уйғониб
кетарди. Атрофи зим-
зиё қоронғулик,
хонадош махбуслар
хуррак отиб ётган
бўларди. Шу билан
қайтиб ухламасди...
Маҳалласига етиб
келди. Таниш кўчалар,
ерларда сув тўпланиб
қолган, “ҳали ҳам
асфалт қилинмапти”, -
деб ўзига ўзи гапирди.
Кўлмакни айланиб
ўтди. Йўлида давом
этди. Ёмғир ҳеч тинай
демасди, қайтага
баттар ёғарди. Уйини
узоқдан кўрди. Лекин
шошмади, чунки уни
ким кутиб оларди?
“Уйим 7 йил ичида
қаровсиз қолиб, бир
аҳвол бўлиб
ётгандур”, - деб
ўйлади. “Эшик қулф
бўлса керак. Калити
кимда экан?
Қўшнимиз Бахтиёр
акада бўлса керак, ҳар
доимгидек», деб яна
пичирлади. Уйининг
эшигига яқинлашди.
Қулф йўқ. Қизиқ, эшик
очиқ. Ким бор экан.
Ичкарига кирди.
Ичкарида хонада бир
аёл билан қизнинг
шарпаси кўринди.
“Наҳотки!” - деб
юборди... “Наҳотки
мени алдашган бўлса?
Онам билан синглим
тирик эканми? Нима
сабабдан мени
алдашди. 7 йил мен
уларни ўлди деб
юрдимми? Лекин,
агар тирик бўлишса
нега мендан хабар
олишмади?” - деб
хонага яқинлашди.
Эшикни очишга
қўлини олиб борди.
Ўйлади: «Ҳозир
ичкарида онам бор.
Мени кўриб,
ҳаяжонланиб
кетадилар. Йиғлаб
юборадилар» - деб.
Эшикни очди. Йўқ.
Ичкарида уни онаси
ва синглиси йўқ экан.
Бошқа, бегона аёл
билан қиз ўтирибди.
Ҳаммалари бир-
бирларини кўриб
шошиб қолишди. Аёл
билан қиз қўрқиб
кетди. Акмал ўзини, ўз
уйида бегонадек ҳис
қилди. “Булар ким
экан?” - деган саволни
ўзига берди. Жавоб
тополмади.
Кимсизлар деб
сўради? Аёл: «Биз шу
ерда яшаймиз», деб
жавоб берди. Юзидан
уни бу бегона, усти
боши ҳўл, соқоллари
ўсган кишидан
қўрқаётганини сезиш
мумкин эди. Акмал,
ҳеч нима демай,
ортига чиқиб кетди ва
қўшниси Бахтиёр
аканинг уйига чиқди.
Эшикни
тарқилатганди,
Бахтиёр аканинг ўзи
эшикни очди.
Акмални кўриб,
жилмайиб қўйди.
Қучоқлашиб
кўришишди. Кейин
уйига таклиф қилди.
Бахтиёр аканинг
хотини чой ва нон
олиб келиб қўйди.
Бахтиёр ака гап
бошлади: “Акмал.
Сендан кейин онанг
ва синглингнинг
мурдасини уйдан
топишди. Сени олиб
кетишганидан кейин
ҳол- аҳвол сўрагани
қўшнилар
киришганда кўриб
қолишди. Ёрдам
беришга кеч бўлган
экан. Уларни
ўзимизнинг
қабристонга кўмдик.
Уйингга 3 - 4 ой
ўзимиз қараб турдик.
Кейин бир аёл қизи
билан ижарага уй
қидириб юрган экан.
Уйни кўрсатдик,
тарихини айтдик.
Маъқул тушди. Кейин
ижарада пул тўлаб
тура бошлашди.
Ҳаммасини йиғиб
келаяпман. 1 йил
олдин ўша пуллардан
озгинасига уйингни
таъмирлатдим. Қолган
ҳаммаси турибди.
Жойлашиб
олганингдан кейин
бераман. Ҳоҳласанг
ҳозир. Ижарадагилар
яхши одамлар.
Уйингда хона кўп.
Ҳоҳласанг бирга
яшайверасан.
Ҳоҳласанг улар чиқиб
кетишади. Уларга
шундай деб
айтганман. Фақат
ўзлари экан.
Қишлоқда укаси бор
ҳолос. Бошқа ҳеч
кими йўқ. Кўриб
гаплашиб кўр”, деди.
Акмал бир марта
чуқур хўрсиниб қўйди.
Бахтиёр аканинг
хотини, яъни Гулнора
опа косада Акмалга
овқат олиб келди.
Акмалнинг қорни оч
эди. Овқатни еб олди.
Бахтиёр ака Акмалга:
“Ҳоҳласанг бугун
бизникида қол,
эрталаб уйинга чиқиб
таништириб қўяман.
Ёки ҳозир», - деди.
Акмал: «Ҳозир чиқа
қолайлик. Уст бошим
ҳўл. Ювиниб ўзимни
ўрнимда дам оламан.
Уйимни, жойимни
соғинганман. Шунча
чидаб, бугун чидай
олмасам керак» - деб
жавоб қайтарди.
Бахтиёр ака
дастурхонга дуо
қилганларидан кейин
ўрниларидан
туришди. Кейин
Акмални уйига
чиқишди. Кўча эшик
ичкаридан ёпиқ экан.
Тарқиллатишгандан
кейин ичкаридан
«Ким?» деган овоз
эшитилди. Бахтиёр
ака «Мен», - деб
жавоб қайтардилар.
Кейин аёл киши
эшикни очди.
Акмални кўриб, яна
чўчиб кетди. Бахтиёр
ака Акмални
таништирди. Ичкарига
киришди. Бахтиёр ака,
аёл билан эшик
ичкарисида гаплашиб
қолди. Акмал
сумкаларини ичкарига
қўйди. Биринчи
онасининг хонасига
борди... Ўзгариб
кетибди... Деярли
онасини эслатадиган
ҳеч нима қолмаган.
Шкафни очиб,
онасининг
кийимларини қаради.
Ҳаммаси жойида
турган экан. Орасидан
бир рўмолни олиб,
ҳидлади. Онасининг
ҳидини қумсаган экан.
Тўйиб-тўйиб ҳидлади.
Кўзларидан ёш
томчилаб, рўмолни
ҳўл қила бошлади.
Кейин онасининг
кўйлагни олиб қаттиқ
бағрига босди. Ичида
“Мени кечиринг
онажон”, - деди.
Рўмол ва кўйлакни
жойига қўйиб,
кўзларидаги ёшларни
артиб, синглисининг
хонасига юрди. У ерда
синглисини ҳеч
нарсасини кўрмади.
Бу хонада ҳозир
яшаётган қизнинг
нарсалари бор эди
ҳолос. Қайтиб чиқиб,
ўзининг хонасига
кирди. Ҳамма нарсаси
ўшандек турибди.
Бирор нарса жойидан
қўзғатилмаган. Чуқур
хўрсинди. Стулга
ўтириб, чўнтагидан
сигарета чиқариб
лабига қистирди.
Бошқа чўнтагидан
гугурт олиб,
сигаретани ёқди. Бир
марта чуқур тортди.
Кейин нимадир
ҳаёлига келиб,
сигаретани деразадан
ташқарига отиб
юборди. Шкафдан
кийимларини,
сочиқларини олиб,
ювингани чиқиб
кетди... 30
минутлардан кейин
соқоллари олинган
холатда чиқиб келди.
Бахтиёр ака бу пайтда
она ва қиз билан
ичкарида гаплашиб
ўтиришганди. Уни
келганини кўриб,
ўтиришини таклиф
қилди. Акмал, аёлга
қаради. 40-45 ёшлар
атрофидаги аёл. Қизга
ҳам бир қараб қўйди.
У 20-22 ёшлар
атрофида. Акмалга
улар онаси билан
синглисини эслатиб
юборишди. Жим
ўтиришибди.
Бахтиёр ака гап
бошлади:
- Акмал, мана мен
Ҳафизахон билан
гаплашдим. (аёлга
қараб қўйди). Мана
уларни қизлари,
Лайлохон. Ҳоҳласанг
чиқиб кетишади.
Бошқа ижарага уй
топиб. Ўзим қарашиб
юбораман. Ҳоҳласанг
қолаверишади. Энди
бу сенга боғлиқ бўлган
нарса.
- Бахтиёр ака, ҳозир
бир нарса дея
олмайман. Ҳозирча
яшаб тураверишсин.
Ўзимга келиб олишим
керак.
- Ҳўп. Бир нарса керак
бўлса, тортинмай
ёнимга чиқавергин.
- Ҳўп. Раҳмат сизга.
Ҳафизахон опа,
Бахтиёр акани
кузатгани чиқиб
кетди. Акмал хонасига
кириб кетди.
Ҳовлидан Бахтиёр
аканинг аёлга
айтаётган гапини
эшитиб қолди:
“Ҳафизахон, сиз ҳеч
нарсадан қўрқманг. У
одам ўлдириб,
қамалган бўлса ҳам,
ўзи ёмон боламас.
Сабабини
айтганманку. Ҳеч ҳам
қўрқманг. Ўз
ўғлингиздек муомала
қилаверинг”. Акмал
мийғида қисқа қилиб,
кулиб қўйди...
Эртаси куни, Акмал
қайтиб келгани
сабаби билан кичик
йиғин қилишди.
Маҳалладан одамлар
келиб, Акмал билан
қуюқ кўришиб
кетишди. Акмални
танишлари,
синфдошлари,
курсдошлари ҳам
келишди. Ҳафизахон
опа, мезбонликни
жойида қилиб қўйди.
Акмал ҳамма билан
ҳол-аҳвол сўрашиб
чиқди.
Кеч тушиши билан ҳеч
ким қолмади, ҳамма
тарқалди. Акмал ўз
хонасига кириб, ҳаёл
уммонига ғарқ бўлди.
У шу уйдаги аввалги
хотираларини
эсларди. Ҳовлида
юрган онаси...
Ошхонада овқат
тайёралаётган
синглиси... Синглисини
эслаб, унга бўлган ўша
пайтдаги нафрати
эсига тушиб кетди.
Ташқарига чиқиб, кун
совуқ бўлишига
қарамай, ҳовлидаги
сув жўмрагидан сув
ёқиб, бошини тагига
тиқиб, узоқ вақт
ушлаб турди. Кейин
бошини кўтарди.
Бақирмоқчи бўлдику,
лекин кеч тушганлиги
сабабли бу фикридан
қайтди. Кейин
хонасига қайтиб,
бошини қуритди.
Устидаги ҳўл бўлган
кийимларини
алмаштирди. Ётиб
ухлади.
5 ойдан сўнг...
Эрта Баҳор... “Лайло,
Лайлохон бу ёққа
қарагин. Мени
кўйлагим осиб
қўйилган жойида йўқ.
Кўрмадингми?”, - деди
Акмал ошхонада
нонушта тайёрлаётган
Лайлога. Лайло унга
жавобан: “Дазмолни
ёнига қўйгандим. Кеча
қарасам, ёқаси кир
бўлган экан. Ювиб,
эрталаб дазмоллаб
қўйдим”, - деди.
Ҳафиза опа, Акмал ва
Лайло, биргаликда
ўтириб эрталабки
нонуштани қилишди.
Сўнг Акмал ва Ҳафиза
опа ишига кетишди.
Акмал аввалгидек, яна
ҳайдовчилигига
қайтди. Ҳар ҳолда ўзи
биладиган иши. Кейин
дўстлари билан
бўладиган
зиёфатларга ҳам
бормай қўйди. Борса
ҳам, 15 дақиқадан
кейин кетарди.
Ичкилик ва бошқа
зарарли одатларни
ҳаммасини ташлади. У
бутунлай ўзгарди. Уни
ҳеч ким олдинги
Акмал демасди.
Ҳафиза опа эса
мактабда ўқитувчилик
қиларди. Бир нечта
фандан дарс берарди.
Жуда ақлли аёл. Лайло
эса, 22 ёшда экан. У
олийгоҳда ўқийди.
Ҳафиза опа, қизини
ҳам ўзига ўхшаб,
ўқитувчи қилмоқчи.
Шу йилми, келаси
йилми ўқишни
битиради. Акмал ўз
оиласини яна
топганди. Топгандек
эди! Кейин ҳар ой, уй
тўловини ҳам олмай
қўйган. Кечки пайт
Бахтиёр ака Акмални
уйларига
чақиртирдилар.
Мана Акмал, ёшинг
ҳам 30 дан ошиб
қолди. Сен тенгиларда
ҳозир 3-4 тадан бола
бор. Шунга сени
уйлантирмоқчимиз.
- Бахтиёр ака. Раҳмат,
лекин...
- Лекинингни қўй. Биз
бош-қош бўлиб
уйлантирмасак, сени
ким уйлатиради? Ҳеч
қандай эътирозинг
қабул қилинмайди.
- Лекин ким менга
қизини бераркин?
Ахир...
- Нима ахир, сендан
баттарларга қизини
беришаяптику! Сен
яхши боласан. Қиз
бор. Ҳаммаси ҳал
қилинган. Фақат сен
рози бўлсанг бўлди.
- Ким?
- Лайло. Ҳафизахонни
қизи. Лайлохон.
- Ахир мен уни
синглимдек
кўраманку.
- Акмал, болам. Бу
таклифимни аввал
Ҳафизахонга айтдим.
Қизим билан
гаплашиб кўраман
дедилар. Кейин
қизлари рози
эканлигини айтдилар.
Лайло яхши қиз.
- Лекин у мендан жуда
ёш. Кейин мен унга
муносиб эмасман.
- Муносибсан. Биз
сенларни бир-биринга
муносиб кўраяпмиз.
- Нега улардан
сўрашдан аввал,
мендан
сўрамадингиз?
- Сен осон кўнсанг
керак деб ўйлагандим.
- Эҳҳ, Бахтиёр ака.
Қачон айтгандингиз
уларга?
- 1 ҳафтача бўлиб
қолди. Сени ҳеч ушлай
олмадим. Шунга бугун
кеч бўлса ҳм, чақириб
чиқдим.
- Ўзим ҳам айтдим,
нега улар ўзгариброқ
қолишди деб. Мен
уларни кўзига энди
қандай
қилибқарайман?
- Ҳеч нарса
бўлмагандек. 1 ҳафта
қандай юрган бўлсанг,
мана шундай юравер.
2 ҳафтадан кейин тўй.
2 ҳафтадан сўнг тўй
бўлиб ўтди. Жуда
катта бўлмаса ҳам,
кичикроқ қилиб тўй
қилинди. Ҳафиза
опанинг
қариндошлари келди,
бу ёқдан қўни
қўшинлар, Акмалнинг
дўстлари... Тўй ўтди.
Акмал ва Лайло бир-
бирига мос, аҳил оила
бўлиб яшай
бошлашди... Ҳафиза
опа ҳам ҳурсанд эди.
Ҳаммаси
кўнгилдагидек...
1 йил деганда Лайло
қиз фарзандли бўлди.
Қувончлар чексиз.
Акмал, қизига ҳаёли,
иффатли, бокира,
беғубор, маъсума,
чиройли, гўзал бўлсин
деб «Азро» деб исм
қўйди. Арабча исм
экан. Рости ҳам
қизалоқ чиройли эди...
Бир қанча вақт ўтди.
Лайло қизи Азрони
навбатдаги шифокор
кўригига олиб борди.
Шифокор қизалоқни
яхшилаб текшириб,
уни бошқа
шифохонага яна
қайта текшириш учун
юборди. Жавоби
тайёр бўлди. Бола
туғма генетик касал.
Ўсишдан ва
ривожланишдан
орқада қолаётган
экан. Суяклари ҳам
нимжон... Бу Лайло ва
Акмал учун оғир зарба
бўлди. Даволашни
эса... даволаб
бўлмайди. Қиз ёши
катта бўлгани билан,
ўзида унча
ўзгаришлар бўлмади.
3 йилдан кейин, яна
фарзанд кўришди. Бу
бола соғлом туғилди.
Азро ўрнидан тура
олмасди. Ўзига ҳам
хизмат кўрсата
олмасди.
Овқатланиши ва
бошқа ишларга ҳам
кимдир ёрдам
бериши керак эди.
Кўп эътибор Азрога
қаратилар эди... Унинг
тили анча олдин
чиқган. Бир ширин
гапирарди. Азрони
ҳар 3 ойда
текширтириб туриш
керак. Акмал ва Лайло
уни шифокор
қабулига олиб
боришди.Уларни
доимги, ёши 65 ларга
бориб қолган бир
кекса шифокор аёл
қабул қилди. Болани
кўрди. Қоғозга
нимадирлар ёзди.
Лайлога ва унинг
қўлидаги чақалоққа
қаради. Сўнг Акмални
ташқарига бирга
чиқишини таклиф
қилди. Лайло чақалоқ
ва Азро билан шу
хонада қолди.
Шифокор аёл Акмалга
гап бошлади:
- Акмал, болам.
Қизингни кўрдим.
Ўзгаришлар йўқ. Сенга
маслаҳатим бор.
- Қандай маслаҳат?
- Энди кўнасанми,
йўқми бу сенинг
ҳоҳшинг. Менинг
вазифам, сенга бу
гапларни айтиш. Сени
ўйлаб...
- Айтаверинг.
- Қизингга қарашга
қийналмаяпсизларми?
- Йўқ. Қийналмаяпмиз.
Аёлим қараяпти.
Қийналяпман демади.
Ўзим ҳам қарашиб
тураман. Қайнонам
ҳам қарайдилар.
- Аёлингга ҳеч
эътибор бердингми?
Аввалгидан анча
ўзгарган. Ранги сал
оқаргандек. Чарчаган.
Лекин юзага
чиқармаяпти.
- Йўқ, у ҳар доимгидек.
- Сен яхшилаб қараб
кўр. Кўзларига
қарагин. Ичига ботиб
кетган.
- Уни яхшиланиши
учун нима қилишим
керак?
- Азрони махсус
болалар уйига
топшир. У ерда
уйингдагидан яхши
қарашади.
- Йўқ, йўқ, ҳеч қачон.
Бундай қила
олмайман.
- У ерда парвариш
яхши. Докторлар
назорати остида
бўлади.Махсус
энагалар қарайди.
- Бундай қила
олмайман. Боламдан
воз кеча олмайман.
- Сенга воз кечгин
демаяпман. Ҳоҳлаган
пайтинг бориб
кўраверасан. Аёлингга
ачинмайсанми?
- Ачинаман. Ўзим унга
ёрдамлашаман. Ўзим
қарайман. Ҳамма
эътиборимни унга
қаратаман.
- Кичик боланггачи?
Унга ким эътибор
қаратади?
- Унга ҳам.
- Улгурармикансан?
- Эплайман.
- Яна фарзандли
бўласизларми?
- Ҳа, насиб қилса.
- Унга ким қарайди?
- Ўзимиз қараймиз.
- Эътиборинг, вақтинг
етармикан?
- Етади.
- Ишламайсанми?
- Ишлайман!
- Мен сенга
тажриабамдан келиб
чиқиб айтаман. Кейин
ҳулоса ўзингдан. Мана
ҳозир қараяпсан. Ёши
катта бўлганда ҳам
қарайсизлар. Кейин
бошқа
фарзандларингиз ҳам
катта бўла бошлайди.
Сизлар ҳамма
эътиборингизни
Азрога берасизлар.
Улар чеккада катта
бўлади. Сал қўлидан
иш келгандан кейин,
улар Азрога
қарашади. Ҳар бир
жойда унга қарашади.
Болада улар, кўнглига
тегади. Қара деб,
ниқтайверган
сизларни ҳам, Азрони
ҳам ёмон кўриб
қолишади. Меҳрсиз
ўсишади. Кейин
улардан сен меҳр
кутмагин. Мени
гапларим шу...
Болалар кўпроқ
меҳрга муҳтож...
- Ҳм. Ҳўп, ўйлаб
кўраман. Раҳмат сизга.
Акмал 1 ҳафта бу
ҳақида ўйлаб юрди.
Лайлога қаради. Рости
ҳам анча сўлиб
бораяпти. Кейин
Ҳафиза опага бу
ҳақида айтди.
Тушунтирди. Улардан
Лайлога айтишларини
сўради. Кечаси Лайло,
Акмалга:
- Мен норозиман. Ҳеч
қачон Азрони ногирон
болалар уйига
бермайман. Менинг
соғлиғим яхши.
Болани бермайман.
- Лайло, менга ҳам бу
қарорга келиш осон
бўлмади. Болаларни
ўйлаб шу қарорга
келдим.
- Кўчада одамлардан
уялмайсизми?
Боласини боқа олмай,
болалар уйига
топширибди
дейишидан
уялмайсизми!?
- Уяламан. Лекин
сенам мени
тушунишга харакат
қилгин.
- Мен ҳач нарсани
тушунмайман. Болага
ўзим қарайман, агар
сизга оғирлик
қилаётган бўлса!
- Мен сени ўйлаяпман.
- Мени ўйламанг!
Шундай қилиб, Азрога
ўзлари қарайдиган
бўлишди. Болага
қараш ҳам осон
эмасди. Кўп парвариш
талаб қиларди. Акмал
тунлари билан
қарарди, Лайло
кундузи. Акмал ишида
яхши ишлай олмади.
Автобусни уриб
олишига оз қолди.
Кейин Лайло тундаям
ўзи қарайдиган бўлди.
Бу ёқда уй ишлари... 6
ойга бориб, Лайло
йиқилди. Касалхонага
олиб бориб, 10 кун
даво курси олди. У
пайтгача болаларга
энага ёллашди.
Чиқганидан кейин
Ҳафиза опа, Азрони
Болалар уйига олиб
боришга
кўндирдилар. Лайло,
аввал у ердаги
шароит билан
танишиб келди. Кейин
рози бўлди.
Тўғрисиям, у ердаги
шароит, ўзларининг
уйларидан ҳам яхши
эди. Азрони Болалар
уйига топширишди.
Кетишаётганда Азро,
ширингина чучук тили
билан: “Илтимос,
мени ташлаб
кетманглар, мен
сизларни яхши
кўраман-ку. Мен
сизларсиз яшай
олмайман. Ойижон,
адажон. Мени олиб
кетинглар. Мен
ўзим...”, - деди. У мен
ўзим ҳали юраман
демоқчи бўлганди.
Лекин юра
олмаслигини,
биларди. Қўллари ҳам
кичик, кейин қийшиқ
ўсаётганди. Лайло ва
Акмал кўзларига ёш
олиб, йиғлаб кетишди.
Орқаларига,
орқаларидан «Олиб
кетинг», деб илтижо
қилаётган Азрога
қараб қолишди...
Кечаси билан
икковлари ҳам ухлай
олишмади. Азрони
роса эслашди.
Соғинишди. Негадир
қилган ишларини хато
деб ўйлашарди.
«Эртагаёқ қайтариб
олиб келамиз», - деб
бир-бирларига сўз
беришди. Юрагининг
бир парчаси,
чиройлиси,
беғуборини узоқларга
ташлаб келишдида.
Эрталаб Акмал ўзи
“Болалар уйига”
борди. “Азрони олиб
кетаман”, - деди.
Лекин... Азро
айрилиққа чидай
олмай... кечаси билан
отаси ва онасини
сўраб... кўзларидан ёш
дарёдек оқиб...
Шифокорлар уни
сақлаб қола
олишмабди. Акмал
келишидан 10 дақиқа
олдин жони
узилибди...
Шифокорлар энди
уларга хабар
бермоқчи бўлиб
туришган экан... Акмал
бу хабарни эшитиб,
қотиб қолди. У
тинмай: “Азро, Азро
қизим, кечир мени.
Кечир Азро қизим.
Азро”, - деб
пичирларди ва
“Азрооооо”, - деб
бақириб юборди.
Шифокорлар унга
тинчлантирувчи дори
беришди. Кейингина
Азрони ёнига киришга
руҳсат беришди.
Акмал йўлакдан
чайқала-чайқала кеча
ўз қўллари билан
Азрони ётқизиб
келган хонага борди.
Азрони караватига
яқинлашиб, унинг
устига ёпилган оқ
матони олиб ташлади.
Азрони мурдаси бир
бурдагини бўлиб
қолганди... Акмал
ўзидан ўзи
нафратланиб кетди.
Кўзлариданги ёшни
тия олмади. Лайлога
қўнғироқ қилиб, Азро
энди йўқлиги зўрға
айтди. Ундан ҳам
кечирим сўради.
Озгина Азрога қараб
туриб, уни бағрига
маҳкам босди. “Кечир,
Кечир мени,
Беғуборим. Кечир!” -
деди. Нимадир эсига
тушиб, хонадан ўқдек
отилиб чиқиб кетди.
Кўчадан такси
тўхтатиб, Азрони
“Болалар уйига” олиб
боришга кўндирган
шифокор аёлнинг
ёнига борди. Бугун
унинг иш куни эмас
экан. Ўша ердан унинг
манзилини олиб,
уйига бормоқчи
бўлди... Манзилни
олди ва борди.
Эшикнинг ёнига
етганда, эшикни
очишга иккиланди.
Унга нима дейди? У
буни
мажбурламадику?
“Ҳоҳласанг” деганди.
Унда нима айб? Ўз
тажрибасидан айтди.
Шундай бўлишини
билмаганку. Акмал
шулар ҳақида ўйлади.
Лекин ичидаги
нафрати бир томонда
уни шифокорни
айблашни
бошлаётганди.
Эшикни
тақиллатмоқчи эди,
эшик очилиб, бир
йигит чиқди ва
ичкарига қараб
бақирди: “Нима
менинг умрим шу
ногиронга қараб ўтиб
кетиши керакми?
Чарчадим. Доим бир
гапни
қайтаверасизлар.
«Аканга қара, аканга
қара». Ёшлигим
қандай ўтганини эслай
олмайман. Эсимни
таниганимдан бери,
акамнинг тагини
алмаштираман.
Кўчада ўртоқларим
гапиравериб,
бездириб юборган.
Мана шу ногиронни
деб, севган қизим ҳам
мендан воз кечди.
«Куним акангизга
қараш билан
ўтадими?», - деб. Сиз
мени тушунмаяпсиз
ойи. Менинг ҳам
ўзимга яраша орзу
ҳавасларим бор.
Қизларингизни узатиб
юбордингиз. Қараб
туришса бўларди.
Акам эрта-индин
ўларди. Ўзингиз
айтгандингизку,
бундай касаллар
узоққа бормайди, -
деб”. Акмал бу
гапларни эшитиб, оғзи
очилиб қолди.
Ичкаридан бошқа
дудуқланган секин
айтилаётган овоз
келди:
“Оннаммиззггааа
ббаққиррммаа.
Нноддонн. Ккўззиннг
ккўр ббўллаадди”.
Акмал ичкарига
эшикдан қаради.
Ҳовлида караватда
бир киши ётарди.
Соқоллари ўсган.
Жуссаси озғин.
Гапираётганда
бошини кўтариб,
қалтираб кетарди.
Шифокор аёл Акмални
кўриб, унинг ёнига
чиқди. Ўзининг ҳам
шундай ўғли
борлигидан
уялгандек, ерга қараб
қўйди. Кейин Акмалга:
“Менга ҳам
айтишганди «Болалар
уйига топширгин», -
деб. Лекин, бундай
қила олмагандим.
Мана кўриб турибсан.
Сенга ўзимнинг
ҳаётимни мисол
қилиб айтгандим.
Бошқаларда ҳам
кузатганман...”- деди.
Акмал ҳеч сўз айтмай
унинг ёнидан кетди. У
нима ўйлашни ҳам,
нима қилишни ҳам
билмай қолганди.
Бармоғини қайси
жойига теккизса ҳам
оғрирди. Болалар
уйига бориб, Азронинг
мурдасини олиб
кетиб, дафн қилишди.
Ҳамма қабр ёнидан
кетди. Фақат Акмал
қолди. Узоқ вақт
дўппайиб турган
Азронинг кичкинагина
қабрига тикилиб
ўтирди. Кейин қабрни
қучоқлаб йиғлади:
“Майли эди, қолган
болаларим бемеҳр
бўлса ҳам, майли улар
мени ёқтирмаса ҳам,
сен тирик бўлсанг
бўлди эди. Азро, кечир
нодон отангни. Сенинг
қалбингни ўйламай
узоқларга ташлаб
келганим учун мени
кечир, қизим. Нега
ташлаб кетдинг?
Беғуборим эдингку!
Сени қайтиб олиб
кетмоқчи эдимку!
Нега кутмадинг?
Беғуборим... Мени
кечир, бебурд отангни
кечир. Сени увол
қилдим! Нега биздан
бутунлай кетдинг?
Беғуборим эдингку!
Азро...”. Акмални
гўрков келиб, қабрни
устидан олиб кетди...
Ҳаёт эса давом этади...

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: